июл 03, 2017 14:19 Asia/Tashkent
  • Тарихнинг унутилмас кунлари

Бугун  чоршанба, ҳижрий-шамсий   1396  йил тир  ойининг7-си,  ҳижрий қамарий 1438 йил шаввол ойининг 3-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил июн  ойининг 28- кунидир.

Бундан 305 йил муқаддам, 1712 йилнинг 28 июн куни франсиялик машҳур адиб ва мутафаккир Жан Жак Руссо Женева шаҳрида дунёга келди. Унинг болалиги жуда кӯп қийинчиликлар билан ӯтди. Файласуф қирқ ёшидан ижтимоий муаммолар ҳақидаги нуқтаи назарларини  тарқата бошлади.

Руссонинг сийсий, бадиий ва ижтимоий қарашлари 18-аср франсуз халқи орасида улкан нуфуз пайдо қилди. Айрим таҳлилчилар Жан Жак Руссонинг қарашларини Франсуз Инқилобининг меваси деб билишади.

“Ижтимоий келишув” ва “Эътирофлар” китоблари унинг қаламига мансуб.

Руссо 1778 йили оламдан ӯтди.

Хххххххххххххххххххххх

Бундан 103 йил бурун, 1914 йилнинг 28 июн куни Шветсиянинг валиаҳди Франс Фердинанд рафиқаси билан бирга бугунги Боснянинг Сараево шаҳрига сафари чоғи серб студенти томонидан террор қилинди. Шветсария террорчини аниқлаш ва уни жазолаш   масаласига бевосита қатнашишини талаб қилди. Аммо Сербия унинг бу талабини рад қилди. Орадан бир ой ӯтгач Шветсия Германиянинг қӯллаб-қувватлови билан Сербияга ҳужум қилди. Бу воқеа Биринчи жаҳон урушини бошлаб берди.

Хххххххххххххххххххххххх

Ҳижрий-шамсий 1360 йил  тир ойининг 7-куни оятуллоҳ, доктор Саййид Муҳаммад Ҳусайний Биҳиштий  Исломий Жумҳурият партияси марказий идораси портлатилган чоғи 72 нафар Исломий Инқилобнингасосчиси Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ энг яхши ёронлари қаторида шаҳид бӯлди. Бу даҳшатли террорчилик амалиётини ӯзини “Мужоҳиддини халқ” деб атаган ва минглаб эронлик фуқароларни шаҳодатга етказган террорчилик гуруҳи томонидан амалга оширилган эди.

Оятуллоҳ, доктор Саййид Муҳаммад Ҳусайний Биҳиштий  Эрон Исломий Инқилобининг олдинги сафидаги машҳур шахсиятлардан бири эди. У инқилоб жараёни  ва Эронда Исломий Жумҳуриятнинг асосларини барпо қилишда муҳим рол ӯйнади ҳамда ҳазрат Имом Хумайнининг асосий ёронларидан бири эди.

Шаҳид Биҳиштий шунингдек Эрон Ислом Жумҳуриятининг Асосий қонунини тартибга келтириш, исломий  суд ҳокимиятини ташкил қилиш, либералларнинг ҳийла-найрангларига қаршилик кӯрсатиш, Американинг  ҳийлаларини ошкор этишнинг олдинги сафида эди. У Америкага қарата “Биздан асабийлашавер ва шу асабийлашишлар ӯлимингга сабаб бӯлсин” деб айтарди.

Имом Хумайний ҳазратлари ӯзларининг фидоий ёронларидан бири Оятуллоҳ, доктор Саййид Муҳаммад Ҳусайний Биҳиштий  ҳақида буюрадилар: “Биҳиштий ӯзи бир миллат каби  эди. Унинг ҳатто шаҳодати ҳам ислом, инқилоб ва Эрон учун жуда кӯп баракотлар келтирди. Унинг муҳим баракоти мунофиқин гуруҳининг ҳақиқий, халққа қарши бӯлган моҳиятини фош қилишдан иборат эди.

Оятуллоҳ, доктор Саййид Муҳаммад Ҳусайний Биҳиштий  ва ислом умматининг 72 нафар содиқ фарзандларининг хотираси эъзозланишга арзирлидир.