июл 27, 2017 12:18 Asia/Tashkent

Бугун  жума,  ҳижрий-шамсий   1396  йил мурдод  ойининг 6-чиси,  ҳижрий қамарий 1438 йил зулқаъда  ойининг тӯртинчиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил июл  ойининг 28- кунидир.

Бундан 267  йил олдин   1750  йилнинг  28 июл куни Германиялик машҳур мусиқашунос ва бастакор Ёҳан Себастян Бах 65 ёшида оламдан ӯтди.

 Ёҳан Себастиян Бах жуда ёшлигидан мусиқавий билимларни ӯзлаштиришга киришди.Тез орада  бу соҳада нодир истеъдод эгаси эканлиги маълум бӯлди.  Динга мойиллиги ва қизиқиши туфайли унинг кўплаб асарлари руҳоният мавзусига бағишланган. Шу сабабли Бах 18 асрда диний бастакор ва мусиқашунос сифатида  машҳур бўлди.

 Немис мусиқа санъатининг ривожланишида Ёҳан Себастян Бахнинг улкан улуши мавжуд. Буюк мусиқачи нодир асарлар яратиш бобида тинимсиз ва шафқатсиз меҳнат қиларди. Чеккан заҳматлари натижасида охир-оқибат кӯзлари ожиз бӯлди. Аммо шу ҳолда ҳам у янги-янги асарлар яратиш иштиёқида сай-ҳаракат қиларди.

Хххххххххххххх

267 йил бундан илгари   1890 йилнинг 29 июл куни Голландиялик рассом Венсент Ван Гог ӯз жонига қасд қилди. У милодий 1853 йилда таваллуд топган . Ёшлгидан рассомликка нисбатан ӯзида рад қилиб бӯлмас мойиллик ҳиссини сезган рассом бу ҳунарнинг барча нозикликларини ӯрганишга жиддий киришди.

Ван Гог жуда бечораҳол яшарди. У пул топиш умидида ӯзини не куйларга солмади. Аммо тӯкин-сочин яшашни уддалолмагач, охир-оқибат рассомликдан бошқа ишга чалғимасликка қарор қилди. Ниҳоят 18-асрнинг 80-йилларида машҳур рассом даражасига эришди.

Ван Гог вақт-вақти билан хуруж қиладиган жунунга мубтало эди. Хасталиги қӯзиган пайти ӯзини буткул расм чизишга бахшида этарди.

Ван Гог  дунёнинг кўпгина  мамлакатларига сафар қилди. У  ҳаётининг давомида кўп азоб уқубатларни бошидан ўтказди. Қадимий ранг ишлаб чиқариш ва безаш услубларига ўзгартириш киритиб, рассомчилик санъатига янгилик киритишга муваффақ бўлди.

Ван Гог ижоди Европа маданиятидаги мураккаб бурилиш даврини ўзида акс эттирди. 1880-йилларнинг 1-ярмида қорамтир, хира рангларда меҳнат ахли (хусусан шахтёрлар, деҳқонлар, ҳунармандлар) га ҳамдардлик билан йўғрилган асарлар яратди ("Деҳқон аёл", "Картошкахўрлар" ва бошқалар). Танқидий реализм анъаналарини ривожлантириб, асарларини образларнинг таъсирчан руҳий кучи, одамларнинг дарди ва тушкунлигини чуқур ҳис этиш билан бойитди.  

Ван Гогдан шуҳрати оламни тутган жуда кӯп картиналар мерос қолган.  "Кунгабоқар гуллари", "Юлдузли тун" ва "Картошкахӯрлар" шулар жумласидандир.

Ххххххххххххххххх

Бундан 8 йил муқаддам, ҳижрий-шамсий 1388 йил мурдод ойининг олтинчи куни эронлик машҳур кинорежиссёр Сайфуллоҳ  Дод оламдан ӯтди.  У Хуррамшаҳрда дунёга келиб, Шероз университетида таҳсил олди.

У "Оловдаги ҳур", "Иблис", "Ишқ маслаги", "Етим болалар" каби филмларни яратишда фаол қатнашди.

Машҳур кинорежиссёр Сайфуллоҳ Дод саратон хасталиги натижасида оламдан ӯтди.