август 02, 2017 09:52 Asia/Tashkent

Тингловчилар талаби

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

"Биз ва тингловчи" номланган ҳафталик эшиттиришнинг янги сони  яна эфирда. Бизни тинглаб  борасиз деган умиддамиз.

Ёдингизда бўлса, айрим тингловчиларимиз бизга телефон  ва  мактублар орқали Ўрта Осиё  ҳақида кенгроқ маълумот беришимизни сўрашган эдилар. Бугун ушбу мавзуга оид охирги суҳбатимизни сизга тақдим этамиз.

Таъкидлаб ўтганимиздек,  Ўрта осиё — Евросиё материгининг ўрта қисмида, ғарбда Каспий денгизи қирғоқларидан шарқда Хитой чегарасигача, шимолда Ғарбий Сибир текислигидан, жанубда  Нишопур, Сафедкўҳ ва Ҳиндукуш тоғларигача чўзилган йирик табиий географик ўлка. У материк ичкарисида, Атлантика океанидан 4 минг км, Шимолий Муз океанидан 2,5 минг км, Тинч океандан 5,5 минг км ва Ҳинд океанидан 1 минг км га яқин масофада жойлашган, сувлари океанларга чиқиб кета олмайдиган берк ҳавзадан иборат.

Ўрта Осиё  географик ҳудудлар жамланмаси яна Марказий Осиё деб ҳам аталади. Замонавий манбаларнинг кўпчилигида Совет Иттифоқи парчалангандан кейин мустақилликка эришган қуйидаги 5 давлатлар назарда тутилади: Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистон. Турли мутахассислар, жумладан, ЮНЕСКО бу ҳудудга яна Афғонистон, Шимолий Эрондаги Ҳуросон, Мўғулистон, Хитойнинг Уйғур минтақаси, Жанубий Сибирдаги Тува республикасини ҳам киритишади. Ўрта Осиё тарихи қадимдан буён Буюк Ипак йўли билан боғлиқ бўлган. Бунинг натижасида Ғарб билан Шарқни боғлаб турувчи айланма йўл сифатида хизмат қилган. Шу жумаладан, турли хил одамларни олиб ўтишда, қиммат-баҳо моллар, ипак, тилло буюмлар, дори-дармонлар, қўлёзмалар ва ҳ.к ларни олиб ўтишда, савдо-сотиқ инфраструктурасини яратишда жуда катта ўрин эгаллаб турган.

Ўрта Осиёнинг умумий иклим белгилари — офтобли кунларнинг кўп бўлиши, континенталлик ва ёғиннинг камлигидир. Ҳудуднинг катта қисмини эгаллаган чўл ва чала чўлларда бу белгилар, айниқса, сезиларли. Бу ерга ёғинларни Атлантика океанидан келадиган ҳаво массалари олиб келади. Тропик кенгликлардан ташқарида ғарбдан шарққа йўналган нам ҳаво оқимлари Ўрта Осиёнинг ҳудудига маълум даражада қуруқ ва ёзда қизиган ҳолда кириб келади. Шу сабабли Ўрта Осиёнинг  иқлими қурғоқчил.

 Қадрли мухлислар,  сиз  ўзингизнинг дастурингиз бўлган “Биз ва тингловчи”  рукни остидаги ҳафталик эшиттиришининг янги сонини тинглаяпсиз.

 Эслатиб ўтамиз,  сиз ушбу эшиттиришлар орқали фикр- мулоҳаза ҳамда таклиф ва танқидларингизни  радиомизнинг интернет сайти  ParsToday.com / uz ва  электрон манзилимиз uzbek@ ParsToday.com  ҳамда мобайл апликешн орқали   бизга юборишингиз мумкин.

Биз билан ушбу телефон рақами  орқали ҳам боғланишингиз  мумкин:+98939736 25 45 Машҳад шаҳри,

Қўнғироқларингизни кутиб қоламиз.

Эшиттиришимиз давом этади.

Ўрта Осиёда  Марказий Осиёнинг Палеарктика ўлкаси ҳайвонлари яшайди. Сут эмизувчилардан қумсичқон ва қўшоёқларнинг ҳар хил турлари, сариқ юмронқозиқ, ингичка бармоқли юмронқозиқ, антилопа — жайран, қулон, олакўзан, қорақулоқ, чўл мушуги ва сабанча, гепард ва бошқалар учрайди. Қушлардан хўжасавдогар, гўнгқарға, чумчуқлар, мойқут, чил, тувалоқ кабилар; судралиб юрувчилардан қурбақабош калтакесак, чўл агамаси, эчкемар, йўлиўл калтакесак, геккон ва бошқалар, илонлардан ўқилон, чўл бўғма илони, чарх илон, кўлбор илон, капча илон, қалқонбош илон ва бошқалар учрайди. Тошбақалар кенг тарқалган. Ҳашаротлардан ҳар хил қўнғизлар, асаларилар, арилар, чумолилар, капалаклар; ўргимчаксимонлардан бий, қорақурт, чаёнлар учрайди. Тўқайларда қирғовул, кобон, тўқай буғуси, чиябўри, еркаламуш, кўл бақаси, кўк қурбақа ва бошқалар бор. Сув ҳавзаларида куракбурун, мўйловбалиқ, чўртан, сазан, тангабалиқ, лаққа, лешч, шип, осман, маринка ва бошқа балиқ турлари учрайди. Тоғлик ҳудудларда тоғ такаси, тоғ қўйи (архар), қизил суғур, узун думли мензбир суғури, қизил пишчуха, илвирс, тоғ ғози (улар), каклик, арча болтатумшуғи, зарғаддоқ ва бошқалар учрайди.

Ўрта Осиёда  турлитуман тупроқлар тарқалган. Улар текисликларда кенгликлар бўйлаб зоналар ҳосил қилиб, шимолдан  жанубгача томон (тўқ каштан, оч каштан, қўнғир ва сур қўнғир, қумли чўл тупроқлари) алмашиниб боради. Тақирлар ва тақирсимон тупроқлар, шўрхок ва шўртоблар учрайди. Тоғларда эса тупроқлар баландлик минтақаларини ҳосил қилган.

Энди эса радиомиз сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида чоп этилган муҳим янгиликлар билан сизни ҳамкоримиз  Абдуллоҳ Зуҳур таништирадилар.

Ҳамкоримиз Абдуллоҳ Зуҳурнинг суҳбатлари эди.

Ҳозир эса   тингловчимиз Алишернинг билдирган фикрлари билан танишамиз. Тингловчимиз Алишернинг  билдирган  фикрлари эди.

Қадрли   мухлислар, "Биз ва тингловчи" рукни остидаги туркум эшиттириш билан ҳамкорликни янада фаоллаштирасиз деган умиддамиз. Бундан кейин ҳам  Эрон радиоси орқали эфирга узатилаётган эшиттиришлар борасида қимматли маслаҳатларингизни бизга дариғ тутманг.  Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.