Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун шанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил мурдод ойининг 28-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил зилқаъда ойининг 26-си ва милодий ҳисоб билан 2017 йил 19 - август
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!
"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.
Бугун шанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил мурдод ойининг 28-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил зилқаъда ойининг 26-си ва милодий ҳисоб билан 2017 йил 19 - август.
Бугунги кундан 355 йил олдин, милодий 1662 йилнинг 19 август ойида франциялик ёзувчи, математик, ва ҳисоблаш мошинини яратган ихтирочи Блейз Паскал оламдан ўтган. У милодий 1623 йилнинг июн ойида таваллуд топган ва болаликдан бошлаб математика фанига қизиқарди. Унинг отаси ўша асрнинг донишмандлари билан яқин дўст эди ва Паскалнинг математика фанида бўлган юксак маҳоратини кашф этишда отасининг дўстлари ҳам ижобий таъсир етказишган. Паскал умрининг охирларида динга юзланади ва ушбу заминада ҳам кўплаб китоблар ёзган.
Бундан 64 йил муқаддам, яъни ҳижри-шамсий 1332 йилнинг 28-мурдод ойида Эронда доктор Мусаддиқ ҳукуматига қарши америкаликлар томонидан давлат тўнтариши амалга оширилади. Ушбу амалиётни АҚШ Марказий Разведка Бошқармасининг жосуслари Англия билан ҳамкорликда режалаштиришган эди. Улар Эрондаги сиёсий кучлар ва халқ низоларидан суиистеъмол қилиб, мамлакатда кескин бир вазиятни юзага келтиришади ва доктор Мусаддиқ раҳбарлигидаги ҳукуматни ағдаришади ҳамда ушбу тўнтаришдан уч кун олдин Италияга қочган Эрон шоҳини яна мамлакатга қайтаришади. Ушбу воқеадан олдин Эрон мусулмон халқи Англия ширкатларини Эрон нефтидан фойдаланишдан маҳрум этиб, нефт санъатини миллийлаштиришган эди. Бироқ нефтни миллийлаштириш жараёнларида давлат сиёсий кучлари ва диний пешволар ўртасида юзага келган ихтилоф вазиятни кескинлаштирган эди. Ушбу шароитда Теҳрондаги ҳарбий масъуллар ҳар қанақа кўча намоишларини тақиқлашади. Аммо олдиндан тайёрланган бир гуруҳ безорилар шоҳ ҳарбийлари билан кўчаларга чиқишади ҳамда давлат идоралари ва марказларига ҳужум қилишни бошлашади. Ҳарбий тўнтаришни бошлаган ҳарбий қисмлар Теҳрон шаҳрининг муҳим объектларини камраб олишади. Америкага қарам бўлган ҳарбийлардан бўлган Зоҳидий радио орқали доктор Мусаддиқ ҳукуматига барҳам берилганини ва ўзи бош вазир бўлганини эълон қилади.
Бундан 26 йил олдин, милодий 1991 йилнинг 19-августида Шўролар Иттифоқи армиясининг бир гуруҳ қўмондонлари Геннадий Янаев раҳбарлигида ушбу Иттифоқнинг охирги раҳбари Михаил Горбачевга қарши давлат тўнтаришини амалга оширмоқчи бўлишади. Тўнтарувчилар Горбачев ислоҳотларига якун ясашни ва Шўролар Иттфоқи парчаланишининг олдини олишни хоҳлашарди. Давлат тўнтаришини амалга ошириш вақтида Горбачев Қримда, Қора денгиз шимолида дам оларди. Ўша вақтда Россия Федерацияси президенти бўлган Борис Елцин ушбу давлат тўнтаришининг олдини олади. Шундан кейин Елциннинг қудрати мамлакатда ошади ва Шўролар Иттифоқининг парчаланиши 1991 йилнинг декабр ойида янада тезлашади.
Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.