июн 19, 2017 10:04 Asia/Tashkent

Бугун душанба Ҳижрий- шамсий 1396-чи йил хурдод ойининг 29 -чиси: Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил рамазон ойининг 24-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017-чи йил  июнь ойининг 19-чи кунидир.

Бугун душанба

Ҳижрий- шамсий 1396-чи йил хурдод ойининг 29 -чиси:

Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил рамазон ойининг 24-чиси

Ва милодий ҳисоб билан 2017-чи йил  июнь ойининг 19-чи кунидир.

Бундан 728 йил олдин  ҳижрий-қамарий 710 йил Рамазон ойининг 24-чисида:

Эрон халқининг буюк файласуфи, мунажжими, физика ва метематика илмининг билимдони ҳамда машҳур табиби Қутбиддин Шерозий Эроннинг шимол-ғарбида жойлашган Табрез шаҳрида дунёдан ўтди. У уша асрнинг буюк донишманди Хожа Насириддин Тусийнинг шогирдларидан эди. Қутбиддин биринчилардан бўлиб камалак ва унинг қандай пайдо бўлиши ҳақида тадқиқот олиб бориб бу ҳодисанинг илмий тафсирини баён этди. Қутбиддин Шерозий шунингдек мантиқ, ирфон ва геометрия каби илмларни ҳам уша замоннинг машҳур олимларидан ўрганди. У тиббиёт илмини ҳам яхши ўрганди ва йиллар давомида Эроннинг жанубий шаҳарларидан бўлмиш Шероз касалхонасида касалларни даволаш билан шуғулланди. Қутбиддин Шерозий тиббиёт, ҳикмат, математика ва астрономия илмларида кўп китобларни ёзди. Қутбиддин Шерозий ёзиб мерос қолдирган асарлардан "Жомеул-Усул" ва "Ниҳоятул-Идрок фи дироятил-Афлок"  китобларига ишора этиш мумкин. У ҳижрий-қамарий 710-чи йилда вафот этди.        

 

Бундан 140 йил илгари милодий 1877 йил июнь ойининг 19-чисида:

Учиш-қўниш йўлисиз вертикал равишда ердан кўтарилиш ва қўнишга ҳамда ҳавода муаллақ туришга қодир бўлган илк учиш аппарати синовдан ўтказилди. Верталёт деб аталган бу аппарат италиялик муҳандис Энрико Форланини томонидан Мисрнинг Искандария портида синовдан ўтказилди. Бу вертолёт бир муддат ўтишидан сўнг полшалик мутахассис Сикорский томонидан такомиллаштирилиб, бу ихтиро унинг номи билан тарих саҳифаларига битилди.

 

Бундан 40 йил олдин ҳижрий-шамсий 1356 хурдод ойининг 29-чисида:

Эроннинг ҳозирги замон мутафаккири ва ёзувчиси доктор Али Шариатий Лондонда вафот этди. У ҳижрий-шамсий 1312 йилда Эроннинг шимол-шарқида жойлашган Сабзавор шаҳрининг яқинида илм ва дин аҳлидан бўлган оилада таваллуд топди. Доктор Шариатий ўзининг олий маълумотини адабиёт йўналишида олди ва шу билан бирга шоҳ режимига қарши сиёсий кўраш олиб борди. Бир неча вақтдан кейин доктор Шариатий ўз маълумотини давом эттириш учун Францияга сафар қилди ва Франциянинг Сарбонна университетидан динлар таърихи йўналишида докторлик даражасини олганидан кейин ўз ватанига қайтиб келди. Шариатий бу даврда Теҳроннинг Ҳусейниясида баҳс-мунозара этиш ва суханронлик қилиш йиғилишларини ташкил этиш билан шуғулланди. У Шаҳид Муттаҳаррий ва шаҳид Боҳунар каби устодлар қаторида Теҳроннинг ҳидоят этиш Ҳусейниясини янги авлодни фикрий жиҳатдан озуқалантириш марказига айлантирди. Доктор Шариатий ўз умрининг давомида 200-тадан ортиқ китоб ижод этди. Шариатий ёзган асарлардан "Ислом ва инсон", "Таърихи тамаддун", яъни “Маданият тарихи”,  "Оре, инчунин буд бародар", яъни “Ҳа, шундай эди биродар” "Ҳажж" ва "Фотима, Фотима аст", яъни “Фотима Фотимадир” номли китобларига ишора этиш мумкин.