Тарихнинг ӯчмас кунлари
Бугун жума, ҳижрий-шамсий 1396 йил тир ойининг 9-си, Ҳижрий қамарий 1438 йили шаввол ойининг 5-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йили июн ойининг 30- кунидир.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. Ассалому алайкум ҳурматли тингловчилар .Тарихнинг ӯчмас кунлари дастуримизнинг бугунги сонини мен Рахшона эътиборингизга ҳавола этаман. Радио тӯлқинларида бизга ҳамроҳлик қиласиз, деган умиддамиз.
Бугун жума, ҳижрий-шамсий 1396 йил тир ойининг 9-си, Ҳижрий қамарий 1438 йили шаввол ойининг 5-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йили июн ойининг 30- кунидир.
Бундан 1378 йил муқаддам ҳижрий-қамарий 60 йили шаввол ойининг 5-чи кунида:
Куфа халқи билан байъат қилиш учун Ҳазрат Имом Ҳусейн (а) томонидан юборилган вакил ул ҳазратнинг энг яқин ва садоқатли ёронларидан бўлган Муслим ибн Ақийл эди. Тарихда келтирилишича, Муслимнинг Куфага келиши билан, унга 18 минг киши байъат қилади. Муслим ибн Ақийл имомга мактуб йўллаб, халқни унга байъат қилишга тайёр эканлигини
билдиради. Шундан сўнг, имом Куфа шаҳрини бузғунчи Язид тузумига қарши оёққа туриш учун муносиб, деб биладилар. Диққатга сазовор томони шундаки, байъат қилган куфаликлар ичида шаҳар мансабдорлари ва обрўли шахслари ҳам бор эди.
Имом томонидан вакил қилиб юборилган Муслим ибн Ақийл тарафдорлари Убайдуллоҳ ибн Зиёд одамлари томонидан тарғибот- ташвиқот қилиниб, уларни ўзлари томон оғдириб олишади. Албатта таҳдидлар, яъни Муслим ибн Ақийлни танҳо қўйиб, Убайдуллоҳ ибн Зиёд тарафига ўтган кишиларгина омон қолиши каби таҳдидлар ҳам, ўз таъсирини кўрсатади.
Куфадаги тарафдорларнинг хиёнати оқибатида Муслим ибн Ақийл қўлга олиниб, Дорул-иморанинг томидан пастга улоқтирилиб, қатл этилади.
Бундан 97 йил олдин милодий 1920 йили июн ойининг 30-сида:
Ироқда Оятуллоҳ Мирзо Муҳаммадтақий Шерозий бошчилигидаги халқнинг босқинчи инглизларга қарши қўзғолони бошланди.Биринчи жаҳон урушидан кейин, Усмоний императорлигин тақсим қилиш юзасидан иттифоқчиларнинг келишувидан сўнг Ироқ, Иордания ва Фаластин ўлкаларига раҳбарлик ва васийлик қилиш Англиянинг ихтиёрига ўтади. Мустамлакачи Англия бу юртларни талашга киришади, бу ўлкаларнинг табиий захираларини ва улкан бойликларини талон тарож қилишади.
Бундан 87 йил илгари ҳижрий-шамсий 1309-чи йил тир ойнинг 9-чисида:Буюк донишманд, шоир ва ёзувчи Пишоварий номи билан машҳур бўлган Сайид Аҳмад Пешоварий Теҳрон шаҳарида вафот этди.
У ҳижрий-шамсий 1223-чи йилда бугунги Покистоннинг шимолида жойлашган Пишовар ноҳияларидан бирида таваллуд топди. У болалик чоғида отаси ва бошқа қавм-қариндошларини ишғолгар Англия билан олиб борилган уруш вақтида қӯлдан бой берди.Адиб Пешоварий ўз таълимотини Афғонистоннинг Ғазнин шаҳрида бошлади ва Эроннинг шимол-шарқидаги Машҳад ва Сабзавор шаҳрларида эса буюк файласуф Мулло Ҳодий Сабзаворий каби олимлар олдида илм ўрганиш ва таълим олишни давом этди. Сўнгра у Теҳронда адабий ва фалсафий китобларни ўқиш ва шеър ижод этиш билан шуғулланди. Каломининг аниқлиги , усул ва диний манбаларга қалбдан иймонга эга бўлишт ва дунёга эътиборсизлик билан қараши, ёзувчи Пешоварийнинг муҳим хусусиятларидан эдики унинг кўп китоблари бу сўзларимизни тасдиқлайди.
26 йил олдин милодий 1991 йили июн ойининг 30-сида:
Жанубий Африка Республикасида расмий равишда ирқий камситишга барҳам берилди.
Опортоидлар режими яъни ирқий камситишлар тузуми милодий 1948 йилда жанубий африканинг кам сонли оқ танлилари воситасида қора танлиларни мажбур қилиши билан, бу юртнинг 20 фоиздан иборат бўлган оқ танлилари ўзларини олий ирқ сифатида кўриб бу ўлканинг тақдирини ва қисматини ҳал қилиш учун ҳукумрон бўлишади. Қора танлиларнинг оқ танлилар билан оила қуриши тақиқланади. Қора танлилар пастроқ ишларга тайинланадилар ва уларнинг сиёсий фаолиятлар олиб боришлари учун рухсат берилмас эди.
Азиз тингловчилар! “Тарихнинг ӯчмас кунлари” дастури шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Радиомиз ҳаво тӯлқинларидан йироқлашманг. Дастурларимиз давом этади.