август 12, 2017 13:14 Asia/Tashkent

Муаллифлик ҳуқуқи ёзма, оғзаки, овозли, видео ёзувли, тасвирли, хажмли-фазовий асарларга нисбатан талқин қилинади. Адабий асарлар, сценарийлар, мусиқа, хореография, рангтасвир, хайкалтарошлик, графика, дизайн асарлари, фотография, хариталар,операция тизимлари, хоҳ ошкор қилинган, хоҳ ошкор қилинмаган бўлсин, маълум бир шахс ёки шахслар муаллифлиги остида химоя қилинади.

Инсон ўз ақлий ва жисмоний меҳнати махсули юзага чиқиши, оммага тақдим этилиши, одамлар ундан фойдаланишини хоҳлайди. Аммо бунда ҳуқуқларнинг поймол этилиши ижод эгасига маънавий ва моддий зарар етказади, албатта. Замонавий дунёда турли соха ижодкорлари, кашфиётчилари кўпайгани билан бир қаторда муаллифлик ҳуқуқини химоя қилиш ҳам баъзи ўринларда муаммо даражасига чиқиб қолди.

Интернетнинг кенг оммага кириб келиши, унда ўз ижод махсулини намоён этиш имконияти плагиаторларга ҳам бировнинг меҳнатидан фойдаланишнинг қинғир эшикларни очиб берган сир эмас. Демак, муаллифлик ҳуқуқи замонамизнинг долзарб масалаларидан.

МУАЛЛИФ – ижодий меҳнати билан асар яратган жисмоний шахс. Асар биринчи марта эълон қилинганда

муаллиф сифатида кўрсатилган инсон асар муаллифи хисобланади.

Муаллифлик ҳуқуқи ёзма, оғзаки, овозли, видео ёзувли, тасвирли, хажмли-фазовий асарларга нисбатан талқин қилинади. Адабий асарлар, сценарийлар, мусиқа, хореография, рангтасвир, хайкалтарошлик, графика, дизайн асарлари, фотография, хариталар,операция тизимлари, хоҳ ошкор қилинган, хоҳ ошкор қилинмаган бўлсин, маълум бир шахс ёки шахслар муаллифлиги остида химоя қилинади.

Эълон қилинмаган асарлар муаллифлик ҳуқуқи доирасида ҳимояланишдан холи эмас. Ҳуқуқнинг юзага келиши учун асарни рўйхатдан ўтказиш ёки бирор расмиятчиликка риоя этиш шарт бўлмайди.Муаллифлик ҳуқуқи — фан, адабиёт ва санъат асарларини яратиш, яъни мазкур соҳадаги инсонларнинг ижодий фаолияти натижалари билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатларни бошқарувчи фуқаролик ҳуқуқи институтидир.

Дунёнин кўпгина мамлакатларида муаллифлик ҳуқуқини муҳофаза қилиш объектларига фан, адабиёт, санъат соҳасидаги ижодкорлик асарлари асл нусхалари киритилган. Муаллифлик ҳуқуқини муҳофаза қилиш одатда шуни билдирадики, асарлардан фойдаланишнинг айрим турлари уларга муаллифлик ҳуқуқи эгасининг рухсати берилган тақдирдагина қонуний ҳисобланади. Интеллектуал мулкни муҳофаза қилишнинг санаб ўтилган объектларининг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, уларнинг давлат муҳофазаси асар яратилган вақтдан бошланади ва объект мазмуни билан эмас, балки асарнинг ўз шакли билан белгиланади, саноат мулки объектларини муҳофаза қилишда эса асар мазмуни билан белгиланади. Ҳозирги вақтда ҳар қандай давлатнинг қонун ҳужжатларида интеллектуал мулк объектларини ҳимоялаш учун мўлжалланган меъёрлар мавжуд.

 Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон Ислом жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан  “Виртуал фазо: имконият ва муаммолар”   эшиттиришини  тинглаяпсиз.   Радиомизнинг интернет сайти  ParsToday.com/ uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз.    Радиомизнинг электрон манзили   [email protected]

Интеллектуал мулк объектлари фуқаролик ҳуқуқининг ҳам, унинг таркибий қисми бўлган халқаро хусусий ҳуқуқий муносабатларнинг ҳам ўзига хос объекти ҳисобланади. Ушбу объектлар кўпроқ ғоявий негизга эга бўлгани сабабли уларга нисбатан одатдаги анъанавий мулк ҳуқуқи меъёрларини қўллаб бўлмайди. Шу сабабли ҳам уларга нисбатан бўлган ҳуқуқларга кўпроқ мутлоқ ҳуқуқлар деб аталмиш ҳуқуқлар мажмуи қўлланилади. Интеллектуал мулк тушунчаси, унинг доирасига кирадиган объектлар турлари, уларга нисбатан ҳуқуқларнинг вужудга келиш асослари бўйича талабалар фуқаролик ҳуқуқи ўқув курси бўйича асосий маълумотлар, зарурий билимларга эга бўлишганини таъкидлаб, бевосита интеллектуал мулк объектларининг халқаро муомалада бўлишининг асосий хусусиятлари сифатида қуйидагилар қайд этилади.Интеллектуал мулк объектлари муомалада энг ҳаракатчан объектлардан ҳисобланади.Интеллектуал мулкнинг халқаро муомалада бўлишида интеллектуал мулк бозорига ўзига хос таъсир кўрсатиб турувчи ташкилий тузилмалар мавжуд. Бу тузилмалар жумласига Бутунжаҳон Интеллектуал Мулк Ташкилоти, Интеллектуал мулк бўйича халқаро Ассоциация, Париж Иттифоқи, Берн Иттифоқи ва ш.к. киради;Интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқларга нисбатан бу ҳуқуқларни ҳимоя қилиш сўраладиган мамлакат ҳуқуқи қўлланади;Интеллектуал мулк объектларининг муомалада бўлиши асосан лицензия шартномалари орқали расмийлаштирилади. Интеллектуал мулк объектларига нисбатан мутлоқ ҳуқуқлардан фойдаланиш тўғрисидаги лицензия шартномасида лицензиар (мутлоқ ҳуқуқ эгаси) ҳисобланувчи тараф таъсис этилган, турар-жойга эга бўлган ёки асосий фаолият жойи бўлган мамлакат ҳуқуқи қўлланилади.

 

Ёрлиқ