июл 31, 2017 12:32 Asia/Tashkent

Азиз мухлислар, бугун сизга тақдим этиладиган дастлабки қўшиқимиз Эронннинг  машҳур хонандаларидан бўлмиш ҳамда халқнинг иззат –эҳтиромини эгаллаган санъаткор Мажиди Ахшобий  бўлади.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

Ассалому алайкум азиз тингловчилар!

Бугунги якшанбе оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг навбатдаги сони  ила хонадонингиз меҳмонимиз.

Мен, Адиба Қодирий радио тўлқинларида сизга ҳамроҳлиқ қилмоқдаман.

Азиз тингловчилар, бугунги мусиқали дастуримизда форс,  ўзбек ва тожик тилларда ижро этилган қўшиқлар  ўрин олган. Бугунги  мусиқий дастуримиз сиз азиз мухлисларимиз кунглида жой олади деган умиддамиз!

Азиз мухлислар, бугун сизга тақдим этиладиган дастлабки қўшиқимиз Эронннинг  машҳур хонандаларидан бўлмиш ҳамда халқнинг иззат –эҳтиромини эгаллаган санъаткор Мажиди Ахшобий  бўлади.

Мажиди Ахшобийнинг садоси бошқа асрларда ҳам зуҳур этмайдиган мангу садолар жумласидандир. У ушбу иллоҳий неъматдан энг олий шаклда фойдаланди. Орифона мазмунлар ва борлиқнинг фалсафасини мусиқанинг азим симфонияси қолибида ва энг яхши шаклда ўз мухлисларига тақдим эта олди.

Азиз мухлислар,  ҳозир ана шу санъаткор ижросида “Рўзҳои зебо” қўшиғини сиз азизларга тақдим этамиз. Марҳамат тингланг!

Мусиқали дастуримиз давом этади.

Азизлар, ўз фикр ва  мулоҳазаларингизни   баён этиш учун  қўйидаги адресга  мурожаат этишингиз мумкин:

Интернет сайтимиз: Порстудей дот ком дроб уз

Электрон почтамиз: узбек кучукча порстудеу дотком

Ушбу адресга мактуб ёзиш ва таҳририятимиз телефон рақами + 989397362545га сим қоқиб истайдиган ёқимли ва севимли қўшиқларингизни радио орқали эфирга ўзатишимизни сўрашингиз мумкин. Қўнғироқларингизни кўтамиз.

 Азизлар,  ҳаргалгидек  кўп мухлисларимиз радиомизнинг почтасига  мактуб ёзиб биздан ёқимли қўшиқларни тинглаш истагини билдиришган. Жумладан,  Бухоро  ва Самарқанд  вилоятларидан  Ситора ва Машҳура  номли мухлисаларимиз мактуб  ёзиб Узбекистоннинг  таниқли ва севимли  хонандаларидан бўлмиш марҳум Маъмуржон Тўхтасинов ижросида "Яхшилиқ "  номли қўшиқни тинглаш истагини билдиришган.  Мирзо  Бобурнинг  қалб  нидосини юракдан  ҳис  этиб,  санъатсевар  халқимизга  армуғон  этган  ушбу  гўзал  қўшиқнинг  ижрочи   ҳофизи  бугун  орамизда  йўқ...   Бешафқат  ўлим,  севимли санъаткор  ва  таниқли  хонанда  Маъмуржон  Тўхтасиновни  орамиздан  олиб  кетди.

  Азиз мухлислар, ҳозир эса бу  сингилларимиз истагини бажо келтириб  "Яхшилиқ" номли дилрабо қўшиқни манзурингизга ҳавола этамиз..Марҳамат тингланг!

Азиз мухлислар, дастуримиз якунида Душанбе шаҳридан мухлисларимиз  Эҳсон, Фируз ва Сипеҳр истак-хоҳишларини эътиборга олган ҳолда, Тожикистоннинг машҳур ва севимли   хонандаси Қурбонали ижро этган “Танҳои” қўшиқини  манзурингизга тақдим этамиз.  Марҳамат тпингланг.