август 21, 2017 13:41 Asia/Tashkent

Азизлар, "Қалбга яқин қўшиқлар" дастуримизнинг бугунги сонида сиз азиз тингловчиларга тақдим этадиган   форс,ўзбек, ва тожик тилларида ижро этилган дилрабо қўшиқлар ўрин олган. Бу мусиқий дастуримиз сиз азизларга ёқади ва кунглингизда жой олади деган умиддамиз!

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум азиз тингловчилар!
Бугунги якшанбе оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг навбатдаги сони  ила хонадонингиз меҳмонимиз. 
Мен, Адиба Қодирий радио тўлқинларида сизга ҳамроҳлиқ қилмоқдаман.
Азизлар, "Қалбга яқин қўшиқлар" дастуримизнинг бугунги сонида сиз азиз тингловчиларга тақдим этадиган   форс,ўзбек, ва тожик тилларида ижро этилган дилрабо қўшиқлар ўрин олган. Бу мусиқий дастуримиз сиз азизларга ёқади ва кунглингизда жой олади деган умиддамиз!
Ҳар бир халқнинг ўзига хос санъати, мусиқаси, ижрочилик анъаналари бор. Мусиқа санъатининг ноёб намуналарини тарғиб этиш орқали жаҳон халқлари ўртасида дўстлик ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлаш, инсонларни эзгўлик ва бунёдкорлик ғоялари атрофида бирлаштиришда  муҳим рол ўйнайди.Эрон мусиқаси ва кўй-қўшиғи ҳам юқорида зикр этилган фикрларимиздан мустасно эмас.

Азизлар,  энди эса  сизларни  Эрон  машҳур хонандаларидан бири бўлган  Ҳисомиддини Сирож    ижросида " Хандон даро" қўшиғини тинглашга даъват этамиз. Марҳамат тингланг!

 Азизлар, ўз фикр ва  мулоҳазаларингизни   баён этиш учун  қўйидаги адресга  мурожаат этишингиз мумкин:

Интернет сайтимиз: Порстудей дот ком дроб уз

Электрон почтамиз: узбек кучукча порстудеу дотком

Ушбу адресга мактуб ёзиш ва таҳририятимиз телефон рақами + 989397362545га сим қоқиб истайдиган ёқимли ва севимли қўшиқларингизни радио орқали эфирга ўзатишимизни сўрашингиз мумкин. Қўнғироқларингизни кўтамиз.

Мусиқали дастуримиз давом этади.
 Айтишларича, сўз — қачонки санъат даражасига етса, инсон учун шифобахшлик касб этар экан. Бунинг учун сўз санъаткори жиддий изланади. Сўзни мухлис қалбига ана шундай бебаҳо неъмат тарзида етказиб бериш — асл санъаткорликдир. Ижодкорнинг шифобахш сўзи, бастакорнинг дилтортар оҳанги ва қўшиқчининг соҳир овози билан яралган ашула мухлис қалбидан жой олади. Шундай соҳир овози эгаси ҳисобланмиш Ўзбекистоннинг  машҳур ва севимли  хонандаси Шерали Жураев саналади.  Яхшиси келинг биргаликда бу санъаткор ижросида "Бандаман" номли дилрабо қўшиғини эшитайлик. . Бу қўшиқ сиз азиз мухлисларимиз кўнглидан жой олади деган умиддамиз.   
Мусиқали дастуримиз давом этади.
Азиз мухлислар, радиомизнинг почтасига кўп мактублар сиз азиз мухлисларимиз томонидан йўлланмоқда. Бу истак-хоҳишларингизни эътиборга олган ҳолда ва  сизларга миннатдорчилик билдириб,  дастуримиз якунида Тожикистон Халқ артисти Давлатманд Холов ижро этган "Модар" номли чиройли ва ёқимли қўшиқни эътиборингизга ҳавола этамиз. Марҳамат тингланг.