Теҳрон китоб боғи, дунёдаги энг катта китоб сотиш маркази
Теҳроннинг Аббособод теппаликлари бағрида миллий ва шаҳар истироҳатгоҳи ва маданий марказдан ташкил топган мажмўа қарор олганки, улардан бири бу маданият, китоб ва илм ҳавзасида ташкил этилган ўзига хос лойиҳа ҳисобланади.
Бу проект бир неча йиллар давомида лойиҳалаштиришдан кейин фойдаланишга топиширилди. Теҳроннинг китоб боғи дунёда энг йирик китоб савдо қилиш маркази ҳисобланади.
Теҳроннинг китоб боғи Исломий Инқилобдан кейин Эронда қурилган энг катта проектлардан бири ҳисобланади ва 12 тир ойида Теҳрон шаҳрининг ҳокими Муҳаммад Боқир Қолибоф ва исломий парламентнинг раиси Али Лорижоний ҳамда ҳунар, санъат ва маданият намояндаларининг иштироки билан очилди. Теҳроннинг китоб боғи Теҳроннинг Аббособод минтақасида жойлашган. Бу боғ шарқдан Эроннинг миллий кутубхонаси, шимол-шарқдан форс тили ва адабиёти, ҳамда илмлар академияси, шимол-ғарбдан эса ҳунармандчилик боғи ва ғарбдан эса муқаддас мудофаа музейи боғи билан яқинда қарор олган. Теҳрон китоб боғининг масоҳати 110 минг квадрат метрдан иборат ва ундан 65 квадрат метри кўргазмалар биноси, йиғилиш ва маъмурий заллардан ташкил топган ва қолган жойини яшил фазо ва сунъий дарё ташкил этади. Теҳрон китоб боғининг ички фазоси 16 та кўргазма ўтказиш салонларидан иборатким, ҳар бири икки қаватдан иборат бўлиб 2000 минг квадрат метр масоҳатни ташкил этади. Теҳрон китоб боғида йилнинг тўрт фаслида китоб кўргазмалари ташкил этилади. Китобларни буюртма бериш ва топиш учун кенг маълумотлар етказиш тармоқлар ташкил этилган ва мижозларнинг эҳтиёжида бўлган керакли китобларни топиш жараёнини минимал даражага етказади. Китоб боғида китобнинг электрон вариантлари расмий равишда қабул қилинган ва янги ушбу электрон вариантларни осонлик билан топиш учун жиддий ва асосий сайъ-ҳаракатлар амалга оширилган.
Бу идеянинг ҳомийлари шундай фикрга эга эдиларким, китоб ўқишга одатланиш болалик чоғидан бошланиб шаклланади. Агар болалик чоғидан китоб ўқишга одатланиш шаклланмаса, катта ёшга кирганларида ҳам улар китоб ўқишмайди. Бинобарин бу проектда назарга олинган шахсият болалик ва ўспиринлик даврини ўзига қамраб олади. Катта ёшда бўлганлар учун кўргазма ва китоб сотиш бўлими ҳам бу марказда йўлга қуйилган. Аммо бу бўлим ўз фарзандлари билан келадиган ота-оналарга мўлжалланган. Теҳроннинг китоб боғи умумий бир фазога эгадир ва вақтни унумли ўтказишга қўшимча, болалар бу ерда бирон нарсани ўрганишади ҳамда китоб ўқишга уларнинг алоқалари ва қизиқишлари мустаҳкамланади. Бу маконда “Элжи” кампанияси билан бирга болалар учун илм маркази таъсис этилган ва бу проек Сеулдан ташқарида ташкил этилган биринчи проект ҳисобанади.
Бу марказ бошланғич мактабнинг биринчи синфидан бошлаб олтинчи синфигача, яъни 7 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар учун энг чиройли ва энг яхши муносиб илм марказларидан бири саналади. Теҳрон боғида ташкил этилган ишлар ва бу маконда ижро этилган турли дастурлар бугунги болалар ва ушбу даврнинг хусусиятларини инобатга олган ҳолда ўспирин ва болаларнинг фикрий ва ақлий зеҳнларини таълим-тарбия бериш рукнларини тажриба қилишни такрорлаш имконини яратади. Китоб боғининг мақсадларидан бири бу илм ва билимга қизиқадиган янги авлодни тарбиялаш ва уларнинг маҳорат ва тажрибаларини юксалтиришдан иборат. Чунки бугунги болалар вертуал фазо ва ахборот воситалари билан кенг алоқада бўлишлари сабали жисмоний ва амалий кам маҳоратларга эгалар ва китоб боғи эса уларнинг бошқа маҳоратларини кенгайтирш учун бир фазони ижод этиш пайидадир. Китоб боғи иккита муҳим бўлимдан иборатдир: Биринчиси китоб бўлими ва иккинчиси эса илм боғидир.
Китобларга ажратилган бўлимлар икки бўлим яъни болалар ва ўспиринлар ҳамда катта ёшда бўлган шахслар ва умумий китоблардан ташкил топган. Шунингдек болалар ва китоб ўртасида иллиқ муносабат вужудга келиши учун мусиқий махсус бўлим ҳам лойиҳалаштирилган. Бу бўлимда болаларнинг дарслик китобларидаги шеърлар мусиқа билан уйғунлаштирилганки, бу ишни Муҳаммад Ризо Алиқули ижро этган.
Теҳрон китоб боғи турли салонлардан ташкил топган. Биринчи салон дунёнинг энг йирик китоб сотиш унвонида китоб сотиш салони, иккинчи салон мамлакатнинг энг катта ҳунармандчилик голареяси унвонида ҳунармандчилик ва санъат галерия салони, учинчи салонни шаҳарнинг катта театри ва киноси ташкил этади. Китоб боғининг энг муҳим салони бу мамлакатнинг ўспиринлар ва болалар илм маркази ҳисобланадики, 12 квадрат метрни ўзига ихтисос берган. Китоб боғида 2 ёшдан 8 ёшгача, 8 ёшдан 12 ёшгача ва 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар учун илмларни ўргатиш мажмўаси ҳам лойиҳалаштирилган. Ҳар бир мажмўада 40 нафар болалар бир вақтнинг ўзида уйнашлари мумкин ва бир кунда ҳар бир мажмўада 800 нафарга хизмат кўрсатилади.