Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун чоршанба Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил шаҳривар ойининг 1-чиси Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил зил-ҳижжа ойининг 1-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил август ойининг 23-чи кунидир.
Бундан 1436 йил муқаддам ҳижрӣ-қамарӣ иккинчи йил зилҳижжа ойининг 1-чисида:
Ҳазрат Фотимаи Заҳро саломуллоҳи алайҳо ва Ҳазрат Али алайҳиссаломнинг ақди никоҳ маросимлари ўтказилди. Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг қизлари Ҳазрат Фотимаи Заҳро саломуллоҳи алайҳо шойиста ва фазилатли аёл эдилар ва мусулмонларнинг машҳур кўп шахсиятлари ул ҳазрат билан турмуш қуриш истагини билдиришарди. Аммо Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам Фотима турмушга чиқиши Аллоҳ таолонинг истак-хоҳишига тегишлидир, -деб марҳамат қилардилар. Охири ҳазрат Али алайҳиссалом Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламдан Фотимаи Заҳро саломуллоҳи алайҳони совчилик қилди. Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ҳам Фотима саломуллоҳи алайҳо билан машварат қилганлари ва ул ҳазрат ризоят берганларидан кейин ул ҳазратларни никоҳ ақдига киритдилар. Турмуш қурганларидан кейин ибрат-намунага айланган бу икки инсон оддий, аммо меҳр-муҳаббат ва маънавият билан тўла ҳаётни бошладилар ва ушбу меҳр-муҳаббат билан тўла мактабда комил инсонларнинг намунаси бўлган шахслар Имом Ҳасан алайҳиссалом, Имом Ҳусейн алайҳиссалом ва Ҳазрат Зайнаб саломуллоҳи алайҳо таълим-тарбия олишди.
Бундан 852 йил олдин ҳижрий-қамарий 586 йил зилҳижжа ойининг 1-чисида:
Мусалмон халқининг буюк тарихчиси ва донишманди Ибн Аби Ал-Ҳадид таваллуд топди. Ибн Аби Ал-Ҳадид Муътазилий номи билан танилган Абу Ҳомид Абдулҳамид Бин Муҳаммад Мадойиний ёзувчи, шоир, мутакаллим, ҳаким, усул, фақеҳ ва муътазила буюк уламоларидан ҳисобланади. Халқ орасида машҳур бўлган унинг “Шарҳи Наҳжул-Балоға” номли китоби Амирал-Мўминин алайҳиссалом ва Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам хонадонига нисбатан унинг дўстлиги ва ҳурмат-эҳтиром кўрсатишидан далолат беради. Бу асар тарихий ва адабий машҳур ва муҳим китоблардан саналади. Бу китоб уша ёзилишидан бошлаб шўҳрат қозонди ва донишмандларнинг диққат-эътиборига қарор олди. Ибн Аби Ал-Ҳадид Мадоинда дунёга келди ва қамарий 656 йилда 70 ёшида Бағдодда вафот этди. “Шарҳи Ёқут ибн Навбахт”, “Шарҳи Муҳассил Фахр Розий ва “Ал-Қасоиду Ас-Сабъу фи мадҳи сайидино Али (а)” номли асарлар у ёзган бошқа асарлар жумласидандир.
Эрон йилномасида шаҳривар ойининг биринчи куни Абу Али ибн Сино номи билан танилган Ҳусейн бин Абдуллоҳ вафот этган куни ва шифокорлар куни билан туғри келади. Ҳужжатул-Ҳақ лақаби ва Шайхурраис номи билан машҳур бӯлган Абу Али Ҳусейн бин Абдуллоҳ бин Ҳусейн бин Али бин Сино ҳижрий-қамарий 370 йил сафар ойининг учинчисида Балхда таваллуд топди ва болалик чоғидан бошлаб ӯз замонида ривож-равнақ топган илмларни ӯрганишни бошлади ва ёшлигида эса дунёнинг алломасига айланди. Абу Али ибн Сино ислом дунёсининг машҳур табиблари ва буюк уламоларидан ва Эрон сарзаминининг машҳур донишманди ва файласуфларидан эдиким, айниқса Аристотелнинг фалсафаси ва тиббиёт илми заминасида ёзган асарлари сабабли катта аҳамиятга эгадир. У Амир Нуҳ бин Мансур Сомоний касаллигини даволаш сабаби билан подшонинг яқин шахсига айланиб, дарбордаги кутубхонага йўл топди. Ибн Сино бу фурсатдан фойдаланиб китоб ўқиш ва асар ёзишга диққат-эътибор қаратди. У турли заминаларда араб ва форс тилларида 450-та китоб ёзди. У ёзган асарларнинг кўп қисми фалсафа ва тиббиётга тегишлидир. У фалсафий ва илмий бир донишнома бўлган “Шифо” унвонли асарнинг муаллифидир. “Ал-Қонун фит-Тибб” номли асар тиббиёт тарихида энг машҳур китоблардан ҳисобланади. Жорж Сартин “Илм таърихи” китобида уни тиббиёт соҳанинг энг машҳур донишманди ва энг буюк мутафаккирларидан деб билади. Шунингдек у Ибни Синони Эрон сарзаминининг энг машҳур донишмади деб билиб, унинг фикрига кўра Ибн Сино барча аждодлар, маконлар ва замонларнинг энг машҳур шахсиятларидан ҳисобланади. Абу Али Инб Сино умрининг давомида вазирликдан қамоқхонагача бўлган турли ҳодиса ва воқеалар юз берди. Охири бу буюк файласуф ва машҳур донишманд 58 ёшида Ҳамадонда дунёдан ўтди ва уша шаҳарда дафн этилди. Мусалмон ушбу машҳур табибнинг хотирасини улуғлаш мақсадида шаҳривар ойининг биринчи куни Эрон Ислом Жумҳуриятида табиблар куни деб ном қуйилган.