июл 17, 2017 11:23 Asia/Tashkent

Бугун  сешанба, ҳижрий-шамсий   1396  йил тир  ойининг 27-си,  ҳижрий қамарий 1438 йил шаввол ойининг 23-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил июл  ойининг 18- кунидир.

Бундан 689 йил муқаддам, ҳижрий-қамарий  749-йил шаввол ойининг 23-куни мисрлик машҳур табиб, математик ва адиб Ибн Соъид Ансорий дунёга келди. У тиббиёт, риёзиёт ва мантиқ илмларининг маҳоратли билимдони эди.

Ибн Соъид Ансорийга нисбат бериладиган асарлар 14 китобдан иборат. Бу асарларнинг энг муҳими муаллиф  яшаган ва ундан олдинги воқеа-ҳодисалар, олимлар ва тарихий шахслар ҳақида ҳикоя қилувчи "Иршодул қосид" китобидир.

Хххххххххххххххххххххххххх

Бундан 235 йил бурун, 1782 йилнинг 18 июл куни англиялик астраном Вилям Ҳершел галактика моҳиятини кашф қилишга муваффақ бўлади. У ўзи яратган юлдузларни кузатувчи телескоп билан сомон йўлини тадқиқ  қилади. Олимнинг хулосаси бӯйича Сомон йӯли миллионлаб юлдузлардан иборат улкан галактика бӯлиб, Қуёш системаси ҳам унинг жуда кичик бир қисмидир. Бу системанинг ҳамма жисмлари бир-бирлари билан фазода ҳаракатланиб юради.

Вилям Ҳершел 1822 йили 84 ёшида вафот этди.

ххххххххххххххххххх

Бундан 29 йил олдин, ҳижрий-шамсий 1367 йил тир ойининг 27-куни  Эрон Ислом Жумҳурияти БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 598 рақамли резолюциясини расман тан олди.  БМТ Хавфсизлик Кенгаши ушбу резолюцияда Эрон билан Ироқни оташкесим эълон қилиб,  урушни тӯхтатишга    чақирганди. Эрон Ислом Жумҳурияти ушбу резолюциядаги айрим ижобий нукталар,  хусусан босқинчи ким эканлиги ва товон тўлаш масаласидаги бандларни инобатга олган ҳолда, уни тан олди.

  Эрон Ислом Жумҳурияти БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 598-резолютсиясини тан олди. Аммо    Ироқдаги собиқ режим   ушбу резолюцияни тан олган  бўлсада, расмий оташкесим  вақти, яъни 1988 йилнинг  август ойигача  Эронга қарши босқинчилик ҳужумларини давом эттираверди.