июл 13, 2017 13:41 Asia/Tashkent

Язд шаҳри инсоният бутунжаҳон меросининг рўйхатига киритилди. Эрон мамлакати рўйхатга киритилган 22 –та бутунжаҳон маданий мероси билан Ўрта Шарқ минтақасида биринчи ўрин ва дунёда эса 11-чи ўринни ўзига ихтиссос беради.

Эронда Юнеско бутунжаҳон маданий меросининг рўйхати  тарихий 21 макон ва табиий битта меросни ўзига қамраб олади.

Якшанба куни Язд тарихий шаҳри Юнеско халқаро маданий мерос комитетининг мувофиқат қилишидан кейин Эрон Ислом Жумҳуриятининг 22-чи халқаро маданий мероси унвонида  халқаро инсоният мероси рўйхатига олинди. Польшанинг Краков шаҳрида ўтказилган ушбу йиғилишда мазкур шаҳарнинг 2270 гектаридан қадимий меросга эга бўлган 700 гектари халқаро маданий мерос рўйхатига киритилди. Язд тарихий шаҳри ҳам энди халқаро маданий мерос шаҳри унвонини қулга киритган Эроннинг биринчи шаҳарларидан ҳисобланади. Айни ҳолда шуни ўнитмаслик керакки, Язд шаҳри дунёда хиштдан қурилган энг буюк шаҳарлардан бири саналади. Халқаро маданий мерос рўйхатига олиш ҳақидаги шарҳ-изоҳда бу масалада Давлатобод боғининг муҳим роли катта тасир етказди. Чунки Давлатобод боғи халқаро маданий мерос рўйхатига кирган Эроннинг тўққизта боғларидан бири ҳисобланади. Юнеско ташкилотининг расмий сайтида шундай келтириладиким, мутахассисларнинг гувоҳлик беришларича бу шаҳар чўл биёбон қалбида боқий қолиш учун чекланган манбалардан яхши фойдаланишни намойиш этади. Сув каналлари, масжидлар, ҳаммомлар, бозорлар, анъанавий тарзда қурилган уй-жойлар, зардуштийларнинг ибодатгоҳлари , қадимий боғлар ва ушбу шаҳарнинг анъанавий ташқи кўриниши чўл-биёбон ҳақиқатининг ягона нишонаси, яъни чекланган манбалар устидан ғалаба қозониш намунасини намоён этади.

Бу йиғилишда биринчи сўзга чиққан Озарбойжон республикасининг элчиси Язд шаҳрининг ўзига хос ва тарихий хусусиятлари ҳамда бу шаҳарнинг маданий ва ижтимоий ҳаётини баён этиш билан халқаро маданий меросга ушбу шаҳарни киритишни ҳимоят этди. Қувайтнинг элчиси Язд шаҳрининг халқаро маданий мерос рўйхатига олишнинг иккинчи ҳомийси эди ва бу шаҳарнинг хиштдан қурилган шукўҳли бинолари ва тарихий шаклга эга эканлигини эслатиб ўтиш зимнида, Юнесконинг халқаро маданий меросида ўзига хос хусусиятга эга бўлган ушбу шаҳарни рўйхатга олишни туғри иш деб билди.

Туркияинг элчиси ҳам бу йиғилишда сўзга чиқиб Язд шаҳрининг ўзига хос бир нечита хусусиятлари ҳамда  яҳудий, зардуштий ва ислом динлари намояндаларининг осойишта ва тинчлик билан бирга ҳаёт кечиришига ишора этиб, Язд шаҳрини жаҳоннинг катта қадр-қиматга эга бўлган маданий мерос асари деб билди.

Бу йиғилишда Ветнам, Тунис ва Ливан мамлакатлари ҳам Язд шаҳрининг маданий ва тарихий меросларини таъкидлаш зимнида, бу шаҳарни халқаро маданий мерос рўйхатига киритиш учун ўз ҳиссаларини қушишди ва охири бу комитет барча аъзоларининг имзо қуйишлари билан Язд шаҳри Юнесконинг халқаро маданий мероси рўйхатига киритилди.

Юнеско халқаро ташкилотнинг назоратчиси Язд шаҳрининг тарихий ташқи кўринишларига ишора этиб, яздликлар ўзларининг тарихий меросларини муҳофазат этиш учун бир жамоат бўлиб амал қилишди ва ҳатто бўҳроний вазъиятларда ҳам ўзларининг тарихий меросларини муҳофазат этишни эсдан чиқармадилар,-деб айтди. Мариано Кориё халқаро маданий мерос рўйхатига киритиш мақсадида тарихий кўринишга эга бўлган ушбу шаҳарни кўздан кечириш учун Язд шаҳрига қилган сафари  ҳошиясида, мен тўртинчи маротаба Эронга сафар қилмоқдаман ва ҳар бир сафарда Эроннинг тарихий маданий меросидан лаззатланаман ва ушбу мамлакатнинг маънавий мероси доим мени ўз тасири остига қарор беради,-деб айтди.

 У ўз сўзининг давомида, Язд шаҳрининг халқи ҳам мамлакатнинг бошқа минтақаларига ўхшаб меҳмонсевар халқдир. Улар нафақат кўча хиёбонлар ва майдонларда, балки ўз уйларида хорижий меҳмонларни истиқбол этишади ва мизбонлик қилишади. Уларнинг ўзига хос таъмга эга бўлган ва бомазза ҳамда ёқимли таомлари Язднинг лой ва сомондан қурилган барча уйларнинг  муштарак маззаси ҳисобланади. Яздда ҳаётнинг кайфияти катта аҳамиятни касб этади ва бўҳроний ҳолатларда халқнинг катта рол уйнаши жуда ҳаётий масала ҳисобланади. Язд халқи йиллар давомида бир жамоат бўлиб амал қилишди ва ўз маданий меросларини муҳофазат этишган,-деб айтди.

Юнеско халқаро ташкилотининг назоратчиси шундай таъкидлади: “Маданий мерос қаторида жой олишни истайдиган ҳар бир марказнинг қадр-қиймати шундан иборатки, географик бир ҳавзадан чиқиб инсониятнинг маданий меросига айланиши лозим ва жаҳонда маълум бўлган вақтида эса узоқ ўтмишдан етиб келган инсоният меросини кўриш учун инсонлар дунёнинг турли бурчакларидан бу ерга келишлари керак.”

Кориё Язд вилояти меъморчилигининг ажойиб бошқа хусусиятларига ишора этиб, Давлатобод боғида мислсиз меъморчилик санъатининг шоҳидига айландим ва бу меъморчилик санъати минг йиллар давомида боқий қолиб, ҳалигача устувор тўрмоқда. Бу санъат меъморчилик санъатини биладиган устодлар қули билан ижод этилган ва бу ҳунарни бу техника ўртадан йўқ бўлиб кетмаслик учун авллоддан авлодларга етказишган. Кориёнинг фикрига кўра, дунёнинг ҳеч қайси жойида учрамайдиган зардуштийлар билан мусалмонларнинг ўзаро бирбирлари билан ҳамжиҳат бўлиб ҳаёт кечиришлари ҳисобланади. Бу масаланинг ўзи эса маданий бир жозибаликдир.