июл 13, 2017 11:23 Asia/Tashkent

Бугун  пайшанба, ҳижрий-шамсий   1396  йил тир  ойининг 22-си,  ҳижрий қамарий 1438 йил шаввол ойининг 18-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил июл  ойининг 13- кунидир.

Бундан 840  йил олдин ҳижрий-қамарий 598 йил шаввол ойининг  18-куни улуғ олим ва фақиҳ Муҳаммад ибн Идрис Ҳиллий оламдан ўтди. У ҳижрий-қамарий 543 йилда Ироқнинг Ҳилла шаҳрида дунёга келган. Ибн Ҳиллий ёшлик чоғидан Қуръон ва диний илмларни ўргана бошлади,  етук фақиҳ ва буюк олим бўлиб етишди. Унинг ақидасига кўра, тўғри йўлни танлаш учун билим ва тафаккур касб қилиш  ҳар бир инсоннинг вазифасидир ва бу нематдан, яъни билим ва тафаккурдан фойдаланмаса, Худонинг нематига куфр келтирган бўлади.  Ислом тарихининг муҳим манбаларидан бири "Сароир" китоби  ибн Идриснинг қаламига мансуб.

Хххххххххххххххххххх

  617 йил бурун  милодий 1400-чи йил июл ойининг 13-куни

Шветсарияда дунёнинг энг биринчи армияси ташкил этилди.    Дунёнинг энг қадимги армияси ӯша таъсис этилган кунидан бошлаб бугунгача ӯзгаришсиз қолган. Ҳатто ҳарбий хизматчиларнинг кийимлари ҳам ӯзгаргани йӯқ.  Бу ӯта тартиб-интизомли муъжаз армиянинг умумий сони 83 нафардан иборат. Фақатгина шветсарияликлардан иборат бу армия ӯша пайтда католик раҳбарларини муҳофаза қилиш учун тузилган эди. Мана, орадан 600 йилдан кӯпроқ вақт ӯтишига қарамай, бу армия   Ватиканда Рим папасини муҳофаза қилиш ишини давом эттирмоқда.

Ххххххххххххх

1943 йилнинг 13-июл куни, яъни бундан 74 йил илгари  инсоният тарихи энг улкан танклар жангига гувоҳ бӯлди.

Москва яқинидаги Курск минтақасида,    Германия ва Шўролар Иттифоқининг 6300та танклари ҳамда 2 миллион 240 минг аскарлари,   осмонда  эса икки томоннинг 4400  қирувчи самолётлари жангга киришди.  

Қисқа муддат ичида 2900 та танк ишдан чиқди,  238 минг нафар аскар  ҳалок бўлиб, 700 минг нафари эса  жароҳатланиб сафдан чиқди.  Даҳшатли тўқнашувдан сўнг, Гитлер биринчи маротаба орқага чикиниш учун фармон беришга мажбур бўлди. Бу эса унинг инқирозга юзма-юз бўлишининг бошланиши эди.

Танклар ўртасида вужудга келган энг оғир тўқнашувлар Прохоровка ноҳиясида юз берди. Танклар жанги  июль ойининг 13- куни ўзининг  авжига етди. Курск жанги Сталинград  ва Харьков шаҳарлари озод этилганидан сўнг амалга ошган эди.