август 06, 2017 14:42 Asia/Tashkent

Охирги ўн йил давомида Эроннинг илмий ютуқлари улкан бўлиб, ёрқин илм истеъдодлари кашф этилмоқда. Аммо Эроннинг мақсади кейинги 20 йил давомида  Яқин Шарқмамлакатлари орасида  илмий мақолалар нашр этиш бўйича биринчи ўринга чиқишга ҳаракат қилмоқда.

Жаҳон мамлакатлари орасида Эрон ислом жумҳурияти илмий мақолаларни чоп этилиши борасида олдинга силжимоқда.

 Охирги статистик маълумотларга кӯра, Эрон илмий ўсишда ўзаро алоқага эга бўлган 25 мамлакат билан илмий жиҳатдан 14 фоизга олдинда кетмоқда.

Бошқа илмий соҳаларда жумладан инновацияда ҳам Эрон 113 ўриндан 78 ўринга етиб олди.

Жаҳон мамлакатлари орасида Эрон ислом жумҳурияти илмий мақолаларни чоп этилиши борасида олдинга силжимоқда. Франсия ахборот агентлиги жаҳондаги мамлакатларнинг илмий адабиётларни чоп этиш мавзусида тўхталиб шундай хабар берди: Эрон милодий 1996 йили 736 адад илмий мақола чоп этган эди. Эроннинг илмий мақолалари 2008 йилда эса 13238 га етди. Жаҳоннинг бир муътабар илмий марказини маълумотига кўра, Эронда илмий мақолаларни нашри 2010 йил 0, 8 фоизга етган.

Билимлар Халқаро институтининг хабарига кўра, Эронлик тадқиқотчилар 2009 йили 20228 мақола чоп этиб, 2008 йилга нисбатан икки зина юқорига кўтарилиб,жаҳоннинг 55 мамлакати ўртасида 22 ўринни касб этишдилар.

Айни пайтда Эрон дунё миқёсида илмий мақолаларни ишлаб чиқаришда ўртача 13 баравар ривожланишни қўлга киритган. Жаҳон илмий тараққиётига назар солиб айтиш мумкинки,  2025 йили Эрон илмий адабиётлари 2 млн 100 мингга етиши кўзда тутилмоқда. Бу кўрсаткич дунёнинг 4, 5 фоиз илмини ташкил этади.

Статистик маълумотларга кўра, жаҳонда илм тараққиётининг сурати тобора ўзгариб бормоқда.

Охирги ўн йил давомида Эроннинг илмий ютуқлари улкан бўлиб, ёрқин илм истеъдодлари кашф этилмоқда. Аммо Эроннинг мақсади кейинги 20 йил давомида  Яқин Шарқмамлакатлари орасида  илмий мақолалар нашр этиш бўйича биринчи ўринга чиқишга ҳаракат қилмоқда.

2011 йил март ойида Эронда мукаммал илмий рўйхатнинг тақдимоти бўлиб ўтди. Ундан мақсад Эронда илмни янада ривожлантиришдир.

Эрон юрти тиббиёт соҳасида ҳам Осиёнинг ғарбида асосий марказга айланиш арафасида турибди. Эндиликда эса мамлакатда юқори малакали мутахассислар даволаниш ва янги доруларни яратиш ва ишлаб чиқаришда нафақат Эрон, балки жаҳон   миқёсида ҳам шуҳрат топишган. Она ҳужайраларни яратиш, орқа мия шикастланишини даволаш, стратегик доруларни ишлаб чиқариш, ҳайвонларни клонлаш ва тиббиётнинг бошқа соҳаларида эронлик олимларнинг хизматлари таҳсинга сазовордир.

Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Ҳаётий муаммолар калиди” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .om

Эроннинг минтақадаги ва жаҳондаги келажаги жамиятнинг инқилобий ҳаркатлари ва шиорлари ҳамда мақсадларининг баракаси билан ҳамда заковатли ва талантли ёшларнинг  қизғин иштироки билан ҳамда илмий ва технология жиҳатдан илғор ҳаракатлар кун сайин юксалаётган нуфуз ва иқтидор ҳамда ривожланиш ҳамроҳлигида намоён бўлади.

Эронлик ёшларнинг охирги йилларда турли хил билим соҳаларида технология ва илмий жиҳатдан тараққиёти жаҳон миқёсида Эроннинг илмий мартабаларини сезиларли даражада юксалтиришди. Эронлик ёшлар ўзларининг туғма истеъдодлари ва ақл эс ҳушидан баҳраманд бўлиб ва мамлакат эҳтиёларини ҳамда ҳозирги дунёнинг илмий тараққиётини эътиборга олиб илм ва билим олишда ва турли илмий соҳаларда янгиликлар яратиш ҳамда ижод қилишда ҳаркат қилишмоқда.

Эронлик етук билимдон ёшлар турли хил илмий соҳаларда жумладан саноат технологиясида ўзларини ҳозирги замон стандартлари билан мувофиқлаштиришди.

Эронлик етук билимдонларнинг ядровий соҳада ҳамда ҳарбий, тиббиёт, фармацевтика, нано технология ва бошқа илмий тармоқлардаги пешқадамлиги шу даражага етдики, бугунги кунда Эроннинг кўплаб маҳаллийлашган саноати Эронлик мутахассисларнинг билими ва куч қувватига асосланиб барпо этилди.

 

Ёрлиқ