Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун душанба Ҳижрий- шамсий 1396-чи йил мурдод ойининг 30 -чиси: Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил зилқаъда ойининг 28-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017-чи йил август ойининг 21-чи кунидир.
Милодий 21 август ойи билан тенг келадиган 31 мурдод ойи халқаро масжид куни деб ном қўйилган. Ҳижрий-шамсий 1382 йилдан бошлаб Теҳрон йиғилишида исломий мамлакатлар ташқи ишлар вазирларининг тасдиқлашлари ва Эрон исломий маданият ва алоқалар ташкилотининг таклифи билан Исроилнинг сионистик режими томонидан Масжид-ул-Ақсога ўт қуйишнинг йиллиги билан ҳамзамон 21 август ойи билан тенг келадиган 30-чи мурдод ойидан бошлаб халқаро масжидлар ҳафталиги ўтказилади. Бу йиғилишда аъзо мамлакатлардан масжидларнинг ролига нисбатан ҳурмат-эҳтиром зоҳир этиш ва муқаддас маконлар унвонида уларни ҳимоялаш мақсади билан ушбу кунни кўтиб олишга сайъ-ҳаракат қилишлари талаб қилинди. Масжидлар ҳафталигини улуғлаш учун муносиб намунани тақдим этиш, масжидларнинг эҳтиёжлари ва талабларини баён этиш, масжидларнинг ҳозирги ва ўтмишдаги вазъиятини таҳлил этиш, давлат ва дин ўртасидаги алоқаларда масжидларнинг ролини кўриб чиқиш, мувафақ жамоат имомларидан қадрдонлик қилиш ва уларни таништириш ушбу ҳафталикда кўриб чиқадиган мавзўлар жумласидандир. Масжиднинг азамати ва муқаддаслигини баён этиш, масжидда фаол кучларни қадрлаш, масжидларнинг жисмоний ва маънавий ободончиликлари ва фаровонлигига эътибор қаратиш, масжидларнинг маданий дастурларининг мазмун-мундарижасини яхшилаш ва ушбу муқаддас маконларнинг ишончли вакиллари ўртасида ҳамжиҳатликни ижод этиш ҳам ушбу ҳафта давомида диққат-эътиборга қарор олиши лозим.
Бундан 77 йил илгари милодий 1940 йил август ойининг 21-чисида:
Собиқ Совет Иттифоқининг машҳур сиёсатчиси ва Лениннинг сафдоши ва ёронларидан бири Леон Троцкий қатл этилди. Леон Троцкий милодий 1917 йилда Россияда вужудга келган коммунистик революциясининг жараёнида Лениннинг яқин ёронлари ва большевикларнинг машҳур раҳбарларидан бири эди. У милодий 1879 йили апрел ойининг 9-чисида Россиянинг жануб-ғарбида жойлашган Украинада дунёга келди. У милодий 1902 йилда Лондонда Ленин билан ошно бўлди ва марксизмни қабул қилишидан кейин Лениннинг амалга оширган барча босқичларида унинг ёри ва издоши бўлди. Троцкий коммунистик революциясининг ғалаба қозонишидан кейин юқори мартабаларга эришди ва Совет Иттифоқининг қизил армиясини ижод этди. Ленин ўлимидан кейин Троцкий коммунистик партия ичида Сталинга мухолиф бўлган фракциянинг раҳбарлигини ўз зиммасига олди ва унинг тарафдорлари қатъий коммунистлар ҳисобланишарди. Лениннинг сафдошлари ва Россия инқилобининг муҳим чеҳраларидан бўлмиш Троцкий ва Сталин бир неча муддатдан кейин ўзаро бирбирларига шу даражада душман бўлиб қолишдиким, сталинизм ва троцскизм каби иккита бирбирига қарамақарши атамалар пайдо бўлди. Троцский милодий 1927 йилда Станлиннинг 5 йиллик дастури ижро этилишидан олдин коммунистик партиясининг баланд мартабали аъзоларидан бўлмиш 75 киши билан бирга марказий комитет ва кейинчалик ушбу партиянинг аъзолигидан чиқарилди ва Қазоқистон республикасига сургўн қилинишди. Троцкий 1937 йилда Сталинга қарши фитна-найранг уюштирувчи бир гуруҳнинг раҳбарлигига айбланиб, муҳокама этилишидан кейин махфий тарзда ўлим жазосига маҳкум этилди. Троцкий шу йилда Мексикага борди ва милодий 1940 йил август ойининг 21-чисида шу мамлакатда Сталин омилларидан бири томонидан болта билан 61 ёшида қатл этилди.
Бундан 58 йил олдин шу куни, милодий 1959 йил 21 августда Анкарада Бағдод шартномаси ўрнига СЕНТО деб номланган Марказий Шартнома Ташкилоти Эрон, Туркия, Покистон ва Англия иштирокида ташкил этилди. Америка Қўшма Штатлари СЕНТО ташкилотининг расмий аъзоси бўлмасада ва ташкилотнинг йиғилишларида назоратчи сифатида иштирок этсада, аммо амалда бу ташкилотнинг барча қарорларида дахолат қиларди ва катта таъсирга эга эди. Ҳақиқатда СЕНТО ташкилоти Ғарб ҳарбий системасининг собиқ Шўролар Иттифоқига қарши марказий доираси эди ва Ғарбдаги НАТО ҳамда Шарқдаги СЕАТО ҳарбий блокларини бир-бирига боғларди. Исломий Инқилобнинг бошланиши ва 1979 йилда Эроннинг СЕНТО блокидан чиқишидан сўнг милодий 1979 йилда бу ташкилотнинг фаолияти тўхтатилди.