Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати
Ислом Конференцияси Ташкилотининг таъсис этилгани
Аллоҳ таоло номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Суҳбат поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Олдинги эшиттиришларимизда таъкидлаб ўтганимиздек, Ислом Конференцияси Ташкилотининг шаклланиши Ислом оламида бирлашишларнинг муҳим воситаларидан бири бўлса, унинг ташкил топишида Фаластин масаласи асосий рол ўйнаган. Ислом Конференцияси Ташкилотининг таъсис этилишида милодий 1969 йилда мусулмонларнинг биринчи қибласи бўлган Масжидулақсода юзага келган ёнғин асосий туртки ҳисобланади.
Мутаассиб бир яҳудий томонидан содир этилган ушбу жиноят дунё мусулмонларининг ғазабларини қўзғайди ва мусулмон масъулларини халқнинг ғазабларига ижобий жавоб беришга ва ушбу нафратларни жаҳон аҳлига етказишга ундайди.
Саудия Арабистони ва Марокаш ушбу заминада ҳаракат қилган ва кўплаб йиғилишларни ўтказган мамлакатлардан ҳисобланишади ва ниҳоят Ислом Конференцияси ташкилоти 1969 йилда Марокаш пойтахти Работда ташкил этилади. Мазкур конференцияда Ислом мамлакатларнинг 20 нафар раҳбари иштирок этишди ва улар Масжидулақсо, Исроил томонидан араб ерларининг ишғол этилгани ва Байтулмуқаддас шаҳрининг вазияти кенг кўламда муҳокама этишади.
Ислом Конференцияси Ташкилотининг биринчи йиғилишида исломий қадриятлар асосида исломий мамлакатлар бирдамлигини мустаҳкамлаш, БМТ низомномаси ҳамда Инсон ҳуқуқлари декларациясига вафодорлик кўрсатиш, ўзаро ҳамкорликларни кенгайтириш учун тинчлик ва хавфсизликни ҳимоялаш ва Масжидулақсодаги ёнғин омилига бўлган нафратланишлар таъкидланади.
Мазкур йиғилишда иштирок этган исломий мамлакатларнинг 25та раҳбари Байтулмуқаддасни 1967 йилнинг июнида бўлган ҳолатига қайтаришни талаб этишади. Улар барча юртлардан, хусусан, Франция, Англия, Шўролар Иттифоқи ва Америкадан Байтулмуқаддасга бўлган мусулмонлар ва исломий давлатларнинг боғлиқлигини ва ушбу шаҳарни озод этишилини назарда тутишларини талаб этишади.
Уларнинг таъкидлашича, милодий 1967 йилнинг июн ойида Исроил томонидан араб ерларининг ишғол этилгани исломий мамлакатлардаги мусулмон халқларнинг хавотирларини оширган. Шу сабабдан ишғол этилган ерлардан Исроил ҳарбийларини чиқариш талаб этилади. Мазкур саммитда иштирок этган исломий мамлакатлар раҳбарлири Фаластин халқини ҳимоя этишларини ва уларнинг ҳақ –ҳуқуқларини қайтариш учун ёрдам беришларини эълон қилишади.
Фаластин масаласи Ислом Конференцияси Ташкилоти фаолиятларининг асосий йўналишларидан эди ва узоқ йиллар давомида Фаластин халқининг курашларини ҳимоя этади. Албатта, ушбу ҳимоя этишлар давомида мазкур ташкилот айрим муваффақиятлар ва самарасизликлар билан юзмаюз бўлган. Мазкур ташкилотга аъзо мамлакатлар Ташқи ишлар вазирларининг еттинчи йиғилишида Қудс фондини таъсис этилгани, 1975 йилда Қудс қўмитасини ташкил этилгани ҳамда Исроилга қарши санкциялар жорий этиш бўйича Исломий идоранинг ташкил этилгани ва бошқалар Ислом Конференцияси Ташкилотининг амалга оширилган муҳим фаолиятларидан ҳисобланади.
Эрон Ислом Жумҳурияти ҳам ушбу ташкилот раҳбарлигини зиммасига олган вақтида Ислом умматининг иттифоқини мустаҳкамлаш учун қатор ҳаракатларни амалга оширади. Ўша вақтда Исроилнинг экспансионистик ва босқинчилик фаолиятлари кескин тарзда қораланади. Ўша вақтда Исроил шаҳарчалар қуриш сиёсатини қайтадан бошлайди ва ушбу масала Ислом оламида янги хавотирларни юзага келтиришади. Теҳрон ҳукумати фаол дипломатик йўллар билан исломий мамлакатлар иқтидорини Исроилга қарши қаратади.
Ҳозир эса ваҳдатга оид таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбатини биргаликда тинглаймиз. Таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбати эди.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” унвонли туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.
Эрон Ислом Жумҳурияти ушбу ташкилотга раҳбарлик қилган даврида Исроилнинг инсониятга қарши ҳаракатларини дунё аҳлига ҳаммадн кўпроқ таништиради ва сионистик режимни шиддатли тарзда босим остига қолдиради. Ушбу йўллар билан Ислом оламида ваҳдатни яратиш ҳамда Ислом Конференцияси Ташкилотига аъзо мамлакатларнинг бирдамлиги учун қулай шароитларни яратади.
Олдин ҳам ишора қилиб ўтганимиздек, ҳозиргача фаластинликларнинг жиддий муаммо ва муҳим масалаларига доир исломий мамлакатларнинг ҳамкорлик қилишганликлари бобида кўплаб намуналарни келтириш мумкин.
Бироқ айрим ҳолларда Қуддуси шарифнинг озодлигига эътибор берилмаганлиги ва Исроил билан мураса қилишлар эса кўплаб ихтилофларни юзага келтирган ҳамда мусулмонларнинг заифланишларига ҳам баъзида сабаб бўлган.
Қадрли тингловчилар, " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.