июл 26, 2017 14:34 Asia/Tashkent

Бугун  сешанба,  ҳижрий-шамсий   1396  йил мурдод  ойининг 3-чиси,  ҳижрий қамарий 1438 йил зулқаъда  ойининг биринчиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил июл  ойининг 23- кунидир.

Бундан 1265 йил муқаддам  шу куни, яъни ҳижрий-қамарий 173 йил зилқаъда ойининг биринчисида Имом Мусо бин Жаъфар алайҳиссаломнинг  қизи ҳазрат Фотимаи  маъсума саломуллоҳу  алайҳо   дунёга келди. Ҳақиқат ва камолот йўлининг  йўлчилари   бўлган   минглаб эркак-аёллар   учун   йўлчи  юлдуз вазифасини бажарган   бу оқила аёл мусулмонларга зуҳд ва тақвонинг намунаси эди.

Ҳазрат Фотимаи маъсума (с) падари бузрукворлари Имом Козим (а) ва донишманд акалари Имом Ризо алайҳиссаломлар тарбиясини олди, замонасининг кўпгина илмларини эгаллади. У Хуросон мамлакатига акалари Имом Ризо алайҳиссаломни кӯриш учун бораётган чоғи, карвон Қум шаҳрига етиб келганида хасталаниб, бу шаҳарда 17 кун яшагач, ҳижрий-қамарий 201-йили вафот этди.

Ҳазрат  маъсума бор-йўғи 28 йил умр кӯрди.. Ана шу 28 йиллик қисқа умр бу фозила ва оқила аёлнинг ўз исмини   ислом тарихи зарварақларига муҳрлашига кифоят қилди. 17 кунлик Қум шаҳрида яшаганлиги эса    бу шаҳарни аҳли байт муҳиб ва мухлисларининг марказига айлантирди. Ҳазрат Фотимаи маъсума (с)нинг баракотидан Қум шаҳрида улкан илмий ҳавза ташкил топган бўлиб, бу маърифат даргоҳидан минглаб олим ва донишмандлар етишиб чиққан. Улар бутун оламга исломий маърифат ва аҳли байт зиёсини таратмоқдалар.

Ҳазрат Фотимаи  маъсума саломуллоҳу  алайҳо марқадининг зиёратчилари бу нур ва сафо масканидан фазилат, покдомонлик, зуҳд ва тақводан сабоқ олишади.

Ххххххххххххххххххххххххххх

Биринчи Жаҳон урушидан кейин Усмонийлар империяси тарқатилгач,  бундан 95 йил олдин, 1922 йилнинг 25 июл куни Фаластинга васийлик қилиш иши расман Англия давлатига топширилди.

Аслида инглиз кучлари   анча илгари,  1917 йилдаёқ ташқи ишлар вазири Артур Жеймс Балфурнинг сионистларга Фаластин тупроғида яҳудийлар давлатини тузиш ҳақида берган ваъдасини амалга ошириш учун бу исломий мамлакатга бостириб кирганди. Фаластинга васийлик қилиш ишининг  расман Англия давлати ихтиёрига топширилиши  аслида Фаластиннни ишғол қилиш учун замина ҳозирлаш эдию, холос. Натижада   яҳудийларнинг бу мамлакатга кӯчиб келишлари ва сионистик ташкилотларнинг эркин фаолият юритишлари учун имконият яратилди. Англия шунингдек турли адолатсиз қонун-қоидалар воситасида фаластин халқига босим ӯтказиб, уларни ӯз мамлакатларини ташлаб чиқиб кетишга мажбур қиларди.

Англиянинг сионистлар билан зич ҳамкорлиги  1948 йилнинг май ойида ӯз мевасини берди.

Англия кучлари ӯз ҳарбий базаларини сионист жангариларига топшириб,  Фаластиндан чиқиб кетишди. Фаластин тупроғида ғайриқонуний сионистик режимнинг ташкил этилгани  эълон қилинди.

 Хххххххххххххххххх

Бундан 24 йил илгари, ҳижрий-шамсий  1372 йил мурдод ойининг 3-куни форс адабиётининг моҳир таржимон ва тадқиқотчиларидан бири хонум Исмат Сатторзода оламдан ӯтди.

У Табриз шаҳрида туғилиб, шу ерда таълим олди ва ӯқитувчилик иши билан шуғуллана бошлади. Умр йӯлдоши вафот этиб, болалар тарбияси унинг зиммасида қолди.

Мустаҳкам ирода соҳибаси бӯлган Исмат Сатторзода болалари ни вояга етказгач, ҳаётини илм-фан йӯлига бахшида этди.  Унинг ӯғли билан биргаликда аспирантурада ӯқиб, форс тили ва адабиёти бӯйича фан доктори унвонини эгаллаши ҳам диққатга сазовордир.

Исмат Сатторзода турк тилини яхши билгани сабабли бу  тилда битилган  бир қанча нодир асарларни форс тилига таржима қилди. 4 жилддан иборат "Шарҳи Суди бар ғазалиёти Ҳофиз" ва машҳур аллома Исмоил Анқаравийнинг  14 жилддан иборат  Мавлоно Жалолиддин Румийнинг "Маснавий" асарига ёзган "Буюк шарҳ" китоблари шулар жумласидандир.