июл 16, 2017 12:30 Asia/Tashkent

Бугун  якшанба, ҳижрий-шамсий   1396  йил тир  ойининг 25-си,  ҳижрий қамарий 1438 йил шаввол ойининг 21-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил июл  ойининг 16- кунидир.

Бундан 1346 йил бурун, ҳижрий-қамарий 92-йил шаввол ойининг 21-куни Бугунги Испания ҳудудидаги Андалусия минтақаси Ториқ бин Зиёд бошчилигидаги ислом лашкари томонидан фатҳ этилди.

Ториқ бин Зиёд 12 минг нафарлик ислом лашкарини Марокко ва Испания ӯртасидаги бӯғоздан олиб ӯтди. Бу бӯғоз эндиликда унинг номи билан Жабалут Ториқ деб аталади. Довюрак саркарда денгиздан сузиб келган кемаларга ӯт қӯйиш буйруғини берди. Орқага чекинишдан умидини узган мусулмонлар бутун куч-ғайратлари билан жанг қилиб, Испанияни фатҳ қилишди. 8 аср давомида Андалусия исломий маданият ва тараққиётнинг асосий бешикларидан бири эди. Аммо ӯн бешинчи асрнинг охирларига келиб Европа подшолари   мусулмон раҳбарларнинг ғафлатидан фойдаланиб, Андалусияни эгаллашди ва бу минтақада мусулмонлар ҳукуматини ағдариб ташлашди.

Ххххххххххххххххххх

1890 йилнинг 16 июл куни, яъни бундан 172 йил олдин  "Паркинсон" касаллиги ва  унинг   келиб чиқиш сабаблари англиялик доктор Жеймс Паркинсон томонидан аниқланди. Шу сабабли бу хасталик "Паркинсон хасталиги" деб аталади.Ушбу касалликнинг аломатлари қўл, тил, бош ва юзнинг доимий равишда қалтираши ва хусусан, ёш ӯтган сайин мувозанатни сақлай олмасликдир.  Хасталикнинг асосий сабаби инсон бош миясида вужудга келадиган айрим ӯзгаришлар бўлиб,  унинг  қатъий давоси ҳозиргача топилмаган.

ххххххххххххххххх

 67 йил муқаддам  1945 йил июл ойининг 16 –куни  АҚШ илк маротаба атом  бомбаси синовини ўтказди.  АҚШ нинг ушбу синовдан кўзланган мақсади, Японияга уюштириладиган ядровий ҳужумга тайёргарлик кўриш эди.  Ӯша даврда Европада уруш тугаган бӯлсада, Америка Японияни қақшатқич бомбардимон қилди. Япония ҳам ӯз навбатида    Американинг ҳарбий денгиз кучларига жуда катта зиён етказди.

 АҚШ ҳукумати илк ядро бомбаси синовидан кейин, 1945 йилнинг  август ойида Япониянинг Хиросима ва Нагасаки шаҳарларига атом   бомбалари ташлади. Бу бомбардимон улкан тарихий жиноят сифатида, тарих саҳифаларида қолди.