июн 14, 2017 10:36 Asia/Tashkent

Бугун чоршанба Ҳижрий- шамсий 1396-чи йил хурдод ойининг 24-чиси  Ҳижрий- қамарий 1438-чи  йил рамазон ойининг 19-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил июнь ойининг 14-чи кунидир.

Бугун чоршанба

Ҳижрий- шамсий 1396-чи йил хурдод ойининг 24-чиси 

Ҳижрий- қамарий 1438-чи  йил рамазон ойининг 19-чиси

Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил июнь ойининг 14-чи кунидир.

 

Бундан  1398 йил илгари ҳижрий-қамарий 40-чи  йил рамазон ойининг 19-чисида:

Ислом дини Пайғамбарига энг яқин бўлган шахс, ул ҳазратнинг амакивачаси ва куёви Али Бин Аби Толиб алайҳиссалом бомдод вақтида Куфа масжидининг меҳробида намоз ўқиётган пайтда Абдурраҳмон Ибн Мулжам Муродий номи билан танилган шахснинг заҳарли қиличидан ярадор бўлди ва бир неча кундан кейин Рамазон ойининг 21 кунида шаҳодатга етди. Али алайҳиссалом ислом динининг буюк пайғамбари ҳазрат Муҳаммад Мустафо салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламдан кейин ислом дини тарихида ундан жасорат, иймон, зуҳд, ахлоқ, илм ва адолатнинг тимсоли унвонида тилга олинади. Али алайҳиссалом ислом дини пайғамбари салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг уйида иллоҳий энг юксак маърифат билан ошно бўлди ва ул ҳазратнинг таълим-тарбияси остида камолотга етди. У биринчилардан бўлиб, пайғамбар салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг исломга қилган даъватини қабул қилди. Ҳазрат Али алайҳиссалом Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам рисолатларининг турли босқичларида ул ҳазратнинг энг ишончли ёрдамчиларидан эди ва ҳеч вақт ул ҳазратни ёлғиз қолдирмади. Шунингдек Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг жони ва ислом динини муҳофазат этиш йўлида бир неча маротабалар ўз жонини хатарга солди. Шу билан бирга доим Ҳаққнинг ботилга қарши тўқнашув саҳналарида жасоратли кўрашчилар қаторида жой олган эди.

Ҳазрат Али алайҳиссалом айни ҳолда меҳр-муҳаббатга тўла қалб соҳиби эди. Бу меҳр-муҳаббат шу даражада эдиким, болаларнинг кўз ёшини кўриши биланоқ таъсирланиб кетарди. Ул ҳазрат адолат тарафдори эди ва қандай шаклда бўлмасин зулм ва истибдодга қарши шиддат билан қарши кўраш олиб борарди. Ҳазрат Али алайҳиссалом баён этган ҳакимона сўзларидан бир қисмида шундай марҳамат қилади: “Аллоҳга қасам мени ёлонғоч ҳолатда саҳро тиконлари устига ётқизишса ё худ занжирлаб айлаб ерга судрашса  мен учун қиёмат куни Аллоҳнинг халқига зулм қилган ҳолда Худо ва унинг Расули билан мулоқот қилишдан кўра яхшироқдир. ”

 

Бундан 606 йил муқаддам ҳижрий-қамарий 832 йил рамазон ойининг 19-чисида:

Эрон халқининг машҳур астрономи ва математика илмининг билимдони Ғиёсиддин Жамшид Кошоний вафот этди. У машҳур мунажжим ва математика илмининг билимдони эди ва юлдузлар расадхонаси учун керакли мосламалар ва воситаларни ихтироъ этган кашфиётчи эди. Математика илмида унинг маҳорати шу даражада юқори эдики,  математика илмидаги баъзи камчиликлар, жумладан " Пи"сонларни диққат билан ҳисоб китоб қилди. Энг муҳими шундаки, Ғиёсиддин Кошоний  ўнлик касрларни кашф этган машҳур математиклардан эди. У Самарқанд шаҳрида бино этилган расадхонада муҳим рол уйнаган эди. Мусулмон халқининг ушбу буюк донишмандидан астрономия ва математика илмлари соҳасида қийматли ва арзийдиган асарлар мерос қолган. Уларнинг ўртасидан "Мифтоҳул-Ҳисоб " ва "Рисолату Олоти Расад " асарларига ишора этиш мумкин.   

Бундан 310 йил олдин милодий 1707 йил июнь ойининг 14-чисида:

Франциялик табиатшунос Денис Попен томонидан сув буғининг кучи кашф этилди.  Попен биринчи маротаба саноат тарихида буғ кучидан мошин маторида ҳаракатни ижод этиш учун фойдаланди. Буғ билан ҳаракатланадиган Попеннинг мошини буғ кучи тасирида ҳаракатланадиган биринчи автомобиль эди. Кейинчалик бунга асосан буғ кучи билан ҳаракатланадиган автомобил ва кемалар ишлаб чиқарилди.