август 12, 2017 14:11 Asia/Tashkent

Марказий Осиёга оид муҳим янгиликлар шарҳи

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“Марказий Осиё  ўтган ҳафта ичида” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини  эфирга узатамиз.Унда  мазкур минтақада жойлашган  мамлакатларга доир сиёсий, иқтисодий, ижтимоий,  маданий ва илмий янгиликлар борасида сўз юритилади. Бизни тинглаб боринг.

Муҳим мавзуларнинг қисқача сатрлари:

1. Россия Қирғизистонга иккита ҳарбий-транспорт самолётини берди;

2. Қозоғистон давлати ўз фуқароларини хорижда диний таълим олишларини тақиқлаши мумкин;

3. Тожикистон Ички ишлар вазирлиги яқинда бир ҳужжатли фильмни намойиш этиб, 1990 йилларда Эроннинг Тожикистон ички ишларига аралашганликда айблади;

4. Озарбайжон ва Туркманистон республикаларининг расмийлари иккала мамлакат президентлари ҳузурида саккизта ҳужжат имзолашди.

 Энди ушбу мавзуларнинг тафсилотига ўтамиз.

Россия Мудофаа вазирлиги Қирғизистонга иккита Ан-26 ҳарбий-транспорт самолётини беғараз берди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири ўринбосари генерал-лейтенант Александр Фомин маълум қилди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».

«Биз бугун иккита Ан-26 ҳарбий-транспорт самолёти, шунингдек, улардан фойдаланиш учун зарур бўладиган ер усти қурилмаларини топширмоқдамиз», - деган Фомин Россиянинг Қирғизистондаги Кант авиабазасида техникаларни топшириш маросимида. Мудофаа вазири ўринбосарининг қўшимча қилишича, Россия ҳар доим ҳарбий ва ҳарбий-техник соҳадаги ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашга катта эътибор қаратади.

«Бизнинг дўстона ва иттифоқчилик муносабатларимиз Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва тинчликнинг гаровидир», - дея таъкидлаб ўтган Фомин.

Аввалроқ Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев АҚШ ҳарбий базаси бўлгани учун Қирғизистонга ракета зарбалари билан таҳдид қилишганини айтиб ўтган эди.

Қозоғистон давлати ўз фуқароларини хорижда диний таълим олишларини тақиқлаши мумкин.

Остона давлатининг расмийлари айни пайтда Қозоғистон фуқароларининг чет элларда диний таълим олишларини тақиқлаш масаласини ўрганиб чиқишмоқда. Давлатнинг ушбу масалага ёндашувининг сабаби, Қозоғистонда экстремизм таъсирининг хатарларини чеклаб қўйиш кўзда тутилган

Қозоғистон дин ишлари ва фуқаролик жамияти вазири Қозоқ фуқароларининг хорижда диний таълим олишларига монеълик бўлиши эҳтимоли ҳақидаги хабар берди. 

Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Нурлан Ирмакбаевнинг маълум қилишича, Остона давлатининг расмийлари айни пайтда Қозоғистон фуқароларининг чет элларда диний таълим олишларини тақиқлаш масаласини ўрганиб чиқишмоқда. Давлатнинг ушбу масалага ёндашувининг сабаби, Қозоғистонда экстремизм таъсирининг хатарларини чеклаб қўйиш кўзда тутилган. 

Қозоғистон дин ишлари ва фуқаролик жамияти вазири экстремистик ғояларни тарғиб қилувчилар ва воизларнинг Қозоғистон фуқароларига ва диний уламоларига эҳтимолий таъсир этиши Остона давлатининг ушбу чораларни қўллашига туртки бермоқда деб айтди.

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги яқинда бир ҳужжатли фильмни намойиш этиб, 1990 йилларда Эроннинг Тожикистон ички ишларига аралашганликда айблади. 

Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон ислом жумҳуриятининг Тожикистондаги элчихонаси ўтган чоршанба куни баёнот бериб, Тожикистон телевидениясида Эронга қарши асоссиз ва пуч иддаолар муҳокама этилган ҳужжатли фильмни инкор этди ва афсусланиш билдириб таъкидладики, ушбу ҳужжатли фильмни тайёрлаганлар Эрон ва Тожикистон халқларининг тарихий ва қадимий маданияти, цивилизацияси ва дўстликларига раҳна сололмайди. 

Эрон элчихонасининг қайд этишича, Тожикистон халқи Эрон ислом жумҳуриятининг 1990 йилларда Тожикистон юртида келиб чиққан ички урушлар ва тўқнашувларга барҳам беришда, Тожикистонда тинчлик ўрнатилишида, асосий кафолат берувчи ва тарафларнинг музокара ўтказишларига мезбонлик қилишлари учун муҳим ва конструктив рол ўйнаганини унутмайди.  

