Нур диёридан
Каъб, Ҳилол ва Марора ғам -алам билан тӯла кунгиллари билан тоғ бағрида паноҳ олдилар.
Азиз тингловчилар, ўтган дастуримизда айтган эдикки
Каъб, Ҳилола ва Марора Аҳд паймонларини бӯзганларидан паришонликка дуч келган эдилар. Пайғамбар (с) -га пайравлик қилмаганлари учун ҳама улардан юз угурдилар ва уларни ул ҳазратдан юз ӯгирган гуноҳга айбладилар. Уч нафар шахс ёлғиз қолган эдилар. Мадина шаҳрида улар сиғмай қолишган эди.
Каъб деди: "Расули Акрам (с) мусулмонлар, хотин ва фарзандларимиз биздан юз ӯгирган бӯлсалар, ҳамда ӯйимиз ва шаҳар бизнинг жонимиз учун бир қафасга айланган бӯлса, эй биродарлар нима учун Мадинада қолишимиз ва азоб -уқубат чекишимиз керак?
Нима учун чӯл -биёбон ва тоғга қараб қочмайлик ва ӯз дод, фарёд ва аламимизни осмонга етказмайлик?
Р) Мадина халқининг хурсандчиликларига ӯзларини шерик деб билмайдиган Каъб ва унинг дӯстлари ӯз гуноҳлари учун жазо олиш ва мусулмонлардан узоқлашишни қабул қилиб тоғ бағрида пушаймонлик ранж -азобини тортиб яшириндилар.
Энди ривоятимиз давомини эшитинглар.
Каъб айтади: Шармандалик ва дард алам билан кӯчалардан ӯтдик ва маломат жисму жонимизни нишонга олмаслиги учун ӯз ӯйимизга кирдик. Аммо афсуски ӯйимиз ҳам ёлғизлик зиндонидан бошқа нарса эмасди. Бизнинг турмуш ӯртоқларимиз ва фарзандларимиз бегона бӯлиб қолишган эди. Ҳеч ким биз билан сӯҳбат қилмасди ва саволларимизга жавоб бермасди. Биз ҳама учун бир ғарибга ӯхшаб қолган эдик. Мадинада қолган бӯлсакда аммо Худонинг лутфидан маҳрум бӯлган эдик.
Уч нафар бу шахслардан бошқа бир гуруҳ бор эдиким Пайғамбар (с) билан ҳамроҳлик қилишдан қӯл тортган эдилар ва Мадинада қолган эдилар. Аммо Пайғамбар (с) бу уч нафарни ӯз дӯсти деб билардилар. Аммо уларнинг дунёпарастликлари ва сӯдхурликларга эътиборсизлик қила олмасдилар.
Каъб, Ҳилол ва Марора ғам -алам билан тӯла кунгиллари билан тоғ бағрида паноҳ олдилар.
Каъб деди: Пайғамбар (с) билан ӯз аҳд паймонимни қандай осон тутганимни ӯзим билмайман. Хурмо дарахтининг меваларини териш охирга етди. Аммо бу меваларни сотиш ҳаваси мени қамраб олди. Пайғамбар (с) -нинг орқаларидан бораман деб ваъда берган эдим. Бугунни эртага, эртанги кунни бошқа кунларда қолдирдим. Охири Пайғамбар (с) сафардан қайтдилар мен эса Мадинадан бир қадам ҳам ташқарига қадам қӯймадим.
Ҳилол айтади: "Мен ва Марора ул ҳазрат ёнида туриб урушганимиз ва Парвардигорнинг лутфига эга бӯлганимиз Бадр куни ва халқнинг наздида ғурур ва ифтихорга эга бӯлган эдик. Аммо бугунги кунга келиб болаларнинг масхарасига айланиб қолдик
Марора деди: Ҳа, Ҳилол тӯғри айтияпсан. Бир ҳаву хурмонинг манфаати мен ва сени кошки алдамасди ва янада кӯп даромад олиш ҳаваси бизни Мадинада қолдирмасди. Аммо бугун афсӯсланиш ва пушаймонлик куни эмас. Бугун осмоннинг юраги бизнинг аҳволимизга аччиниши учун йиғлаш ва дод -фарёд қилиш кунидир.
Р) Улар кечаю кундуз тавбаю надомат билан кун кечиришарди. Улар не зорлик қилишмади ва не узрларни келтиришмади. Ҳар куни уларнинг оилалари уларга таом олиб келишардида, аммо зудлик билан у ердан на салом на калом эшитиб кетардилар.
Каъб деди: Ӯз Худоимиздан бир нарсани кечириш ёки ӯлимни истардик. Бир неча муддат ӯтди ва ҳеч ким бизнинг олдимизга келмади .
Кунлардан бир куни ғам -кулфат ва мотамга гирифтор бӯлган дӯстларимга айтдим: Энди Худо ва унинг Пайғамбари ва бизнинг оиламиз ва қариндошларимиз биздан юз ӯгирдилар ва сӯҳбатлашиш учун бирон шахсни топмаймиз. Нима учун биз бир -биримизнинг ёнимизда қолишимиз керак. Агар бизнинг тақдиримизда ёлғизлик ёзилган бӯлса нима учун ӯзимизни бундай танбеҳ бермаслигимиз керак? Дӯстларим менинг сӯзларимни қабул қилишди. Уша кеча бир -биримиздан ажралиш кечаси бӯлди. Ҳолбуки ӯлганимизча Худо бизни ӯз даргоҳига қабул қилмаслигига қадар бир -биримиз билан гапирмасликка қасам ичган эдик. Уша кечаси биз уч нафар бир биримиздан ажрашдик ва ҳар биримиз ой нӯрининг ёруғлигида турли томон йӯл олдик.