июл 18, 2017 12:04 Asia/Tashkent

Бугун  чоршанба, ҳижрий-шамсий   1396  йил тир  ойининг 28-си,  ҳижрий қамарий 1438 йил шаввол ойининг 24-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил июл  ойининг 19- кунидир.

Бундан 124 йил бурун, 1893 йилнинг 19 июл куни  рус шоири Владимир Маяковский дунёга келди. Унинг шеърлари 1917 йилдаги Комунистик инқилоб вақтида инқилобга хизмат қилди ва ӯз муаллифини инқилоб шоири сифатида  машҳур айлади. Маяковский адабиёт оддий халқ учун бўлиши керак деб ҳисобларди. Шунинг учун у омиёна таъбирларни шеърга киритди ва публисистик шеър жанри билан машҳур бўлди.

 Маяковскийдан  "Умуртқа суяги" ва "Бешинчи байналмилал" каби  шеърий  тўпламлар  мерос қолган. Шоир 1930 йилда оламдан ўтди.

Ххххххххххххххх

63  йил олдин ҳижрий-шамсий 1333 йил тир ойининг 28 –куни  Оятуллоҳ Муҳаммад Ҳусейн Кошиф Алғатоъ оламдан ўтди. У Ироқнинг Нажаф шаҳрида маърифатли бир  оилада дунёга келди ва ёшлигида диний илмларни ўрганишга киришди. Кейинчалик Охунд Хуросонийга ўхшаган етук устозлардан таълим олди.

Оятуллоҳ Кошиф Алғатоъ ўз ҳаёти давомида кўплаб шогирдларни тарбиялади. У шунингдек ислом маърифатини ёйиш учун  айрим исломий ўлкаларга сафарларга чиқиб,   Миср, Эрон ва Фаластин диний даргоҳларида маърузалар қилди. У одамларни сиёсатда фаъол қатнашишга чақирарди. Шунинг учун Ироқдаги сиёсий ҳаракатларда таъсирчан рол ўйнади. У биринчи жаҳон уруши бошланиши билан, Ироқ озодлик тарафдорлари қаторида ўз ўлкасини Англия мустамлакасидан қутқариш учун курашди.

Оятуллоҳ Кошиф Алғатоъ сиёсий ва ижтимоий фаъолиятларидан ташқари илмий ва адабий соҳада ҳам кўп ишлар қилган. Ундан жуда кўп асарлар ва шеърлар  девони  ёдгорлик қолган.

ххххххххххххххххх

Бундан 37 йил муқаддам, ҳижрий-шамсий 1359 йил тир ойининг 28-куни  Эронлик олим ва адиб устод Жалолиддин Ҳумойи оламдан ўтди. У ҳижрий-шамсий 1278 йилда Эрон марказидаги Исфаҳон шаҳрида зиёли оиласида дунёга келди. Устод Ҳумойи беш ёшлигида отасидан илм ўрганишни бошлади ва фиқҳда ижтиҳод даражасига етишди. У шунингдек адабиёт, фалсафа, усул ва астрономияда маҳоратга эга эди.

 Устоз Ҳумойи жуда кўп шогирдларни тарбиялади. Олимдан кӯплаб салмоқли асарлар ёдгорлик қолди.  "Эрон адабиёти тарихи", "Адабий санъатлар" ва "Маснавийи  валаднома" асралари шулар жумласидандир. У шунингдек адабиёт ва исломий  маърифат  соҳаларида жуда кўп дарслик китоблар   ёзган.

 

Ёрлиқ