август 11, 2016 09:23 Asia/Tashkent

Хуросон, Рисолат ва Хабар газеталари

Хуросон газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади Америкада президентлик сайловлари ўз якунига етиши муқарар ва ушбу рақобатларнинг якунида сайловолди рақобатларда иштирок этган асосий икки нафар номзадлардан бири қудратга эга бўлуди. Ҳозирда икки номзаднинг сайловолди кампанияси ўртасида қудрат учун кўрашишдан келиб чиққан оммавий ахборот жанжаллари  уларнинг халқаро ва ички сиёсий қарор қабул қилишларини таҳлил ва тафсир этишларига боғлиқ бўлса керак.

Аммо шундай назарга ташланадиким, Хиллари Клинтон ва Дональд Трампни сайловлар охирга етганидан  кейин бир муддат  тасаввур эта оламизми? Сиёсий тўқнашув ва тортишувлар тамом бўлганида улар Америка Қўшма Штатларининг сиёсий тизимида қарор қабул қилиш ҳақиқатлари билан гирифтор бўлиб қолишадит. Уша кунда эҳтимол Трамп ҳам бугунги кунда намойиш этаётган жумҳурийчиларнинг ақлдан озган шахси бўлади ва на Хиллари Клинтон бугунги кунда иддао қилаётган эркинсевар либерал бўлиб қолади.  

                                       *****

Рисолат газетасининг мақоласида шундай келтирилади  Жорий ҳафтанинг сешанба кунида  Санкт-Петербургда Россия ва Туркия президентлари бирбирлари билан дийдор кўришди ва бу дийдор охирги бир неча ойда бўлиб ўтган ҳодисаларни эътиборга олган ҳолда катта аҳамиятга эгадир. Бу масалада муҳим нуқта шундан иборатким, Туркиядаги мувафаққиятсизликча малга оширилган  давлат тунтарувидан кейин ва Ғарб мамлакатлари билан Анкара давлатининг алоқалари ушбу давлат тунтаруви сабабли хиралашиб қолганидан сўнг ушбу дийдор бўлиб ўтди. Бу ўртада айрим мутахассислар шундай эътиқодга эгаларким, Эрдуғоннинг ушбу сайъ-ҳаракати ва унинг бугунги кунларда Владимир Путин билан дийдор кўриши Туркиянинг Ғарбдан ўз муносибатини узиши ёки юзини ўгириши маъносидадир. Аммо Туркиянинг охирги йиллар давомида амалга оширган сайъ-ҳаракатларини эътиборга олган ҳолда бундай тафсир этиш мумкин эмас. Эрдуғон 15 июль давлат тунтарувларидан кейин Ғарб мамлакатларидан қаттиқ хафа бўлди ҳамда Америка ва европалик мамлакатларнинг давлат тунтаруви омилларига нисбатан Туркия давлатининг муносибат қилиш усулидан танқид қилишлари Анкаранинг Ғарб мамлакатлари билан бўлган муносибатларини кескинликларга юзмаюз этишининг сабабига айланди ва шунинг учун Путин билан ўз алоқаларини янги тиклаган Эрдуғон Ғарб мамлакатларининг Анкарага нисбатан босими  қанчаки шиддат олган бўлса, шу даражада Россия билан Туркиянинг алоқаси янада мустаҳкамланишини кўрсатиш учун бу ишда ортиқча қарор қабул қилди. Бошқа томондан Ҳалабда муқовимат ва террористлар ҳамда уларнинг Араб ва Ғарб ҳомийлари ўртасида тўқнашувлар ўз авжига чиқса ва ушбу майдонда уларнинг ғалабалари бир стратегик мавафаққият деб талқин этилса Туркиянинг Россия билан ҳамроҳлик қилиши катта аҳамиятни касб этади. Шу тартиб билан Эрдуғоннинг Санкт-Петербургга сафар қилиши қанчаки Туркия учун фойдали бўлса, шу даражада Россия учун ҳам фойдалидир. Шунинг учун вазъиятни икки томон, яъни Путин ва Эрдуғон учун фойдали бир уйин деб тавсиф этиш мумкин.

                                   *****  

Хабар газетаси Грузия президенти ҳам Путинни кўришни истайди номи остидаги ўз таҳлилий мақоласида шундай ёзади, Грузиянинг президенти Георгий Маргвелашвили "Маестро" телевизион канали билан қилган ўз сўҳбатида "Албатта биз музокара этиш учун тайёрмиз ва бу иш  уша вақти амалда татбиқ этиладиким, нафақат Грузия балки Россия ҳам бундай тамоюлга эга бўлса. Агар Грузия Россиянинг душмани эмас деган тафаккур мавжуд бўлса ва фақат ўз ер-ҳудудларининг яклихтлигини муҳофазат этиш мақсади билан дўстона алоқалар барқарор этилса бундай музокарани ўтказиш мумкин. Дипломатия ва сиёсат, яъни қудратни кўрсатиш эмас, балки музокара этишдир."

Грузия ва Россиянинг алоқалари милодий 2008 йилда грузинлар истиқлолга эришишни хойлайдиган Абхазия ва жанубий Асетияга қарши ҳарбий амалиётни содир этганларидан кейин  оғирлашиб қолди. Бу амалиёт Россия билан беш кун давом этган урушдан сўнг охирга етди. Бу икки минтақа милодий 90-чи йилларнинг бошида Грузиядан ўз истиқлолларини эълон қилишди ва милодий 2008 йилги тўқнашувлардан кейин Россия томонидан расмий равишда тан олинди.