Тарихнинг ӯчмас кунлари
Бугун якшанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил мурдод ойининг 29-чиси, ҳижрий қамарий 1438 йил зулқаъда ойининг 27 чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил август ойининг 20- кунидир.
Бундан 103 йил муқаддам 1914 йилнинг 20 август куни Белгиянинг пойтахти Брюссел шаҳри Германия кучлари томонидан босиб олинди. Бу Биринчи жаҳон уруши жараёнида Германия томонидан босиб олинган илк давлат пойтахти эди.
Белгия ӯзининг бетарафлигини эълон қилишига қарамай, Германия армияси 4 август куни бу мамлакатга ҳужум қилиб, уни 20 август куни босиб олди.
ххххххххххххххххххх
Бундан 29 йил муқаддам ҳижрий-шамсий 1367 -чи йил мурдод ойининг 29-куни Америка ҳижрий-шамсий 1367 йил тир ойида Эроннинг йӯловчи ташувчи самолётига қарши қилган ҳужумида хато қилганини тан олди.
Ҳижрий-шамсий 1367-чи йил 12-чи тир ойида ва милодий ҳисоб билан 1988 йил январь ойининг 3-куни Эроннинг Бандар Аббос портидан Дубайга йўл олган мусофир ташувчи самолёти Форс кўрфази сув ҳудудлари, "Ҳангом" ороли яқинида америкалик тажовузкор ҳарбий кемаларнинг ҳужумига учраб, қулаб тушди. Буюк шайтон, яъни Американинг жиноятчи кучлари томонидан Винсенс ҳарбий кемасидан отилган ракеталар билан уриб туширилган бу самолётда 298 нафар йӯловчи ва ходимлар бор эди. Аёл, эркак, ёшлар ва болалардан иборат бўлган бу мусофирларнинг барчаси шаҳодатга етдилар. Бу шафқатсиз террорчилик ҳужуми натижасида 13 ёшга етмаган 66 нафар бола, 53 нафар аёл ва 46 нафар хорижий мамлакатларнинг фуқаролари ҳам қурбон бўлишди. Форс кўрфазида Американинг тажовузкор ҳарбийлари томонидан қилинган бу ҳужумдан 25 кун ӯтгач, Эрон йӯловчи самолётини ракета билан уриб тушириб, 298 нафар бегуноҳ инсоннинг ӯлимига сабабчи бӯлган ҳарбий кема қӯмондонига Америка шижоат медалини тақдим этди.
Ҳа, Америка ӯз хатосини расман тан олди, аммо бу мавридда ҳам унинг иккиюзламачилиги яққол кӯриниб турибди.
Хххххххххххххххххххх
Бундан бир йил олдин ҳижрий-қамарий 1436 йил зилқаъда ойининг 27-куни
Масжидул-Ҳаром масжидининг шарқий қисмида юк кўтариш мосламаси қулаб тушди ва Макка шаҳрида Байтуллоҳ зиёратчиларининг бир неча нафарини шаҳид айлади. Зилқаъда ойининг 27 чиси (милодий ҳисоб билан 2015 йил сентябрь ойининг 11-куни) Макка вақти билан соат 17,10 дақиқада рўй берган бу ҳодисада Масжудул-Ҳаром ҳудудидаги юк кўтариш мосламаси қулаб тушди ва 107 нафарнинг ўлими ҳамда 238 нафарнинг жароҳат олишига сабаб бӯлди. Ҳалок бўлган ҳожиларнинг аксарияти Ҳиндистон, Покистон, Индонезия ва Эрондан эдилар. Саъудия давлати юк кўтарувчи мосламанинг қулаб тушиш сабабини тўфон ва қаттиқ шамол деб эълон қилди. Арабистон давлатининг масъулиятсизлигини намойиш этган ушбу ҳодиса ва ӯша йили Қурбон ҳайити куни Мино фожеасининг рўй бериши Ҳаж маросимида энг аччиқ ва ачинарли фожеани вужудга келтирди.