Тарихнинг ӯчмас кунлари
Бугун сешанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил тир ойининг 20-си, ҳижрий қамарий 1438 йил шаввол ойининг 16-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил июл ойининг 11- кунидир.
Бундан 928 йил муқаддам, ҳижрий-қамарий 510-йил шаввол ойининг 16-куни машҳур араб тарихчиси, муҳаддис ва фақиҳ Ибн Азрақ Форуқий дунёга келди.
У ёшлигидан фиқҳ, ҳадис ва Қуръони каримнинг тафсири каби исломий билимлар, шунингдек тарихни ӯрганишга киришди. Т урли мамлакатларга сафарлар қилиб, халқнинг тарихи, маданияти ва урф-одатлари билан танишди. Бу саёҳатлар унинг дунёқарашига улкан таъсир кӯрсатди. Шу сабабли Форуқий ёзган "Тарихи Форуқий" асарининг жуда кӯп боблари ана шу саёҳатлардан олинган таассуротлар шарҳидан иборат.
Ибн Азрақ Форуқийдан фақат шу биргина китоб бугунгача етиб келган бӯлиб, у муаллиф яшаган давргача айрим халқларнинг тарихи, расм-русумлари, сиёсий тузум ва географик жойлашуви ҳақида ҳикоя қилади.
Ххххххххххххххххххххххххххххххх
1244 йилнинг 11 июл куни, яъни бундан 773 йил бурун Салиб юришлари жараёнида Байтулмуқаддас шаҳри мусулмонлар томонидан фатҳ этилди.
Салиб юришлари европаликлар томонидан милодий 11 асрда мусулмонларга қарши бошланади . Бу қаттол урушлар бир неча босқичга эга. Биринчи босқич Шарқ ерларини ишғол этиш ва хусусан, Байтулмуқаддас минтақасида уларнинг ҳукмронлиги ҳамда мазкур минтақада масеҳийларнинг ӯзларини жуда ҳам эркин тутишларидан иборат. Салиб урушларининг охирги, яъни олтинчи босқичини ҳарбий нуқтаи назардан жанг деб аташ жоиз эмас. Чунки Байтулмуқаддасни ишғол этиш учун ҳужум қилган Олмон императорлиги Миср ва Фаластин ҳукмдори унга қаршилик кӯрсата олмаслигини билиб, Байтулмуқаддасни қон тўкмасдан қайтариб олиш ҳаракатида эди.
Икки томон вакиллари ўртасида музокаралар ўтказилганидан кейин Байтулмуқаддас, Байтуллаҳм ва бошқа минтақалар салибчиларнинг ҳудудларига қўшилади. Аммо Масжидулақсо ва Қубатуссахра мусулмонлар ихтиёрида қолдирилади. Эронда хоразмшоҳликлар қудрати заифлашгани, ягона исломий муқтадир давлатнинг йӯқлиги ва исломий юртларда юзага келган чигалликлар боис салибчилар Байтулмуқаддасни бутунлай ишғол этишади.
Фаластин шаҳарларида салибчилар ва мусулмонлар ӯртасида юз берган тарқоқ урушларда кӯпинча мусулмонларнинг қӯли устун келиб, салибчиларнинг кучсизлана бориши кузатила бошлагач, 1244 йилнинг 11-июлида Миср ҳукмдори йирик қўшин билан Байтулмуқаддас томонга юриш қилиб, бу муқаддас шаҳарни қайта фатҳ қилди.
Ххххххххххххххххххх
Бундан 71 йил илгари ҳижрий-шамсий 1325 -чи йил тир ойнинг йигирманчи куни машҳур Эрон мусиқашуноси ва сантур чолғу асбобининг маҳоратли навозандаси Ҳабиб Самоий вафот этди. Самоий ҳижрий-шамсий 1280 йилда мусиқашунос оиласида дунёга келди ва болалик давридан бошлаб мусиқа билан ошно бўлди. У ўспиринлик чоғида сантур чолғу асбобини маҳорат билан чаларди.
Ҳабиб Самоий бир неча йил мусиқа мактабида таълим олгач, Абулҳасан Сабонинг тавсияси билан сантурни таълим бериш билан шуғулланди ва кўп шогирдлар тарбиялаб етиштирди.. Самоий билан яқин ҳамкорлик қилган Устод Сабо унинг ӯзига хос услубдаги ижро намуналарини танлаб, алоҳида китоб ҳолатида чоп қилдирди. .