Эрон кичик кўллари билан танишамиз
Азиз тингловчилар! Ушбу дастуримизда Эроннинг кичик кӯллари, улар турлари ва имкониятлари ҳақида суҳбатлашамиз.
Коний Берозон кичик кўли Ромсар конвенсияси рўйхатига киритилган ҳамда Маҳободнинг иккинчи Халқаро кичик кўлидир.
Эшиттиришда ушбу кўл ҳақида суҳбатлашамиз.
Эрон шимоли ғарбида жойлашган Озарбойжон ғарбий вилояти кўп туристик жозибалар ва гўзал манзаралар, шунингдек ҳайвонот ва ўсимлик олами турлари, тарихий обидалар ва ёдгорликлари билан Эроннинг ўта гўзал ва кўринарли минтақаларидан ҳисобланади.
Ушбу гўзал ва жозибали минтақаларга бориш ва сайёҳат қилиш учун, вилоят маркази Урумия шаҳридан Миёндуоб томон йўл олганингизда, Дорлак айланиб ўтиш йўли ва Дорлак кўпригига етасиз. Бу кўприк Маҳобод дарёси устига қурилган. Кўприкдан ўтиб Маҳобод дарёси билан параллел равишда 9 километр боргангизда катта бир шоссега етасиз. Ушбу шоссе- магистрал билан 10 километр йўл олиб Қорадоғ қишлоғи ва унинг теппаликларидан ўтиб, Маҳобод туманидаги энг машҳур ва халқаро миқёсида танилган кичик кўлларидан бирига шоҳид бўласиз.
Маҳаллий халқ ҳам уни Кони Берозон деб атайдилар.
Ушбу кичик кўл Ромсар конвенсияси рўйхатида бўлган Эроннинг Халқаро миқёсида рўххатга олинган 24- чи кичик кўлидир. Экспертларга кўра, Маҳобод атроф -муҳитини муҳофаза қилиш бир аср олдинга бориб тақалади.
Бу минтақа яшовчилари хусусан мазкур кичик кўл яқинида жойлашган минтақаларда яшайдиган қариялар қадим замонларда бу кичик кўл қамишзор ва ёвоий чўчқаларнинг макони бўлган деб эслатадилар.
-*-*
Аммо бугунги кунда бир аср ўтиб бориши билан ёвоий чўчқалардан асар қолмаган. Фақат паррандаларни бу кичик кўл осмонида парвоз қилишларига шоҳид бўлиш мумкин. Айрим ривоятларга кўра Коний Берозон калимаси ёвоий чўчқалар номидан олинган. Зеро курд тилида Коний Берозон- ёвоий чўчқалар маъносини англатади.
Ушбу ном билан маъруф бўлган тўғондан оқадиган Маҳобод дарёси Коний Берозон кичик кўлини сув билан таъминлаб, Урумия кўли томон ўз йўлини давом эттиради.
Ушбу кичик кўлнинг бошқа сув манбаларидан Бафравон каналидир. Урумия кўлини сувдан тўлиб оқишидан сўнг сув бу канал орқали мазкур кичик кўлга оқа бошлайди..
Коний Берозон кичик кўлининг сув сатҳи ва вазияти ҳам Урумия кўлининг сувига чамбарчасб боғлиқдир. Урумия кўлини сув билан тўлиши ва ё камайиши Кони Берозон кичик кўлининг сув масоҳатига ўз таъсирини ўтказади.
Урумия кўлининг шўр сувини кўпайиши ҳам ушбу кичик кўл вазияти ва ҳаётига салбий таъсирини етказади. Сўнги йиллар ичида Урумия кўлининг шўр сувини мазкур кичик кўлга оқиши чучук ва шўр сувларни аралашишига сабаб бўлган. Енгилроқ бўлган кичик кўлнинг чучук суви кўлнинг усти ва оғизроқ бўлган шўр сув кичик кўлининг остида қолмоқда.
Ушбу вазият кичик кўлнинг умумий экосистемасига салбий таъсирини ўтказмоқда.
Коний Берозон кичик кўлида барча фасллар давомида ёвовий ва нодир паррандаларни мушоҳада қилиш мумкин. Шу сабабдан ушбу макон 900 гектор кенглиги билан Эроннинг кичик кўллари орасида мислсиз ва фарқлидир. Қўшларни мушоҳада этишга оид илк маноранинг мавжудлиги эса сайёҳларга ушбу кичик кўл паррандаларни яқиндан томоша қилишларига имконият яратиб беради. Турна, ўрдак, денгиз қалдирғочи, кумушранг ўрдак ва бошқа паррандалар ушбу кичик кўл атроф теварагида яшайдилар.
-*-*
Февраль охирларида бошланадиган паррандаларни ушбу кикич кўлга муҳожир бўлиб келиши айёмида қушларнинг турли хилларини мушоҳада қилиш мумкин. Талаб даражасидаги шароит туфайли паррандалар ин қуриб наслини кўпайтиради. Муҳожир паррандалар орасида фламингони ҳам кўриш мумкин.
Кичик кўлнинг муносиб ва талаб даражасидаги шароити, чуқурлиги, яхши об -ҳавоси туфайли бу минтақага кўп ва турли муҳожир паррандалар учиб келади.
Фламинго ўта чиройли паррандадир. Узоқ оёқлари, тумшуқ ва узоқ бўйинга эга.
Сувдан ризқини топадиган ушбу парранда чиройли ва рангли қанотлари билан аста -секин юради ва сув ўсимликлари ва чиғонақдан озиқланади.
Муҳожир ғозлар ҳам бу кичик кўлнинг бошқа парандаларидандир. Ғозлар гуруҳ бўлиб келадилар. Улар Сибир ва Қафқозда ҳаво ўзгаргани ва шароитни қийинлашгани билан ўз яшаш жойларини тарк этиб бошқа минтақаларга йўл оладилар. Аммо йўл давомида мазкур кичик кўлда ўз навъида дам олиш учун жой оладилар.
Об- ҳаво совуқлашганида муҳожир паррандалар Эрон жанубидаги кичик кўллар томон парвозини давом эттиришади.
Кулранг ғозлар Кони Берозон кичик кўлнинг унча чуқур бўлмаган сувларида яшай бошлашади.
Кунларда даштларда парвоз қилиб кечқурун гуруҳ бўлиб, дам олиш учун бу кичик кўлга қайтадилар.
Коний Берозон кичик кўли Эрон экоситемасидаги энг муҳим жойларидандир.
Бу табиий макон ҳал йили минглаб туристлар ва сайёҳлар эътиборини ўзига жалб қилади.