август 08, 2016 14:30 Asia/Tashkent

Ислом ва иқтисодий тараққиёт

   Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар. 

Мен, Адиба Қодирий "Ислом ва иқтисодий тараққиёт"  туркум эшиттиришнинг  навбатдаги сони  билан сизнинг хизматингиздаман.  Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!                                     

Ўтган дастурларимиз баён этиб ўтгандикким, Аллоҳ таоло инсонни оламда мавжуд бўлган барча мавжудотлардан афзал этиб қуйди ва ўзининг шойиста ва талаб даражасидаги камолотига эришиши учун дунёдаги  ҳама нарсаларни унинг ихтиёрига қарор берди. Шунингдек эслатиб ўтган эдикким, дунё ва унинг неъматлари агар инсоннинг руҳий ва маънавий камолотга етиш жиҳатида бўлса, уша вақти ўзининг қадр-қийматига эга бўлади ва акс ҳолда дунёнинг мол-мулкига берилиб кетиш одамни зулм ва гумроҳликка юзмаюз этади. Ислом дини дунё ва унинг неъматларига нисбатан маъқул ва талаб даражасида бўлган ўз нуқтаи назарига эгадир. Ва тараққиёт ва инсон ҳаётини такомуллаштириш ва табиий неъматлардан баҳраманд бўлишга мухолиф эмас. Аммо ҳаётнинг биртомонлама тараққиёти билан, яъни моддий ишларга аҳамият қаратишга мухолифдир. Бу диннинг нуқтаи назаридан мусулмон уша вақти талаб даражасидаги ижтимоий ва шахсий ҳаётга эришадиким, ривожланиш ва тараққиёт исломий қадриятлар ва дунёвий қараши билан туғри келса. Албатта инсон ҳаётини моддий такомуллаштириш бу ишлаб чиқариш мизонини кенгайтириш ва ер-юзида ободончилик ва фаровончиликни муҳайё этишдан иборатдир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бу ишни тавсия этиб, Ҳуд муборак сурасининг 61 ояти каримасида шундай марҳамат қилади: "Самуд қавмига биродарлари Солиҳни юбордик. У: «Эй қавмим, фақат Аллоҳга сиғининглар, ундан ўзга илоҳларингиз йўқ, У сизларни ердан яратди ва уни сизларга обод қилди. Шунинг учун Ундан мағфират сўранглар, кейин Унга тавба қилинглар. Ҳақиқатан Парвардигорим яқин ва ижобат қилувчидир". Яъни, Аллоҳ таоло олдин Одам алайҳиссаломни ердан-тупроқдан яратди. Унинг зурриёдлари Ерда яшаши, наслини давом эттириши учун кейин турли неъматлар (сув, ўсимликлар, чорва ҳайвонлари кабилар)ни пайдо қилди. Булар инсонларнинг пайдо бўлиши ва яшаши учун зарурий моддалардир.

Шунинг учун ислом  моддий неъматлар ва имкониятлардан энг яхши даражада фойдаланиш ва баҳраманд бўлишни кенгайтиришга мувофиқдир. Ҳатто иллоҳий неъматлардан ўзини маҳрум этган шахсларни ҳам танбеҳ беришга қарор беради. Аъроф муборак сурасининг 32 ояти каримасида шундай буюрилади: "(Эй Муҳаммад): "Аллоҳ бандаларига чиқарган либосларни ва покиза ризқларни ким ҳаром қилди", денг. "Булар дунё ҳаётида мўминларгадир, қиёмат куни эса фақат уларгадир", денг. Биладиганлар учун оятларимизни шундай батафсил баён қиламиз."                             

Дин пешволарининг сўзларида ҳам ердан баҳра олиш ва унинг захиралари ва менерал моддаларидан фойдаланишни  тавсия этилади. Ҳазрат Али алайҳиссалом шундай марҳамат қилади: "Кимки сув ва ерга эга бўлса, мўҳтож бўлиб қолган бўлса, Аллоҳнинг раҳматидан маҳрум бўлган шахсдир."  Ул ҳазрат бошқа бир сўзларида қишлоқ хўжалигида деҳқончилик қилиш ҳақида шундай марҳамат қилади: "Деҳқонлар ернинг хазинасидир."

Бу ривоят ва оятлардан шундай хулоса вужудга келадиким, ислом иқтисодининг тизимида инсоннинг зарурий эҳтиёжларига ҳам ҳамда унинг осойишталиги ва фаровонлигига ҳам катта аҳамият қаратилади. Албатта шундай шарт-шароит биланким, имкониятлардан фойдаланишда адолатнинг асли риоят этилса ва инсоннинг моддий  қудрати ортиши зулм, қузғалон ва исённинг сабаби бўлмаса. Бу масала агар моддий тараққиёт ва ривожланиш маънавий олий мақсадларнинг хизматида бўлса, уша вақти амалда татбиқ этилади. Аммо инсонларнинг аксарияти фаровон неъматларга эга бўлишларидан кейин Аллоҳ таолодан ғафлатда қолишади ва исёнчилликка қул ўришади. Ҳолбуки, кенг фаровонлик инсоннинг Аллоҳга нисбатан шукрона қилиш ва унга аҳамият қаратиш заминасини яратиши лозим. Таббийким, агар инсон буй сунмаслик қилмаса ва иллоҳий неъматлардан шукрона қилса Аллоҳ таоло инсониятнинг баракати ва неъматини таъминлайди. Аъроф муборак сурасининг 96-чи ояти каримасида шундай марҳамат қилинади: "Агар шаҳарлар аҳли иймонга келиб тақво қилишганида эди, Биз уларга осмону Ернинг баракаларини очиб қўяр эдик. Лекин улар ёлғонга чиқаришди ва уларнинг қилмишлари учун жазоладик"

Бугунги инсон ўзининг ақлоний сайъ-ҳаракатлари билан ривожланишда катта ва азим мувафаққиятларга эришди. Донолик даражасининг ортиши ва имл ва технологиялар маҳоратини касб этиш инсоний манбалар ривожланишининг муҳим кўрсатгичларидан саналади. Чунки тараққиёт илм, билим, мутахассислик ва фойдали ишга эҳтиёж сезади. Слом динида ривожланишнинг муҳим кўрсатгичларидан бири бу ушбу диннинг илм ва билимга ҳамда турли фанлар ва илмлар билан ошно бўлишни таъкидлаши саналади.  Парвардигор Қуръони каримда қалам ва у билан ёзадиган нарсаларга қасам ичиб, кўп оятларда илмни ўрганиш, тадаббур ва тафаккур этишга аҳамият қаратишни таъкидлайди. Қуръоннинг мантиқида билими бўлмаган инсонлар билимга эга бўлган инсонларга тенг бўлишмайди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда Пайғамбарни расул этиб тайинлашни таълим бериш ва поклаш деб билади. Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам шундай марҳамат қиладилар: "Ҳар бир мусулмон эркак ва аёл учун илмни талаб қилиш вожибдир"