Тарихнинг ӯчмас кунлари
Бугун жума, ҳижрий-шамсий 1396 йил мурдод ойининг 20-си, Ҳижрий қамарий 1438 йили зулқаъда ойининг 18-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 август ойининг 11- кунидир.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. Ассалому алайкум ҳурматли тингловчилар .Тарихнинг ӯчмас кунлари дастуримизнинг бугунги сонини мен Рахшона эътиборингизга ҳавола этаман.Радио тӯлқинларида бизга ҳамроҳлик қиласиз, деган умиддамиз. Бугун жума, ҳижрий-шамсий 1396 йил мурдод ойининг 20-си, Ҳижрий қамарий 1438 йили зулқаъда ойининг 18-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 август ойининг 11- кунидир.
Бундан 488 йил муқаддам милодий 1529 йил август ойининг 11-чисида:
"Протестантлик " мазҳаби Мартин Лутер томонидан расмий равиш асос солинди. Протестантлар насронийлик оламида диний бир наҳзат унвонида зуҳур топиб милодий 16 асрда диний ислоҳотлар киритиш мақсади билан Мартин Лутер томонидан шакллантирилди. Руҳонийларнинг мустабидликлари ва католик калисосига қарши Мартин Лутер қиём қилишининг бошланиши поп ва руҳонийлар томонидан гуноҳларни кечириш масаласи юзасидан келиб чиққан эди. Германиялик Лутер ўзининг наҳзатини попнинг дастурига хилоф тарзда Инжил китобини немис тилига таржума қилиши ва католик мазҳабининг қуриқ мутаассибликларининг тилисмини синдириш мақсадида бошланди.
Лутер ақидаларининг тарқалиши ва Инжилни немис тилига таржума қилиниши сабабли кўп халқ унга нисбатан мойиллик зоҳир этишди ва католик калисосининг мухолифат қилишига қарамасдан Мартин Лутер милодий 1529 йил август ойининг 11 чисида протестантлик мазҳабини расмий равишда таъсис этилишини эълон қилди. Протестант сўзи эътироз қилиш маъносидадир. Протестантлик мазҳаби барча мамлакатларда диний расмийлар ва анъанавий расм-русумларга итоат қилиш қаршисида диний енгилликлар, шахсий қазоват қилиш ҳамда дунёвий ва диний ишларда шахсий озодликнинг усулларини ўзига қамраб олади. Бу мазҳабнинг асоси шундан иборатким, нусронийлик мазҳабига тегишли бўлган шахс калисо баробарида эмас, балки фақат парвардигорнинг наздида масъулиятга эгалар. Протестантлик мазҳабига пайравлик қиладиганлар муқаддас китобни ана шунга асосланиб тафсир этишади.
Бундан 92 йил олдин ҳижрий-шамсий 1304 йил мурдод ойининг 20-чисида:
Бузургвор олим ва мувафаққиятли фақеҳ Оятуллоҳ Шайх Абдуннабий Нурий вафот этди. У болалик чоғида Теҳронга қилган сафаридан кейин диний илмларни ўрганиш билан шуғулланди ва муқаддимавий даврни босиб ўтказганидан кейин муқаддас табаррук қадамжоларни зиёрат қилиш учун борди. Ҳож Шайх Абдуннабий Нурий у ерда Мирзо Муҳаммад Ҳасан Шерозий каби машҳур олимларнинг илмидан баҳраманд бўлди ва илмий олий даражаларга етди. У ўз асрининг машҳур мужтаҳидларидан эди ва фиқҳ, усул ва маъқул ва манқул илмларида катта маҳорат ва истеъдоднинг соҳиби эди. Бу олим кейин теҳронга қайтиб келди ва ушбу шаҳарнинг мадрасаларидан бирида таълим бериш билан шуғулланди. Раббоний ушбу олимнинг дарс ҳавзаси бузургворлар ва фузалоларнинг йиғилиш маконига айланган эди.
Бундан 65 йил олдин ҳижрий-қамарий 1373 йили зулқаъда ойининг 18-сида:
Мусулмон олим Оятуллоҳ Шайх Муҳаммад Ҳусейн Кошифулғито оламдан кӯз юмди. У фиқҳ илмини ӯз замонасининг олимлари олдида ӯрганди. У шунингдек калом, фалсафа ва ҳадис илмларида катта муваффақиятларга қӯл топди. Бу олим шунингдек ӯзидан шеърлар тӯплами ҳам қоолдирган.
24 йил олдин шу куни, ҳижрий-шамсий 1372 йил мурдод ойининг йигирманчисида ээронлик машҳур миниатюрист ва наққош устод Аҳмад Роиз оламдан кӯз юмди.
У ӯзи тӯғилган шаҳри, Исфаҳонда устозлари олдида миниатюра ҳунари нозикликларини ӯзлаштирди. Устод Аҳмад Роиз асарлари Брюссел кӯргазмасида иккинчи ӯринни касб этди.
Азиз тингловчилар! “Тарихнинг ӯчмас кунлари” дастури шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Радиомиз ҳаво тӯлқинларидан йироқлашманг. Дастурларимиз давом этади.