август 06, 2017 09:35 Asia/Tashkent

Бугун якшанба Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил мурдод ойнинг 15-чиси Ҳижрий- қамарий 1438-чи зилқаъда ойининг 13-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил август ойининг 6-чи кунидир.

Бундан 672 йил олдин ҳижрий-қамарий 766  йил зилқаъда ойининг 13-чисида:

Қутбиддин Муҳаммад Бин Муҳаммад Розий вафот этди. У Рай шаҳрининг атрофида жойлашган Вароминда дунёга келди ва у ерда катта бўлиб балоғатга етгани боис Розий номи билан шўҳрат топди. Қутбиддин аллома Ҳелийнинг энг машҳур шогидларидан эди. Қутбиддин Розий бир неча муддат давомида Султон Абусаъид ва унинг вазири Хожа Ғиёсиддин  Муҳаммаднинг хидматида бўлди. Ва иккита китоб, яъни  “Шарҳи Шамсия ” ва “Шарҳи Матолеъ” китобларини вазир номига атаб ёзди. Султон Абусаъид ўлимидан кейин у Шомга борди ва Димишқ шаҳрида дунёдан ўтди. Қутбиддин Муҳаммад Бин Муҳаммад Розий Шаҳиди Аввалнинг устоди эди. Шаҳиди Аввал у ҳақида шундай фикр билдиради: “У илм ва адабиётнинг бузургворлари орасида катта ҳурмат ва эҳтиром қозонган эди. Ва мантиқ, ҳикмат ва адабий илмларда ўз замонининг энг йирик ва машҳур донишмандларига айланди. У чуқурлиги кўринмайдиган бир денгизга ўхшайди. ” 

                          

Бундан 72 йил олдин милодий 1945-чи  йил август ойининг 6-чисида:

Иккинчи жаҳон урушининг охирги кунларида Америка жаҳонда биринчилардан бўлиб Хирасима шаҳрини атом бомбаси билан бомбардимон қилиб ушбу шаҳарни вайронага айлантирди. Бу бомба 20 минг тонна ТNТ портловчи моддаси билан туғри келадиган қудратга эга эди. Бу бомбардимон қилиш натижасида 90 минг киши ҳалок бўлишди ва 75 минг киши эса ярадор бўлишди. Бу ҳодиса шундай ҳолда амалга оширилдиким, Хирасима шаҳрини вайронага айлантирган бу бомбардимоннинг ҳалокатли тасири ҳалигача давом этмоқда. Америка Херасима шаҳрини бомбардимон қилишидан кўп вақт ўтмасдан Япониянинг бошқа шаҳарларидан бири бўлган Нагасаки шаҳрини бомбардимон қилди. Бу бомбардимонлар натижасида Япония Америкага таслим бўлди. Уруш тарихида энг фожеали ва энг катта жиноят ҳисобланмиш Нагасаки ва Хирасиманинг бомбардимон қилиш ҳодисаси шуни кўтсатдики, атом аслаҳаси Америка каби зўравон қудратларнинг қулидадир. Шу сабабдан бу қурол-яроқлар устидан назорат ва контрол қилиш ва уни охири нобуд қилиш дунёнинг хавфсизлиги учун зарурий масала ҳисобланади.

                                  

Бундан 29 йил муқаддам ҳижрий-шамсий 1367 йил мурдод ойининг 15-чисида:

Ироқнинг собиқ диктатори Саддом Ҳусейн Эрон билан оташкесимни тўхтатиш масаласини қабул қилишга мажбур бўлди. Икки томоннинг оташкесимини тўхтатишга кафолат берадиган хавфсизлик кенгашининг 598- чи резолюцияни ҳижрий-шамсий 1367 йил тир ойининг 27-чисида Эрон томонидан қабул қилиниши натижасида ҳарбий тўқнашувлар охирга етади деб кўтилган эди. Аммо Саддом бир неча кундан кейин Эрон сарзаминига қарши кенг кўламли ўз ҳужумини бошлади. Аммо Эрон ҳарбийларининг жасорат ва шужоат кўрсатишлари сабабли мағлубиятга учради.  Бир неча вақтдан кейин Ироқ баъс режими ушбу мамлакатда бўлган Эрон мухолифларини жиҳозлантириб, Эронга қарши ҳужум қилишга ташвиқ этди. Аммо бу ҳужум ҳам мувафаққиятсизликка юзмаюз бўлди. Охири Саддом Ҳусейн Эронга қарши саккиз йиллик  урушни юклатиши ҳамда Ироқ ва Эроннинг халқига катта зарар етказганидан кейин ўз мақсадига эриша олмади. Шу сабабдан оташкесимни қабул қилишга мажбур бўлди. Бу оташкесим эса икки ҳафтадан кейин расмий равишда ижро этилди.