Шунингдек, ушбу баёнотда айтилишича, Эрон Тожикистонда мустаҳкам хавфсизликни таъминлашда ва мустақиллигини сақлаб қолишда ва ушбу юртнинг тараққиёт сари олға боришида шунингдек, мамлакат инфратузилмаларини барпо этилишида, тиббиёт ва даволаниш масканларини ҳамда таълим ва спорт йўналишидаги ўқув биноларини қуришда улкан ҳисса қўшди. Бундан ташқари тожик ёшларининг Олий ўқув юртларида таҳсил олишлари учун барча имконият ва шароитларни яратиб берди.   

Озарбайжон ва Туркманистон республикаларининг расмийлари иккала мамлакат президентлари ҳузурида саккизта ҳужжат имзолашди. Туркманистон ва Озарбайжон республикаларининг стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги ҳужжатлар жорий йилнинг саккизинчи август кунида Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва Туркманистон президенти Қурбонгули Бердимуҳаммедов томонидан имзоланди. Озарбайжон респубдикаси президенти Илҳом Алиевнинг расмий таклифига биноан, Туркманистон республикаси президенти Қурбонгули Бердимуҳаммедов Бакуга икки кунлик сафар уюштирди. Озарбайжон, Туркманистон ва Туркия ташқи ишлар вазирларининг 19 июл кунида Баку шаҳрида уч томонлама йиғилишларининг тўртинчи босқичи бўлиб ўтганидан сўнг  Туркманистон президенти Қурбонгули Бердимуҳаммедов Озарбайжонга ташриф буюрди. Баку ва Ашхабод давлатлари раҳбарларининг учрашувлари ва маслаҳатлашувлар кўламининг кенгайишини икки мамлакат расмийларининг икки томон ўртасидаги ихтилофларни ҳал этиш учун уриниш деб талқин қилиш мумкин. Минтақадаги ва жаҳондаги ҳозирги шароит ҳар иккала давлатнинг икки томонлама ихтилофларни чек қўйишга ва унинг ўрнига эса, ўзаро ҳамкорлик қилишга эҳтиёж сезаётганидан далолат қилади.

    Шуни ҳам айтиш жоизки, ҳозирги иқтисодий ва сиёсий муаммолар Каспий денгизининг шарқида ва ғарбида жойлашган икки мамлакат раҳбарларини биргаликда ҳамкорлик қилишга тарғиб қилмоқда ва кенг миқёсда чорламоқда. Озарбайжон ва Туркманистон республикалари Каспий денгиз орқали қўшни мамлакат ҳисобланади. Ушбу иккала юрт cобиқ Шўролар Иттифоқи  даврида 70 йилдан кўпроқ вақт давомида бир бирлари билан яқин алоқада бўлган ва ўзаро ҳамкорлик қилишган.

Иккала ўлка ҳам собиқ Шўролар Иттифоқи парчаланганидан сўнг, 1991 йилдан мустақил мамлакат сифатида ўзаро  дипломатик алоқаларни ўрнатишди. Янги келиб чиққан шароитда, табиий газни минтақа ва жаҳондаги истеъмол бозорига олиб чиқиш ва етказиш сингари мавзулар молиявий эҳтиёжлар ҳамда минтақа ва жаҳондаги энергетика бозорларида ушбу масалани муҳокама қилиш мақсадига қаратилган ҳаракатлар  ўзаро ҳамкорлик қилишга эҳтиёж туғдирмоқда. Бундан олдин эса, икки мамлакат раҳбарлари бир бирлари билан музокара ва ҳамкорлик қилишга тайёр эмас эди.

    Айниқса, Каспий денгиз масаласи билан боғлиқ алоқаларда икки юрт ихтилофлари ва келишмовчиликлари ўта муҳим ва жиддий ҳисобланади. Туркманистон Каспий денгизидаги учта нефт конларига эгалик қилиш масаласи ортидан, Озарбайжон республикаси билан можаро ва зиддиятга борган. Иккала давлат 1991 йилда мустақилликни қўлга киритганидан кейин ушбу мавзу ўзаро муносабатларда кескинлик келтириб чиқарди. Икки юрт ўртасида келиб чиққан ушбу кескинлик жорий асрнинг биринчи ўн йиллигида шиддатли тус олди. Оқибатда эса, Ашхабод давлати 2000 йилнинг январ ойида Туркманистон республикасининг Бакудаги элчихонасини расмий тарзда ёпиб қўйди ва икки давлатнинг кўп маротаба ўтказилган муросага келиш ва ярашувга қаратилган учрашувлари ва музокараларига қарамай, бирон бир якуний натижага эришилмади.

  Қадрли тингловчилар, “Марказий Осиё  ўтган ҳафта ичида” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги   сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.