июл 06, 2017 14:58 Asia/Tashkent

  Келажакда адолат бутун ер- юзида тарқалади ва унинг ҳиди бутун дунёни муаттар айлайди.

  Келажакда адолат бутун ер- юзида тарқалади ва унинг ҳиди бутун дунёни муаттар айлайди. Зикр этилган янги  дунёни Худо Расули (с) -нинг набираларидан бӯлган пок ва иллоҳий шахсият яратади. Унинг исми Маҳдидир ва Пайғамбар (с)  ул ҳазратни жаннат товуси деб номлаган эдилар. 
Имом Маҳди (а)  замонидаги вазъият ва шароит билан ошно бӯлганидан сӯнг ул ҳазрат зуҳур топишларининг махсус хусусиятлари ҳақида қисқача ошно бӯлишимизни муносиб деб билдик. Биз билан бирга бӯлинг!

Оламнинг нажоткори Имом Маҳди ажжалаллоҳу таоло фаражаҳу шариф  бирданидан ва огоҳлантирмасдан бу оламда пайдо бўлади. Иллоҳий сўнги пайғамбар Ҳазрат Муҳаммад(с)нинг кийими ва салласи унинг қўлидадир. У барча  яхшилик ва эзгўликнинг рамзидир ва  аллоҳ таоло томонидан  инсониятни  ҳидоят этиш учун 124 мингта юборилган пайғамбарларнинг намояндаси саналади.  Шунинг учун пайғамбарларнинг олий хулқ атвори ва табиати унинг вужудида тажассум этилган. У барча инсонларни даъват этади ва шундай нидо айлайди: "Мен аллоҳнинг захирасиман".

Расули Акрам (с) шундай марҳамат қиладилар: "Маҳди (а) бошининг устида булут ҳаракат қилган вақтида чиқади. Самода шундай нидо айлайдиким  эй инсонлар золимларнинг қўли сизга бошқа тегмайди  ва умматнинг энг яхши шахси Муҳаммад сизлар учун раҳбар этиб тайинланган. Ундан сўнг товуқлар ўз уяларида жўжа қўйишади ва балиқлар денгизларда ўз наслларини кўпайтиришади, дарёлар жорий бўлиб булоқлар кўпаяди  ва ер ўз ризқ ва самарасини бир неча маротаба ортиб юборади. "(Яъни ер-юзида осойишталик ва фаровонлик вужудга келади. )

Албатта ҳеч қайси бир манба оламни нажот бергувчи мавъуднинг зуҳур топишининг аниқ таърихига ишора этгани йӯқ.  Фақат Худо бу масаладан огоҳдир.  Аммо ривоятлар 'Маҳди (а) -нинг зуҳур топишини Маккадан ва жума кунида зуҳур топиши ҳақида хабар беради.
Айрим ривоятлар ҳам ул ҳазратнинг келишини Ошуро куни  яъни 10 муҳаррам ойида деб билади.

Имом Содиқ (а) шундай марҳамат қилади: "Навруз шундай кунлардандирким бизнинг нажоткоримиз уша кунда зуҳур топади. Аллоҳ таоло унга дажжол устидан ғалаба қозонишига кўмак беради. Ундан сўнг Ул Ҳазрат дажжолни Куфанинг ахлат ташланадиган жойида дорга осадилар ва биз фараж кунини навруздек интизорлик билан кутаётган кунимиз етиб келади."

Шунингдек,  ул ҳазратнинг 313 нафар махсус саҳобалари куз  фаслининг булутларига ўхшаб кетмакет келишади. Улар Макка шаҳрида Ҳаж мавсуми бўлмаган вақтда жам бўлишади. Макка аҳолийси йилнинг бу вақтида уларни кўришдан ҳайратланиб қолишади.  Аммо бу олиймақом ва нуроний  шахсиятлар Каъба олдида Имом Маҳдий (а) билан байъат қилишади. Уларнинг тўпланишлари Аллоҳнинг қўйидаги оятини эсга келтирилади: ". Ҳар кимнинг юзланадиган тарафи бор. У ўшанга боқади. Яхшиликларга шошилинг. Қаерда бўлсангиз ҳам, Аллоҳ сизларни жамлайди. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир. (Бақара сураси 148 оят).

Ҳазрат Маҳди (а) зуҳур топишдан сўнг  бир неча вақт Маккада қолади ва сўнг Мадинага йўл олади. Исломий ривоятларга асосланиб айтиш мумкинким, Суфиёний Уммавийлар наслидандир. У ғарбнинг тарафдори ҳамда золим ва хиёнаткор ҳокимлардан бири ҳисобланиб Саудия Арабистони ва Ироққа ҳарбий ҳужум қилади.
Зуҳур топиш замонининг бошқа ҳодисалардан бири Имом Замон ажжалаллоҳу таоло фаражаҳу шариф билан Сайид Ҳасан номли шахснинг мулоқот этишидир. У художўй ва буюк шахслардан эди. У Эрон аҳлидан бўлиб халқни ислом дини ва Пайғамбар (с)нинг аҳли байтлари йўлига даъват этади. Сайид Ҳасаний Имом Маҳдий (а) зуҳур топишларидан олдин зулм ва фасодлик қаршисида уруш олиб боради. Зуҳур топишларидан сўнг ўз қўшунлари билан бирга Имом Замон билан байъат қилади.

Мавъуд нажоткор зуҳур топишининг гўзалликларидан бири бу Исо Масеҳ алайҳисаломнинг осмондан нузул топиши саналади. Ҳазрат Маҳдий (а) Исо Масеҳ (а)-ни ҳурмат-эҳтиром қилиб унинг шахсиятини қабул қилади. Аммо Имом Маҳдий (а) намоз пайтида Исои Масеҳ алайҳисаломдан имомат қилиш вазифасини ўз зиммасига олишини илтимос қилади. Аммо Ҳазрат Исо (а) шу нуқтани таъкид этадиким, сиз бу масъулиятни бажариш учун юборилгансиз.

Тазкиратул авлиёда бу ҳақда шундай ҳадис бор: "Маҳди (а) Исо бин Марям билан ҳамиша биргадир. " Бу ривоятдан шундай хулосага келиш мумкинким бу бузургвор икки шахсиятлар бирбирларининг зуҳур топиш нишонаси ҳисобланишади. Шу тартиб билан Ҳазрат Исо (а) Имом Маҳдий (а) билан байъат қилади ва ул ҳазратнинг орқасида туриб намоз ўқийди. Сўнг Ҳазрат Маҳди (а) ёрдами билан адолат байроғини дунёда барқарор этади. Масиҳ (а) иллоҳий сўнги пайғамбар рисолатларини башорат этган эди. Агарчи Ҳазрат Муҳаммад салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг пағамбарлигини дарк этмаган бўлсада, аммо охир замонда Худонинг расули ормонларини Маҳдий ажжалаллоҳу таоло фаражаҳу шарифнинг вужудида амалга оширилади деб билади.    

Олам нажоткорининг ҳукумати ва ул ҳазрат сукунат қилиш маҳалли Куфа шаҳридир ва ул ҳазрат дунёнинг шарқ ва ғарбини фатҳ этади. Имом Муҳаммад Боқир (а) Маҳдий (а) зуҳур топишини Ҳадид сурасининг 17 оятининг тафсири деб биладиким, шундай марҳамат қилади: . "Билингларки, албатта Аллоҳ ўлик ерни тирилтирур. Дарҳақиқат, сизларга оятларни баён қилдик, шоядки ақл юритсангизлар."

 

Ёрлиқ