июн 17, 2017 12:12 Asia/Tashkent

Бугун  якшанба, ҳижрий-шамсий   1396  йил хурдод  ойининг 28-си,  Ҳижрий қамарий 1438 йил рамазон ойининг 23-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил июн  ойининг 18- кунидир.

Бундан 220 йил муқаддам, ҳижрий-шамсий 1176 йил хурдод ойининг 28-куни Қожория даврининг биринчи подшоси Оғомуҳаммадхон Қожор Грузияда қатл этилди.

У Эрон ҳукмронларининг Зандия силсиласини тугатгач, шафқатсиз қатл ва хунрезликлар қилиб, бутун Эронни ӯз тасарруфига киритди ва 1174 йили Теҳронда подшоҳлик тожини бошига қӯндириб, Эрон тарихида жуда заиф ва ӯта ишратпараст Қожория сулоласига асос солди.

Юрт бошқариш ишида лаёқатсиз бу ҳукмдорлар, айш-ишратга муккасидан кетган подшоҳлар сулоласи даврида Эрон тупроғининг кӯп қисмлари бӯлиниб кетди.

Аммо подшоҳлик  тожи Оғомуҳаммадхон Қожор бошини узоқ муддат безамади.  Икки йиллик ҳукмдорликдан сӯнг Кавказ ва Грузияга қӯшин тортган чоғи хизматкорларидан икки нафари уни қатл қилдилар. Унинг фарзанди йӯқлиги сабабли подшоҳлик тожи укасининг ӯғли Фатҳалишоҳ Қожорга насиб этди.

Хххххххххххххххххххххх

Бундан 38 йил бурун, 1979 йилнинг 18 июн куни Америка ва собиқ СССР  раҳбарлари томонидан "ОСВ-2"  яъни Стратегик қуролларни чеклаш шартномаси имзоланди.

Собиқ СССР ва Америка ӯртасидаги қуролланиш пойгаси бу икки қудратли давлатни охир-оқибат ӯз ядровий қуролларини чеклаш шартномасини тузиш учун музокаралар олиб боришга мажбур этди.  1969 йили дунёнинг бу икки тенгсиз қудрати бошлиқлари томонидан стратегик қуролларни ишлаб-чиқаришни чеклаш ҳақидаги "ОСВ-1" шартномасининг имзоланишига эришилган эди. Аммо ҳар икки мамлакат бу шартномада кӯзда тутилмаган йӯллар билан ядровий қуролларни ишлаб чиқаришни давом эттиришди. "ОСВ-1" шартномаси имзолангандан кейинги даврда ядровий қуроллар сони ҳар икки мамлакатда икки бараварга кӯпайди. Шу сабабли улар янги шартнома имзолашга мажбр бӯлдилар.

Қайд қилиш жоизким, Ядровий қуролларни чеклаш ҳақидаги қатор шартномаларнинг имзоланишига қарамай, ядровий қуролларга эга мамлакатлар бундай қуролларни ишлаб чиқаришни сон ва сифат жиҳатидан тобора ривожлантирмоқдалар.

Ххххххххххххххххх

1997 йилнинг 18 июн куни, яъни бундан 20 йил илгари Туркиянинг исломий руҳдаги бош вазири Нажмиддин Эрбакон ҳарбийларнинг босими остида истеъфо беришга мажбур этилди.

1994 йилнинг декабр ойида ӯтказилган парламент сайловида Нажмиддин Эрбакон бошчилигида исломий руҳдаги  "Рифоҳ" партияси ғолиб чиқди ва ҳукуматни ташкил қилди. Аммо мамлакатдаги ҳарбий қӯмондонлар ва атеистлар бу ҳукуматнинг ӯз дастурларини амалга оширишига йӯл қӯймадилар.

Эрбакон ислом тарафдорларига тазйиқ ӯтказишни демократияга зид амал деб билар ва сионистик режим билан алоқаларни чеклаш тарафдори эди. У Туркиянинг исломий мамлакатлар билан муносабатларини яхшилашга ҳаракат қилди.

Аммо ҳарбийлар босими остидаги  Туркия Хавфсизлик Кенгаши 1997 йилнинг феврал ойида бош вазирга исломчиларга қарши кураш дастурини  берди.  Орадан тӯрт ой ӯтгач, Нажмиддин Эрбакон бош вазирлик вазифасидан истеъфо беришга мажбур бӯлди. Кейинчалик уни ақидаси учун муҳокама қилиб, беш йил давомида сийсий фаолият юритиш  ҳуқуқидан маҳрум этдилар. Униг "Рифоҳ" партияси ҳам тарқатиб юборилди.

Нажмиддин Эрбакон 2011 йили 85 ёшида оламдан ӯтди.

 

Ёрлиқ