Тарихнинг ӯчмас кунлари
Бугун жума, ҳижрий-шамсий 1396 йил тир ойининг 30-си, ҳижрий қамарий 1438 йил шаввол ойининг 26-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил июл ойининг 21- кунидир.
Бундан 129 йил олдин милодий 1888 йил 21 июл куни Англиялик Жон Бойд Данлоп ҳаво билан тўлдирилган транспортлар шинасини ихтиро қилди. Бунгача транспортларнинг ғилдиракларидаги шиналарнинг ичига ҳаво дамланмасдан қаттиқ резиналардан фойдаланишган. Аммо бундай транспортлар ғилдиракларининг айланиш суръати ниҳоят даражада секин бўлган.
Жон Бойд Данлоп яратган резинали ғилдиракнинг ичига ҳаво тўлдирилади, бу эса транспортнинг тезлигини ва эластик ҳолатини кучайтиради. Данлоп 1921 йили оламдан ӯтди.
ххххххххххххххххх
Бундан 119 йил илгари, 1898-йилнинг 21 июл куни
Американинг машҳур ёзувчиси Эрнест Хемингуэй Чикаго штатида таваллуд топди. У болалик чоғида ва ўрта мактабда уқиш пайтларида адабиётга қизиқишини ҳис этди. Шунинг учун ӯша вақтдан бошлаб, адабий мақола ва ҳикоялар ёзиб газеталарда чоп қилдирди.
Эрнест Хемингуэй биринчи жаҳон урушида жанговар мухбир сифатида иштирок этди. Урушдан сӯнг ёзувчи ижодий ишини давом эттирди. "Қуёш чиқаверади", "Алвидо, қурол!" каби асарлари билан машҳурликнинг чуққиларини забт этди. Унинг "Мотам қӯнғироғи" асари муаллифнинг шуҳратини янада зиёда қилди.Ушбу романида ёзувчи халқ унга эҳтиёж сезган чоғи озодликнинг қадри билинишини исботлади. Китобларининг катта тиражда нашр этилиб сотилиши ва улар асосида яратилган филмлар Эрнест Хемингуэйга улкан бойлик келтирди.
Ёзувчи 1954 йили "Чол ва денгиз" асари учун халқаро Нобел мукофотини олишга мушарраф бӯлди.
Эрнест Хемингуэй овни яхши кӯрарди. 1961 йили ов милтиғини тозалаётган чоғи кутилмаганда милтиқдан отилган ӯқ машҳур ёзувчининг ҳаётига нуқта қӯйди.
хххххххххххххххх
Бундан 77 йил муқаддам 1940 –йилнинг 21 июл куни
Шўролар Иттифоқи давлати Эстония, Латвия ва Литвани ўз ер-ҳудудларига қўшиб олди. Латвия, Литва ва Эстония Балтика денгизи қирғоқларида жойлашган кичик учта мамлакат бӯлиб, улар биринчи жаҳон урушидан олдин Россияга тегишли бўлган . Бу давлатлар Россияда октябр инқилоби юзага келиши сабабли ўз мустақилликларини қӯлга киритишган эди.
Икки ўн йилликда сӯнг иккинчи жаҳон уруши арафасида Германия ва Шўролар Иттифоқи ўртасида шартнома имзоланди. Бу шартнома асосида Польша давлати икки мамлакат ўртасида тақсимлаб олинди. Орадан бир муддат ӯтгач, Германия Полшага ҳужум қилиб уни батамом босиб олди. Буни кӯрган Сталин ҳам мамлакатларни забт этиб олишдан орқада қолмасликка ҳаракат қилиб, 1940 йил июль ойининг 21-кунида учта мамлакат, яъни Литва, Латвия ва Эстонияни ўз тасарруфига киритди. Ба мамлакатлар 50 йил давомида СССР таркибида эдилар.
Шўролар Иттифоқи парчаланиб кетгач, Эстония, Латвия ва Литва мамлакатлари қайтадан ӯз мустақилликларини эълон қилишди.