июл 16, 2017 12:26 Asia/Tashkent

Ӯзбекистонга оид муҳим янгиликлар

Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнидаги туркум эшиттиришнинг янги сони эфирда.Унда ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий ўзгаришлар борасида сизга маълумот берамиз. Бизни тинглаб боринг. Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳлари билан танишинг: 1. Хитойдан Ўзбекистонга янги юк поезди қатнови йўлга қўйилди. 2. Шавкат Мирзиёев Наманганда бўлган ишчи ташрифи давомида, Наманган шаҳрига янги ҳоким тайинлади. 3. Ўзбекистон ва Хитой экспорт ҳажмини оширишга келишди. 4. Ўзбекистонда илк бор Тожикистон ёшлари соддалаштирилган тартибда таҳсил оладилар. 5. Ўзбекистонда чет элга чиқиш паспорти жорий қилинади. 6. Чет давлатларда Ўзбекистон миграция ваколатхоналари очилади. 7. Тошкентдан Бишкекка авиапарвозлар сони оширилади.

Энди энг муҳим мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:

  Хххххххххххххххххххххх

Хитой-Европа темирйўл орқали юк ташувлари лойиҳаси доирасида Хитойнинг Цзянси вилоятидан Ўзбекистонга янги юк йўналиши бўйича ҳаракат очилди. Бу ҳақда Синьхуа хабар берган. Пўлат ғалтаклар, кийим-кечак ва ҳар кунлик истеъмол моллари ортилган поезд Ганьчжоу шаҳридан йўлга чиқди ва Тошкентга 12 кундан сўнг етиб келади. Поезддаги юклар қиймати 1,8 млн АҚШ долларига тенг.

Ххххххххххххххххххххххх

Спутник ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Зойир Мирзаев Хитой Халқ Республикасининг Сифат назорати, инспекция ва карантин бўйича бош маъмурияти вазири Чжи Шупин билан учрашув ўтказди . Ўзбекистон ва Хитой ўзаро ташқи савдо ҳажмини 10 млрд доллардан оширишмоқчи. Хабарда айтилишича, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Хитойга жами қиймати 14,4 млн. долларлик 7,6 минг тоннадан ортиқ мева-сабзавот, жумладан, қизилмия илдизи, қуритилган узум, қовун, ўрик маҳсулотлари экспорт қилинган. Учрашувда Ўзбекистон ва Хитой ўртасида қишлоқ ва сув xўжaлиги соҳаларидаги алоқаларни янада ривожлантириш, шу жумладан Хитой бозорига экспорт қилинаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари рўйхати ва ҳажмини кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинган. Томонлар Хитойга гилосни экспорт қилишда ҳамда уй ҳайвонлари учун озуқани экспорт қилишда карантин ҳолатини бажариш бўйича баённомалар имзолаганлар.

Ххххххххххххххххххх

Тожикистон талабалари илк марта Ўзбекистонда соддалаштирилган тартибда таҳсил олишлари мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Тожикистондаги элчихонаси маълумотига асосланиб РИА новости хабар қилди. "2017-2018 ўқув йилидан Тошкент давлат юридик университетига тожик талабаларини соддалаштирилган тартибда қабул қилиш бошланади. Тожикистон фуқаролари квотадан ташқари тўлов-контракт асосида ўқишга киришлари мумкин. Бунинг учун улар имтихон топширишлари шарт эмас, фақатгина суҳбатдан ўтадилар", — деди агентлик суҳбатдоши. Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги қарорига мувофиқ Тошкент давлат юридик университети (ТДЮУ) бакалавриатига хорижий фуқароларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган эди.

Ххххххххххххххххххххххххххххх

Sputnik ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Ўзбекистон фуқароларида келаси йилдан бошлаб чет элга чиқиш учун алоҳида паспортлар пайдо бўлиши мумкин. Таклифлар Давлат персоналлаштириш маркази, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот технологияларини ривожлантириш вазирлиги, Миллий хавфсизлик қўмитаси ва "Давлат белгиси" ташкилоти томонидан бир ой ичида ишлаб чиқилиши керак. Молия вазирлиги президент қарорида белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун керакли маблағ ажратилишини таъминлаши керак.

Ххххххххххххххххххххххххххх

Спутник ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Шавкат Мирзиёевнинг эълон қилинган 3126-сонли қарорига асосан, фуқаролар энг кўп яшаётган чет эл мамлакатларида Ўзбекистон миграция хизматларининг ваколатхоналари очиш масаласи кўриб чиқилмоқда. "Чет мамлакатларда, биринчи навбатда кўп сонли Ўзбекистон фуқаролари яшаётган давлатларда, Ўзбекистон Республикасининг миграция соҳасига жавобгар органларининг ваколатхоналарини очиш ва уларнинг фаолиятини ташкил қилиш масаласида таклифлар киритилсин", — дейилган қарор матнида. Ушбу таклифлар Ичкин ишлар вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва ушбу соҳага алоқадор бошқа ташкилотлар томонидан 2018 йилнинг биринчи февралига қадар киритилиши керак. Шунингдек, таклифлар Ўзбекистон Республикаси имзолаган барча давлатлараро ва ҳукуматлараро шартномалари ҳамда миграция соҳасидаги вазиятни чуқур ўрганиб чиқиш ва таҳлил қилиш асосида ишлаб чиқарилиши керак, дейилган қарорда. "Чет элларда очиладиган миграция марказларининг вазифаси — аҳолини рўйхатдан ўтказишни ва меҳнатга рухсатнома олиш жараёнини осонлаштириш", дейилган Президент қарорида.

Хххххххххххххххххх

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Тошкент—Бишкек йўналишидаги парвозлар сонини ҳафтасига иккитада тўрттага оширади. Бу ҳақда Қирғизистон транспорт ва йўллар вазири ўринбосари Гулмира Абдувалиева Ўзбекистон Давлат авиация назорат қўмитасида бўлиб ўтган учрашувда маълум қилди, деб хабар берди Миллий авиакомпания матбуот хизмати. Қирғиз томони Миллий авиакомпания ҳаво кемаларига хизмат кўрсатишда имтиёзли шароитлар таклиф этди. Шунингдек, “Ўзбекистон ҳаво йўллари”га “Манас” аэропорти орқали Евросиё иқтисодий иттифоқи, АҚШ ва Жануби—Шарқий Осиё мамлакатларига транзит парвозларига эркинликнинг бешинчи даражасини тақдим этишга тайёрлигини билдирди.