июл 03, 2017 13:53 Asia/Tashkent

Бугун  сешанба, ҳижрий-шамсий   1396  йил тир  ойининг 13-си,  ҳижрий қамарий 1438 йил шаввол ойининг 9-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил июл  ойининг 4- кунидир.

 

Бундан 71 йил муқаддам, 1946 йилнинг 4 июл куни Филиппин ороллари Америка мустамлакасидан чиқиб, ӯз мустақиллигини эълон қилди.

1521 йили Филиппин тупроғига қадам босган испаниялик сайёҳ Могеллан ва унинг шериклари бу мамлакатга ташриф буюрган илк европаликлар  эди. Ана шундан ярим аср ӯтгач , Испания бутун Филиппинни эгаллаб, 300 йил давомида бу мамлакатни ғорат қилди.

1898 йили Испаниянинг ҳарбий денгиз кучлари Америка қӯшинлари томонидан енгилгач, Испания Филиппинни 20 миллион доллар эвазига Америкага сотди.

1941 йили  Иккинчи жаҳон уруши жараёнида Япония бу мамлакатни босиб олди. Аммо Иккинчи жаҳон урушининг охирларида Филиппин яна Америка томонидан ишғол қилинди. Бу мамлакат 1946 йили ӯз мустақиллигини эълон қилди.

Осиё нинг жанубий-шарқий қисмида жойлашган Филиппин 7107 оролни ӯзида бирлаштирган бӯлиб, ҳудуди 300 минг км квадратдан иборат.

Хххххххххххххххххх

Бундан 46 йил бурун, ҳижрий-шамсий 1350 йил тир ойининг 13 -куни Эрон адабиётининг машҳур устоди,  форс адабиёти ва маданияти бӯйича  йиллар давомида чуқур илмий тадқиқот ишлари олиб борган  доктор Муҳаммад Муин оламдан ӯтди. У ҳижрий-шамсий 1293 йилда Эрон шимолида жойлашган Рашт шаҳрида   руҳоний   оилада таваллуд топди.  Ёшлигида араб адабиётини ўрганди. Дорул-Фунун мадрасасида бошланғич  маълумот  олгач,  Теҳрон олий ўқув юртининг адабиёт факультетига ӯқишга кирди ва фалсафа ва адабиёт йўналишида ўз таҳсилотини давом эттирди.

Устод Муин ҳижрий-шамсий 1321 йилда биринчилар қаторида форс тили ва адабиёти  докторантурасини  битирди ва  Теҳрон университетида тадқиқот олиб бориш ва таълим бериш билан шуғулланди.

Доктор Муин ҳижрий-шамсий 1325 йилдан бошлаб Аллома Деҳхудо билан ҳамкорликни бошлади.  Тилшунослик илмининг бу икки дарғаси биргаликда машҳур Деҳхудо луғатини тузиш ва чоп қилиш ишлари билан шуғулланишди.

Доктор Муин дунёнинг муътабар илмий ва адабий марказлари ва университетларидан арзирли мукофотларни олишга сазовор бўлди.   "Ситорае Ноҳид ёки достони хурдод ва Амрдод", "Ҳикмати Ашроқ", "Фарҳанги Эрон", "Оинаи Искандар" ва олти жилддан иборат "Фарҳанги форси " китоблари бу машҳур олимнинг қаламига мансуб.

Ххххххххххххххххххххххххххх

2010 йилнинг 4 июл куни, яъни бундан 7 йил илгари Ливанлик машҳур уламо ва тақлид маржаларидан бири Оятулло Саййид Муҳаммад  Ҳусайн Фазлуллоҳ оламдан ӯтди.

У 1935 йили Ироқнинг Нажаф шаҳрида асл Ливанлик руҳоний оиласида дунёга келди. Бошланғич таълимни Нажаф илмий ҳавзасида олган Аллома Фазлуллоҳ кейинчалик Саййид Абулқосим Хуйи ва Сайид Муҳсин Ҳаким каби улуғ устозлар наздида таҳсилни давом эттирди.  Мулло Садро Бодкубаий наздида эса фалсафа дан сабоқ олди.

У кейинчалик Сайид муҳаммад Боқир Садр билан биргаликда  Ироқда "Ҳизбуд даъватул исломий" номли шиа ҳаракатини таъсис қилди.

1966 йили Ливан халқи ва айрим уламоларининг даъвати билан бу мамлакатга бориб, кенг миқёсли илмий, ижтимоий ва сиёсий фаолиятларни амалга оширди.

Аллома Фазлуллоҳ машҳур олим бӯлиш билан бирга истеъдодли шоир ҳам эди. Унинг шеърлари бир неча девонга жамланган. Мужоҳид олимнинг китоблари сони 100 жилддан ортиқдир.  25 жилддан иборат "Мин ваҳий ал Қуръон", "Масоилул Фиқҳия", Фатовойи  возеҳа ", "Ал ислом ва мантиқул қувва" ва "Ё зулолул ислом"асарлари унинг қаламига мансуб.  .