Исломий яшаш тарзи
Ҳамдиллик бўҳронли ва оғир шароитда шахсни психологик босимлар ва руҳий ҳолатларини бартараф этишга кўмак беради.
Ҳамдиллик бўҳронли ва оғир шароитда шахсни психологик босимлар ва руҳий ҳолатларини бартараф этишга кўмак беради. Бошқалар билан муносабат қилишда, ҳамдиллик жуда таъсирчан рол ўйнайди.
Дар ҳақиқат бошқа инсонлар билан муносабатни барқарор этишда ҳамдиллик муносиб йўл-йуриқларидан бири ҳисобланади.
Инсон ижтимоий мавжудот унвонида бошқалар билан муносабат қилишга эҳтиёж сезади ва ўз ҳисс-туйғуларига муносиб ва тўғри жавоб бериш, ёки ўз эҳтиёжларини қониқтиришга бирон-бир шахсни ўзи учун танлайди.
Гоҳида бу алоқа қудрат ёки бойлик юзасидан амалга ошириладиким шахсни ишга қабул қилиниши билан якунланади. Ва гоҳида эса меҳр-муҳаббат ва бошқа ҳисс-туйғуларни вужудга келтирадиган омиллар билан ижод этилади.
Табиийким қалбнинг меҳр-муҳаббати билан боғлиқ бўлган нарса мангу қолади ва чуқур из қолдиради.
Бугунги дастуримизда сиз билан ҳамдиллик ҳақида сўҳбатлашамиз. Бизни тинглаб боринг!
Ҳамдиллик мавзўсини Қуръони карим ҳамжиҳатлик ва алоқанинг энг муҳим пойдивори этиб қарор беради.
Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти уни ҳаётнинг тажрибаси ва маҳорати деб, талқин этади.
Ҳамдиллик шундан иборатки шахс бошқаларнинг ҳаётини ҳатто уша шароитда қарор олмаган бўлса ҳам дарк эта олиши лозим.
Ҳамдиллик инсонларнинг энг чиройли ва гўзал хусусларидандир. Инсонлар узаро бир-бирларига ҳамдиллик зоҳир этишлари билан бошқаларга узларининг энг юксак ҳурмат-эҳтиромларини кўрсатишлари мумкин. Бу холисона ҳисс-туйғу шахсларнинг ўртасида мавжуд бўлган алоқаларни мустаҳкамлайди. Ҳамдиллик зарар кўриш ва бўҳронли шароитда инсонни руҳий ва психологик тазйиқлардан қутқаради. Бошқалар билан алоқани ўрнатишни мақсад қилишимизда уларга нисбатан ҳамдиллик ва меҳрубонлик қилиш таъсирчан ва муҳим рол ўйнайди.
Дар ҳақиқат ҳамдиллик бошқалар билан алоқани ижод этиш учун бир восита ҳисобланади. Бунга қўшимча улар билан бўлган бизнинг алоқамизнинг кайфиятини яхшилайди. Агар биз бошқаларнинг ҳаяжон ва изтиробларни дарк этмасак, улар билан алоқа ўрнатиш учун бирон-бир йўлга эга бўлмаймиз.
Руҳшунослик нуқтаи назаридан, ҳамдиллик, яъни бошқа шахснинг ички дунёсига кириш қудрати ҳисобланади. Зеро бу йўл орқали уша лаҳзада унинг ҳисс-туйғулари ва унинг маъносини англай оламиз ва у билан шундай йўл орқали алоқани барқарор этишимиз лозимки, бу шахс дарк этилганини сезиши лозим.
Агар биз бошқа шахсни чуқур ва аниқ дарк этсак, у бизни эшиттиш ва дарк этиш учун тайёр бўлади.
Ҳисс-туйғунинг инъикос этилиши милодий 1950 йилларда ҳамдиллик зоҳир этиш билан дарк этишни кўрсатиш учун даволаш қудратига эга бўлган бир фан деб қабул қилинди.
Ҳамдиллик ва ҳисс-туйғуларини инъикос этиш шу сабабдан даволаш хусусиятига эга буладиким у ишончни вужудга келтиради ва шахсни яккаланиш ва эгаизмдан қутилиши учун сабаб бўлади. Бошқалар билан алоқа ўрнатишда ўзларидан эгоизм ва шўҳратпарастликни намоён этадиган ва уларнинг шахсий хусусиятлари ва нуқтаи назарларини инобатга олмайдиган шахслар кўпинча масалалар билан чекланган ҳолда муносабат қилишади. Улар одатан бошқа инсонларнинг кенг дунёсидан бехавар қолишади.
Ҳақиқатан ҳам кенг бу дунёда миллионлаб инсонлар орасида бу шахслар ҳеч ким билан самимий ва дўстона шахсни топа олишмайди.
Қуръони карим Оли Имрон сурасининг 103-чи ояти каримасида шундай марҳамат этади: “Барчангиз Аллоҳнинг ипини маҳкам тутинг ва бўлиниб кетманг. Ва Аллоҳнинг сизга берган неъматини эсланг: бир вақтлар душман эдингиз, бас, қалбларингизни улфат қилди. Унинг неъмати ила биродар бўлдингиз. Оловли жар ёқасида эдингиз, ундан сизни қутқарди. Шундай қилиб, Аллоҳ сизга Ўз оятларини баён қилади. Шоядки ҳидоят топсангиз. (Ояти каримадаги «Аллоҳнинг ипи» деган иборадан Қуръони Карим тушунилади. Жарга қулаш хавфидаги инсон ип-арқонни маҳкам ушласа, қутилиб қолганидек, дўзах тубига қуламасликнинг ҳам бирдан-бир чораси–Қуръони Каримни маҳкам ушлашликдир. Шундагина нажот топади. Мусулмон уммати нажот топиши учун барча бир бўлиб Аллоҳнинг каломи Қуръони Каримни маҳкам тутишлари лозимдир. Бу оятнинг ушбу жумлалари мусулмон оламини бирлаштириш шиоридир. Қуръони Карим Аллоҳнинг ипи-арқони эканлиги ҳақида жуда ҳам кўп ҳадислар келган.)”