август 11, 2016 12:40 Asia/Tashkent

Таърихий саналар

Бугун пайшанба

Ҳижрий-шамсий  1395-чи йил мурдод ойининг  21-чиси

Ҳижрий-қамарий 1437 йил зилқаъда ойининг 8-чиси

Ва милодий ҳисоб билан 2016-чи йил август ойининг 11-чи кунидир.

 Бундан 487 йил муқаддам милодий 1529 йил август ойининг 11-чисида:

"Протестантлик " мазҳаби Мартин Лутер томонидан расмий равиш асос солинди. Протестантлар насронийлик оламида диний бир наҳзат унвонида зуҳур топиб милодий 16 асрда диний ислоҳотлар киритиш мақсади билан Мартин Лутер томонидан шакллантирилди. Руҳонийларнинг мустабидликлари ва католик калисосига қарши Мартин Лутер қиём қилишининг бошланиши поп ва руҳонийлар томонидан гуноҳларни кечириш масаласи юзасидан келиб чиққан эди. Германиялик Лутер ўзининг наҳзатини попнинг дастурига хилоф тарзда Инжил китобини  немис тилига таржума қилиши ва католик мазҳабининг қуриқ мутаассибликларининг тилисмини синдириш мақсадида бошланди. Лутер ақидаларининг тарқалиши ва Инжилни немис тилига таржума қилиниши сабабли кўп халқ унга нисбатан мойиллик зоҳир этишди ва католик калисосининг мухолифат қилишига қарамасдан Мартин Лутер милодий 1529 йил август ойининг 11 чисида протестантлик мазҳабини расмий равишда таъсис этилишини эълон қилди. Протестант сўзи эътироз қилиш маъносидадир. Протестантлик мазҳаби барча мамлакатларда диний расмийлар ва анъанавий расм-русумларга итоат қилиш қаршисида диний енгилликлар, шахсий қазоват қилиш ҳамда дунёвий ва диний ишларда шахсий озодликнинг усулларини ўзига қамраб олади. Бу мазҳабнинг асоси шундан иборатким, нусронийлик мазҳабига тегишли бўлган шахс калисо баробарида эмас, балки фақат парвардигорнинг наздида масъулиятга эгалар.  Протестантлик мазҳабига пайравлик қиладиганлар муқаддас китобни ана шунга асосланиб тафсир этишади.                                  

Бундан 120  йил илгари ҳижрий-шамсий 1275 -чи йил мурдод ойининг 21-чисида:

Қожория даврининг кўрашувчи ва инқилобий чеҳраларидан бири Мирзо Ризо Кирмоний Қожор сулоласининг золим ва мустабид подшоси Носириддиншоҳ Қожорни ўлдириши сабабли ўлимга маҳкум этилди ва шаҳодатга етди. Мирзо Ризо Англия мустамликачилигига қарши  Тамаки санкцияси ҳаракати воқеаларида халқни гижгижлантириш ва нотинчликни ижод этишга айбланди ва тўрт йилга қамоққа ташланди. У қамоқдан озод бўлганидан кейин Истанбулга борди ва у ерда Сайид Жамолиддин Асадободий билан ошно бўлди ва унинг ёронларига қўшилди. Мирзо Ризо ҳижрий-шамсий 1275 йилда Истанбулдан Теҳронга қайтиб келди ва мамлакатнинг фасодга юзмаюз бўлишининг сабаби бўлган Носириддиншоҳни ўлдиришга қарор қилди. Мирзо Ризо уша йилнинг урдибиҳишт ойининг 13- чисида Қожор сулоласининг золим подшосини Эрон жанубида жойлашган Рай шаҳридаги Ҳазрат Абдулазим пок ҳарамида инқилобий шакл билан қатл этди. Мирзо Ризо ҳукумат маъмурлари томонидан тергов қилинганида ушбу амалининг сабабини мамлакатдаги тартибсизлик вазъияти, ҳокимларнинг зулм ва мустабидликлари ва жамиятда фасодликнинг вужудга келиши деб жавоб берди.             

Бундаг 7 йил илгари милодий 2009 чи йил август ойининг 15чисида:

 Яман армияси ва ушбу мамлакатнинг Зайдий шиа мусулмонлари ўртасидаги тўқнашувнинг олтинчи даври Яманнинг шимолий тоғлари ва Арабистоннинг чегара ҳудудлари яқинида бошланди. Бу мамлакат  шиа мусулмонларининг жангчилари "Ал-Ҳавсий " хонадонининг раҳбарлиги остида кўраш олиб боришлари сабабли ушбу ном билан тилга олишади.  Улар ўз минтақаларида маданий ва иқтисодий камситишларни бартараф этиш ва Америка билан алоқа сатҳини камайтиришни сўрашмоқда. Агарчи Яманнинг шиа мусулмонлари ва армия ўртасидаги урушлар милодий 2004 йилдан бошланган бўлсада, аммо унинг олтинчи даври энг оғир ва энг кучли эди. Бу урушда Арабистоннинг ҳаво кучлари ҳам яман ҳарбийларига кўмак етказиш учун шиа мусулмонларнинг позицияларини бомбардимон қилишди. Арабистон милодий 2009 йил ноябрь ойининг бошларидан бошлаб ўзининг ер кучларини Ал-Ҳавсийлар билан уруш олиб бориш учун урушга киритди. Аммо Ал-Ҳавсийлар жангчиларининг жасоратлари ва минтақанинг тоғли бўлиши сабабли Арабистон ва яманнинг ҳарбийлари мағлубиятга дуч келишлари ва яманлик айрим қабилаларнинг воситачиликлари билан оташкесим барқарор этилишининг сабабига айланди. Бу тўқнашувларнинг даврида юзлаб яманлик шиалар ҳалок бўлиб ва 200 минг нафардан ортиқ шиалар эса овора бўлишди. Ҳавсийлар ўтган бир неча ой давомида халқ ва Мансур Ҳодий Абду Рабанинг қочиб кетишидан кейин Яман армиясининг ҳимоятини жалб этиш Яманнинг кенг қисмини, жумладан Санъони ўз назоратлари остига олишди. Ол-Саъуд Яманда ўз мавқеини қулдан бой беришига аксуламал кўрсатиб милодий 2015 йил 26 май ойида Яманга ер ва ҳаво орқали ваҳшийликча ўз ҳужумларини бошлади. Бу ҳужумларда қашшоқ Яман инфратизимларининг бир қисмини вайронага айлантирди ва минглаб аёл ва болаларни қатл этиб миллионлаб нафарлари эса овора бўлишди. 

      

 

Ёрлиқ