Тарихнинг ӯчмас кунлари
Бугун пайшанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил тир ойининг 15-си, ҳижрий қамарий 1438 йил шаввол ойининг 11-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил июл ойининг 6- кунидир.
Бундан 1439 йил муқаддам ҳижратдан уч йил олдин шаввол ойининг 11-чисида:
Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ислом динини таблиғот қилиш учун Тоиф шаҳрига ҳижрат қилдилар. Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг Макка шаҳри яқиндаги Тоиф шаҳрига сафари ул ҳазратнинг буюк ҳомийси ва ёрдамчилари Абу Толиб вафотидан кӯп ӯтмай амалга оширилган эди. Шу сабабли Қурайш қабиласининг мушриклари Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламга қаттиқ азоб бердилар.
Тоиф аҳолиси исломни қабул қилганларида бу шаҳар Макка ҳокимларининг зулмидан озор-азият чеккан мусулмонлар учун тинч ва осойишта маконга айланиши мумкин эди. Аммо Тоифдаги Сақиф қабиласининг раҳбарлари нафақат ягона Худо ва Ҳазрат Муҳаммад салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг рисолатларига иймон келтиришмади, балки уларнинг гиж-гижлаши билан айрим одобсиз кишилар Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламни таҳқирлаб, ул ҳазратни ярадор қилишди.
Ххххххххххххххххххххххххх
Бундан 55 йил бурун, 1962 йилнинг 6 июл куни Америкалик машҳур ёзувчи Уилям Фолкнер оламдан ӯтди.
У 1897 йили дунёга келган эди. Биринчи жаҳон урушида қатнашгач, яна ӯз юртига қайтди. 1925 йили Ватандоши, ёзувчи Шервуд Андерсон билан танишгач, ҳикоя ёзишга киришди. Ҳикояларида Америкадаги тартибсизликлар ҳамда қора танлиларни камситиш сиёсатини танқид қилди.
Фолкнер романлари Американинг янги романнавислик анъанасига катта таъсир ӯтказди. “Шовқин ва қаҳр”, “Ҳашарот” ҳамда “Тӯзонли сентябр” асарлари унинг қаламига мансуб.
Ххххххххххххххххххххххххххххххххххххх
Бундан 30 йил олдин ҳижрий-шамсий 1365- чи йил тир ойининг 15-куни:
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратларининг падари бузрукворлари Оятуллоҳ Сайид Жавод Хоманаий вафот этди. Сайид Жавод Хоманаий ҳижрий-шамсий 1274 йил атрофида Шарқий Озарбойжондаги Табризнинг яқинида жойлашган Хомана шаҳрида таваллуд топди. У олим ва фақиҳ отасининг тарбиясида вояга етди. Ёшлик даврида табаррук қадамжолар ва муқаддас Машҳад шаҳрига сафар қилди. Ана шу сафар чоғида Машҳад илмий ҳавзасининг руҳоний мусаффолиги ва маънавияти уни ўзига жалб этиб, ушбу шаҳарда доимий яшашга қарор қилди. Сайид Жавод Машҳадда Оятуллоҳ Оғозода Хуросоний ва Ҳож Оқо Ҳусейн Қумий дарсларидан файз касб этди ва олий илмий даражаларга етишди.
Ул ҳазрат ҳижрий-шамсий 1305 йилда ўз таҳсилотини давом эттириш учун Нажафи Ашрафга борди ва Оятуллоҳ Мирзои Нойиний ва Сайид Абулҳасан Исфаҳоний дарсларида қатнашди. Бу фарзона фақиҳ умр бӯйи ёш авлодга таълим-тарбия бериш иши билан шуғулланиб, қаноат ва зоҳидлик ила ҳаёт кечирди ва ҳижрий-шамсий 1365 йил тир ойининг 15-чисида (ҳ.қ 1406 шавол 27) 91 ёшида вафот этди.
Оятуллоҳ Сайид Жавод Хоманаий Имом Ризо алайҳиссалом мутаҳҳар ҳарамларида дафн этилди.