август 20, 2017 09:08 Asia/Tashkent

Ислом динида фарзанд ва уларнинг таълим-тарбияси юксак мавқега эгадир ва катта аҳамиятни касб этади.

Қуръон оятларига кўра, фарзандлар иллоҳий амонат ва Худонинг неъмат ва нишоналари ҳисобланишади. Ва ота-оналар эса уларнинг саломатликлари, таълим-тарбиялари ва ривож-равнақ топишлари учун масъулдирлар. Ислом динининг суюкли пайғамбари Муҳаммад Мустафо салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам шундай марҳамат қиладилар: “Фарзанднинг отага бўлган ҳаққи шундан иборатким, у онасини ҳурмат-эҳтиром қилиши лозим ва агар уғил бўлса, унга Қуръон ўргатиши ва уни пок, яъне хатна қилиши лозим. Ҳамда сувда сузишни унга ўргатиши лозим. Агар қиз бўлса, унга нур сурасини ўргатиши керак... ва уни турмушга чиқаришга шошилиши лозим.”  Ул ҳазрат шунингдек шундай марҳамат этадилар: “Кимки ўз фарзандига Қуръон ўргатса, қиёмат кунида унинг ота-онасини чақиришади ва уларга иккита жома кийгизишадиким, унинг нуридан жаннат чеҳралари нуроний бўлади. ”

Имом Сажжод алайҳиссалом ҳам шундай буюради: “Фарзандингнинг сенга бўлган ҳаққи шуким, у сеники бўлишини билишинг ва бу дунёда унинг яхши ёки ёмон шахс бўлиши сенга боғлиқдир. ”

Фарзандлар фақат оила муҳитида осойишта ҳаёт кечиришади. Ва ота-оналар фарзанднинг шахсиятини шакллантириш ва уни мустаҳкамлантириш учун асосий ва энг муҳим шахслардан  ҳисобланишади. Ота-оналар фарзандларини ўз бағрларига олганларида ва уни эркалатишлари вақтида у ўзини розий ва хатардан йироқда деб ҳисс этади. Шу билан бирга боланинг шахсияти ва руҳий пойдевори шаклланади. Шунинг учун фарзандларга нисбатан меҳр-муҳаббат кўрсатиш, уларга нисбатан меҳрубон бўлиш ва яхши муносабатда бўлиш фарзандларни туғри тарбиялашда эга муҳим омил ҳисобланади. Меҳр-муҳаббат боланинг пок ҳисс-туйғуларини ривожлантиради ва уларни ақлий ва руҳий комплексларга гирифтор бўлишдан қайтаради. Шунингдек Худо раҳматининг заминасини вужудга келтиради. Расули акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам шундай марҳамат қиладилар: “Кимки ўз фарзандини ўпса. Худо унга яхшилик бағишлайди.” Шунингдек ул ҳазрат шундай буюрадилар: “Фарзандларингизни кўп ўпинг.  Сизнинг ҳар бир ўпишингиз баробарида масофаси беш юз йил бўлган жаннат даражасини ато этади.”

Бузургворлик ва каромат хатти-ҳаракат ва ахлоқ саломатлигининг муҳим омилларидан саналади. Шу сабабдан фарзандларга нисбатан меҳр-муҳаббат кўрсатиш билан бирга уларда бузургворлик руҳиясини ҳам тарбиялаш лозим.  Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам шундай марҳамат этадилар: “Ўз фарзандларингизга ҳурмат-эҳтиром кўрсатинг. Уларнинг шахсиятини тарбияланг. Уларни яхши тарбияланг, чунки сизнинг мағфират топишингиз сабабига айланади.”

Ул ҳазрат фарзандлар ўртасида мувозанатни риоя этишга даъват этиш зимнида, шундай буюрадилар: “Кимки бозорга борса ва бирон-бир совға сотиб олиб, уни ўз оиласига олиб келса... уғилларга қараганда қизларга совға беришни афзал кўриши лозим. Чунки кимки қизини хурсанд қилса, Ҳазрат Исмоил (алайҳиссалом) наслидан бўлган қулни озод қилган шасга ўхшайди.”

Шунингдек ул ҳазрат шундай марҳамат қиладилар: “Ўз авлодингиз орасида совға тарқатишда мувозанатни риоя этинг ва агар бирон кишига кўпроқ совға беришни истасангиз, қизингизга беринг!”