Биз ва тингловчи
Тингловчилар талаби
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
"Биз ва тингловчи" номланган ҳафталик эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Бизни тинглаб борасиз деган умиддамиз.
Айрим тингловчиларимиз бизга электрон манзилимиз орқали мактуб йўллаб ва телефон орқали ҳам Марказий Осиё ёхуд Ўрта Осиё минтақаси борасида кенгроқ маълумот беришимизни сўрашган. Биз уларнинг ушбу талаблари асосида бугунги суҳбатимизни тайёрладик ва кейинги эшиттиришларда ҳам мазкур мавзуга доир суҳбатлар бериб борамиз.
Ўрта осиё — Евросиё материгининг ўрта қисмида, ғарбда Каспий денгизи қиргоқларидан шарқда Хитой чегарасигача, шимолда Ғарбий Сибир текислигидан, жанубда Нишопур, Сафедкўҳ ва Ҳиндукуш тоғларигача чўзилган йирик табиий географик ўлка. У материк ичкарисида, Атлантика океанидан 4 минг км, Шимолий Муз океанидан 2,5 минг км, Тинч океандан 5,5 минг км ва Ҳинд океанидан 1 минг км га яқин масофада жойлашган, сувлари океанларга чиқиб кета олмайдиган берк ҳавзадан иборат. Ўрта Осиё ҳудуди ўрта асрларда, Турон, араб манбаларида Мовароуннаҳр,
19-асрнинг 2-ярми ва 20-аср бошларида (1924—25 йилларда ўтказилган миллий давлат чегараланишигача) Туркистон деб аталган, кейинчалик Ўрта Осиё деб аталадиган бўлди.
Мазкур минтақада жойлашган ва мустақил бўлган республикалар дунёнинг геосиёсий, иқтисодий ва хавфсизлик майдонида муҳим ўрин тутишади ва уларнинг жаҳон ҳамжамияти билан муносабат ва ҳамкорликлари мустаҳкамланиб бормоқда.
Таъкидлаш лозимки, Ўрта Осиё географик ҳудудлар жамланмаси яна Марказий Осиё деб ҳам аталади. Замонавий манбаларнинг кўпчилигида Совет Иттифоқи парчалангандан кейин мустақилликка эришган қуйидаги 5 давлатлар назарда тутилади: Ўзбекистон Қирғ'изистон Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон. Турли мутахассислар, жумладан, ЮНЕСКО бу ҳудудга яна Афғонистон, Шимолий Эрондаги Ҳуросон, Мўғулистон, Хитойнинг Уйғур минтақаси, Жанубий Сибирдаги Тува республикасини ҳам киритишади. Ўрта Осиё тарихи қадимдан буён Буюк Ипак йўли билан боғлиқ бўлган. Бунинг натижасида Ғарб билан Шарқни боғлаб турувчи айланма йўл сифатида хизмат қилган. Шу жумаладан турли хил одамларни олиб ўтишда, қиммат-баҳо моллар, ипак, тилло буюмлар, дори-дармонлар, қўлёзмалар ва ҳ.к ларни олиб ўтишда, савдо-сотиқ инфраструктурасини яратишда жуда катта ўрин эгаллаб турган.
Қадрли мухлислар, сиз ўзингизнинг дастурингиз бўлган “Биз ва тингловчи” рукни остидаги ҳафталик эшиттиришининг янги сонини тинглаяпсиз.
Эслатиб ўтамиз, сиз ушбу эшиттиришлар орқали фикр- мулоҳаза ҳамда таклиф ва танқидларингизни радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com / uz ва электрон манзилимиз uzbek@ ParsToday.com ҳамда мобайл апликешн орқали бизга юборишингиз мумкин.
Биз билан ушбу телефон рақами орқали ҳам боғланишингиз мумкин:+98939736 25 45 Машҳад шаҳри,
Қўнғироқларингизни кутиб қоламиз.
Эшиттиришимиз давом этади.
Жуғрофий маънода Марказий Осиёнинг собиқ Шўролар Иттифоқи таркибига кирган қисми. Унга Устюрт платоси, Турон пасттекислиги, Тўрғай платоси, Қозоғистон ва қисман Копетдоғ, Помир, Тян-Шан тоғлари киради. Сиёсий-маъмурий маънода Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон (баъзида Қозоғистон ҳам қўшилади) давлатлари майдони. Ўлканинг ғарбий чегараси Элбурс тоғининг 54° 15’ шқ.у. қисмидан бошланиб, Каспий денгизининг шарқий қирғоғи орқали Манғишлоқ қўлтиғигача, ундан Устюртнинг шим.ғарбий бўйлаб, Дўнғизтов, Чоғрай платоси, Чўчқа ва Муғожар тоғлари шарқий этаги орқали ўтиб, 58° шқ.у. ва 48° шарқига боргандан кейин шим. га бурилади ва Жетиғара шаҳригача, ундан кейин Қўстанай шаҳри орқали Айритовгача боради. Сўнгра Қозоғистон паст тоғларининг шим. чегараси бўйлаб шарқ ва жан. шарқ томон давом этиб, Қозоғистон — ХХР чегарасига туташади. Шарқий чегара эса Савр, Шарқий Жунғария, Жунғария, Борохоро, Ирен — Хабирга, Қарат, Ҳолиқтоғ тизмалари сувайирғичлари, Хонтангри тоғ тугуни, Қақшал, Отбоши тизмалари сувайирғичлари орқали ўтиб, Фарғона тизмасига келиб туташади, сўнгра Олай тизмасининг шарқий чеккаси ва Сариқўл тизмаси сувайирғичи бўйлаб ўтиб, Ҳиндукуш тоғларига туташади. Бу ерда, Музтоғдан бошлаб ғарбга томон жан. чегара бошланади ва Ҳиндукуш, Сафедкўҳ, Нишопур тизмалари сувайирғичлари бўйлаб ўтиб, Элбурс тоғи орқали Каспий денгизининг жан.шарқий чекка соҳилига келиб туташади.
Энди эса радиомиз сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида чоп этилган муҳим янгиликлар билан сизни ҳамкоримиз Абдуллоҳ Зуҳур таништирадилар.
Ҳамкоримиз Абдуллоҳ Зуҳурнинг суҳбатлари эди.
Ҳозир эса мухлисларимиздан бири Бахтиёрнинг билдирган фикрлари билан танишамиз. Тингловчимиз Алишернинг билдирган фикрлари эди.
Қадрли мухлислар, "Биз ва тингловчи" рукни остидаги туркум эшиттириш билан ҳамкорликни янада фаоллаштирасиз деган умиддамиз. Бундан кейин ҳам Эрон радиоси орқали эфирга узатилаётган эшиттиришлар борасида қимматли маслаҳатларингизни бизга дариғ тутманг. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг