июл 27, 2017 17:08 Asia/Tashkent

 Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.     Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.  Мен Адиба Қодирий  "Эрон афсоналари ва қиссалари" туркум эшиттиришнинг  навбатдаги  сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Марҳамат тингланг.

  Азиз тингловчилар, бугунги дастуримизда  Эрон ва дунёнинг халқ оғзаки ижодиётининг оммавий жанрларидан бири бўлган сеҳрли эртаклар ҳақида сўҳбатлашамиз. Сўнг сиз билан биргаликда “Риза ва Миза”, яъни “Миттивой” номли қиссани биргаликда эшитамиз. Биз билан бирга бўласиз деган умиддамиз!

.Сеҳрли эртаклар энг севимли ва энг таъсирчан адабий жанрларидан  бири ҳисобланади. Оғзаки адабиётнинг бир қисмини сеҳри достонлар ташкил этади.  Бу турдаги достонлар оғзаки жиҳатдан ўзининг ривож-равнақ топиши ва қизиқарли бўлишига қўшимча чоп этилган кўп мажмуалар сифатида миллионлаб уқувчиларни ўзига жалб этган. Машҳур бўлган сеҳрли эртакларнинг аксарияти халқ маданиятининг маҳсули бўлиб аждоддан аждодларга оғзаки шаклда ривоят этилиб бизга етиб келган.

Халқ оғзаки адабиётининг муттахасислари фикрига кўра бу қисса-афсоналар биринчи инсонларнинг зеҳнида ҳар бир нарса сеҳр-жодуга ва фавқулодда кучга эга бўлган замондан қолган бир эсталик ҳисобланади.

Уша замонларда инсонлар шундай эътиқодга эга эдиларким бирон-бир мушкулотга дуч келганида сеҳр ва жодули бир куч уларнинг ёрдамига келади ва уларни хатар ва гирифторликлардан қутқаради.

Инсон қадим замонларда ҳам хаёл сурган ўзича турли ғаройиб воқеаларни ўйлаб топган. Аслида, мифларнинг вужудга келишида аждодларимиздаги айнан ана шу хусусият етакчи аҳамиятга эга бўлган. Бундай воқеаларни ўйлаб топиш аждодларимиз орзулари ва ҳаваслари билан асосланган.

Каден адабий маданиятда сеҳрли эртаклар фавқулодда ва турли можароларни тажриба этган эртакдаги эркак ва аёл қаҳрамонининг бадбахтлиги ва саодати ва кейинчалик хурсандчилик билан ҳаёт кечирган қаҳрамон ҳақида ёзилган ривоятдир.

Бу турдаги қисса-афсоналар ҳақиқатда иллоҳий ва самовий мавжудотлар билан алоқаси йўқ ва ҳам миллий ва кайҳондаги ҳодисалар билан ҳам ҳеч қандай алоқаси йўқ. Аммо фавқулодда ишлар бундай турдаги афсона ва қиссаларда муҳим ва таъсирчан рол ўйнайди.

Шундай   қилиб,сеҳрли эртакларни мазкур жанр шаклланаётган давр маҳсули деб баҳоласак, хато бўлмайди. Улардаги ҳайратомуз гўзал тасвирлар асарни ижро қилиш давомида эртакчининг маҳорат даражасига кўра қўшилиб борган бўлиши мумкин. Тажрибали ва истеъдодли айтувчи ўзи эшитган ва эндиликда айтмоқчи бўлган эртагига ижодий янгиликлар қўшгани эҳтимолдан холи эмас. Сеҳрли эртаклар инсон фантазияси чексиз эканини исботлайди. Улар турмуш ташвишларидан мушкул ҳолатга тушган ота-боболаримизнинг овуниш воситаси бўлган. Эртакни айтиш ёки маза қилиб эшитиш аждодларимизга ирода, келажакка ишонч бағишлаган. Айни пайтда халқ оғзаки ижоди намуналарининг том маънода сўз санъати эканини исботловчи далил сифатида ҳам хизмат қилган. Миллатдаги катта авлоднинг кейинги фарзандлар учун панд-насиҳат меросига айланган.

Азиз дўстлар, бугунги мавзў ҳақидаги сўҳбатимизни келаси дастурларда давом этамиз. Ҳозир эса қисса ва афсоналар сарзаминига сафар қиламиз  ва Эрон афсоналари китобидан танлаб олинган “Риза миза”, яъни “Миттивой” номли  қиссани биргаликда эшиттамиз.              

 Бор эканда йўқ экан қадим қадим замонларда бир қашшоқ шахс ўз хотини ва уч нафар фарзандлари билан ҳаёт кечирар экан. Уларнинг бу дунёда фақат битта сигири бор экан. Бир куни бу қашшоқ шахс ўз сигирини суйди ва унинг қорнини чиқариб олди. Сигир қорнини тозалаётган вақтда ҳаяжонланиб ишкамбани бир нечита жойидан тешиклаб қуйди. Қориндан фойдаланиш мумкин бўлмайдиганини кўриб, бошига бир фикр келди. Хотинига қараб айтди: Бўлоқнинг олдига бориб, қоринни сувдан тўлдириб олиб келгин!  Агар сув билан тўлдира олмасанг бошқа уйга қайтиб келма! Бу нарсадан бехавар қолган бечора аёл бўлоқ томон борди ва қоринни бўлоқнинг сувидан тўлдирмоқчи бўлди. Аммо унинг ичида бир коса сув ҳам қолмасди. Охири чарчаб қолди ва қоринни кўтариб уйига қайтди. Ўз уйига етиб келганида, уйнинг эшиги қулфланганини кўриб қолди.  Эшикни тақиллатди ва айтди: Нима учун эшик қулфланган? Эри жавоб берди: Сув олиб келдингми ёки йўқми? Хотини “Қоринни тешиклаб ташлабсан, уни сув билан тўлдириш қийин деб жавоб берди. Эри ҳам эшикни очмади ва айтди: “Бор ишингни қил!” Айтимку қоринни сувдан тўлдирмасанг уйга қайтма! Эри қандай шахс эканлиги ва сўзидан қайтмаслигини билган аёл йўлига қайтиб борди. Аммо ҳаво совуқлашиб, қор ёғаётганини кўрди. Бир оз узоққа бориб қолса уни совуқ урарди. Зудлик билан қоринни ўртасидан икки бўлакка бўлди ва бўлакларни оёқларининг тагига боғлаб йўлга тушди. Кўп йўл ва масофани кезганидан сўнг бир тоғ яқинига етиб келди. У ердан осмонга кичик тор бир тутун чиқаётганини кўрди. Уша тутун чиқаётган томон ҳаракат қилди. Хонадан қолмайдиган бир чиройли ва тоза бир ғорга етиб келди. У ерга етиб келганида атрофда ҳеч кимни топмади. Аммо гўштдан тўла бир қозон қайнаб тўрарди.  Совуқ еган аёл ўзини исситиш ва дам олиш учун қозоннинг ёнига бориб ўтирди. Озгина ўзига келганида қошуқни олиб қозондаги шўрвадан озгина ичди.

Аёл бу ғорнинг эгаси ким бўлиши мумкин деб уйлаб қолди.  Бу томон у томон қаради. Ғорнинг тагида бир дарича борлигини кўриб қолди. Аёл бир бурчакда яширинди. Қаронғулик туша бошлади. Аёл ҳозир ғорнинг эгаси пайдо бўлиши мумкин деб ўз ўзича уйлади. У ким эканлигини билиш мақсадида яхшироқ жойда яшириниб олди.

 

Ёрлиқ