июл 09, 2017 14:36 Asia/Tashkent

Бугун  якшанба, ҳижрий-шамсий   1396  йил тир  ойининг 18-си,  ҳижрий қамарий 1438 йил шаввол ойининг 14-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил июл  ойининг 9- кунидир.

Бундан 69 йил муқаддам, 1948 йилнинг 9 июл куни бир ойлик оташкесимдан сӯнг араб мамлакатлари ва сионистик режим ӯртасидаги жанг қайта бошланди.

Бу уруш 1948 йилнинг май ойида ғайриқонуний Исроил режими ташкил қилингач, бошланди ва БМТ Хавфсизлик Кенгашининг  талаби билан июн ойида оташкесим эълон қилинган эди.  Яқин бир ой давом этган оташкесим чоғи сионистлар ӯзларининг Ғарблик, хусусан америкалик ҳомийлари томонидан жуда кӯп қурол-яроқлар тӯплашди ва жангни қайта бошлаб, муваффақиятга эришишди.

Сионистларнинг қуролли гуруҳлари БМТ Хавфсизлик кенгашининг янги оташкесим ҳақидаги талабини ӯз мақсадларига эришгач, қабул қилишди. 1949 йилнинг январ ойида урушни тӯхтатиш ҳақидаги битим имзоланган чоғи аллақачон Фаластин тупроғининг 78 фоизи сионистлар томонидан босиб олинган ва 750 минг нафар фаластинлик ӯзининг уй-жойини ташлаб чиқиб,  қочқинга айланган эди.

Хххххххххххххххххххххххххххх

Ҳижрий-шамсий 1359 йил тир ойининг 18-куни, яъни бундан 37 йил олдин Нужа давлат тӯнтариши фош этилди. Нужа, яъни Ниқоб давлат тӯнтариши Эронда Исломий Инқилоб ғалаба қозонгач, АҚШ Марказий разведка бошқармаси томонидан  режалаштирилган бӯлиб, шоҳ армиясининг бир неча зобитлари томонидан амалга ошириши мӯлжалланган эди. Унинг мақсади Имом Хумайний ҳазратларини орадан кӯтариш ва эндигина оёққа турган Исломий жумҳуриятни ағдариб ташлашдан иборат эди.

Давлат тӯнтариши Ҳамадондаги шаҳид Нужа номидаги ҳарбий ҳаво кучлари бӯлинмасидан бошланиши белгиланган эди. Шу сабабли бу машъум режа “Нужа давлат тӯнтариши” деб аталадиган бӯлди. МРБ томонидан бу амалиёт “Ниқоб” деб номланиб, биринчи навбатда Теҳрондаги Имом Хумайний ҳазратларининг яшаш манзиллари, сӯнгра Меҳробод аэропортига ҳаво ҳужумлари уюштирилиши белгиланганди.

Аммо душманларнинг бу машъум режаси амалга ошмасдан фош этилди ва ижрочилари жазога тортилди.

Хххххххххххххххххххххххххх

Бундан 15 йил илгари, яъни 2002 йилнинг 9 июл куни Африка бирдамлик ташкилоти Африка бирлашмасига айлантирилди.

Африка Бирдамлик ташкилоти бу қитъадаги мамлакатларнинг мустақилликка эришиш жараёнига кӯмаклашиш ва улар ӯртасидаги ихтилофларни ҳал қилиш мақсадида 1963 йили таъсис этилган эди. Аммо дунё воқеалари жараёни янги амалий бир ташкилотнинг таъсис этилишини тақозо қиларди. Шу сабабли Африка Бирдамлик ташкилоти аъзо давлатларнинг раҳбарлари 2002 йили Жанубий Африкада йиғилиб, Африка Бирлашмасини ташкил этишди. Бирлашма таркибидаги давлатлар муаммоларини  ҳал қилишда уйғунликни вужудга келтириш ва уларнинг иқтисодий тараққиётига кӯмаклашиш мақсадида Африка мамлакатлари парламенти, ижроия комиссияси, марказий банк, валюта фонди ва маҳкама девони каби тизимлар ташкил этилди. Буҳронли ҳолатларда аъзо мамлакатларнинг ӯта жиддий муаммоли ички ишларига аралашиш учун Тинчлик ва Хавфсизлик Кенгаши ҳам амал қилмоқда. Бу нуфузли ташкилот Эфиопияда жойлашган бӯлиб, унга аъзо давлатларнинг раҳбарлари ҳар йили бир маротаба йиғилиш ӯтказишади