август 26, 2017 14:32 Asia/Tashkent

Марказий Осиёга оид муҳим янгиликлар шарҳи

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

Марказий Осиё  ўтган ҳафта ичида” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини  эфирга узатамиз.Унда  мазкур минтақада жойлашган  мамлакатларга доир сиёсий, иқтисодий, ижтимоий,  маданий ва илмий янгиликлар борасида сўз юритилади. Бизни тинглаб боринг.

Муҳим мавзуларнинг қисқача сатрлари:

  1. Евроосиё иқтисодий банки: Тожикистон иқтисодий вазиятини ислоҳ этиш учун қисқа муддатли чора-тадбирлар ўтказиш фойдасиздир;
  2. Қозоғистон БМТ Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш таклифи билан чиқди;
  3. Туркманистон ва Арманистон ўртасида 10 та ҳамкорлик ҳужжат имзоланди;
  4. Қирғизистон бош вазири президентлик сайловида номзод бўлди.

Энди ушбу мавзуларнинг тафсилотига ўтамиз.

Тожикистонда валюта муомаласи ва айирбошлаш бозорида барқарорлик ва турғунликнинг йўқлиги ҳамда меҳнат мигрантлари томонидан жўнатиладиган пул маблағларининг камайиши шунингдек нарх навонинг ошиши Тожикистонда молиявий кризисни янада кучайишига туртки беради

Евроосиё тараққиёт банкининг маълум қилишича, Тожикистон иқтисодий вазиятини ислоҳ этиш учун қисқа муддатли ва муваққат чора-тадбирлар ўтказиш ушбу, мамлакатда инфляциянинг ўсиши ва маҳсулотларнинг янада қиммат бўлишига олиб келади. 

Тожик радиосининг хабарига кўра, Евроосиё иқтисодий банки Тожикистон иқтисодий вазиятини ўрганиб чиқишга бағишлаган ўзининг ойлик ҳисоботида шундай таъкидладики, Тожикистонда валюта муомаласи ва айирбошлаш бозорида барқарорлик ва турғунликнинг йўқлиги ҳамда меҳнат мигрантлари томонидан жўнатиладиган  пул   маблағларининг   камайиши, шунингдек  нарх- навонинг ошиши Тожикистонда молиявий кризисни янада кучайишига туртки беради. 

Ушбу ҳисоботга кўра, Тожикистон миллий банкининг жорий йилнинг дастлабки олти ой мобайнида 7 фоиз инфляция бўлиши ҳақида прогноз қилишига қарамай, мамлакатда инфляция даражаси 9 фоизга етди.

Остона Хавфсизлик Кенгаши таркибини “сон ва сифат жиҳатидан” кенгайтириш, унинг иш услубларини такомиллаштириш ва Бош Ассамблея ҳамда Хавфсизлик Кенгаши ўртасидаги ўзаро алоқани мустаҳкамлашни таклиф қилмоқда

Қозоғистон БМТ Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ этиш тарафдори, дея маълум қилди республика ташқи ишлар вазири Қайрат Абдураҳманов.

Унинг сўзларига кўра, Остона Хавфсизлик Кенгаши таркибини “сон ва сифат жиҳатидан” кенгайтириш, унинг иш услубларини такомиллаштириш ва Бош Ассамблея ҳамда Хавфсизлик Кенгаши ўртасидаги ўзаро алоқани мустаҳкамлашни таклиф қилмоқда.

"Бу Хавфсизлик Кенгаши ишининг шаффофлиги, унинг қарорлари самадорлигини ошириш имконини берарди", - деган Абдураҳманов “Казахстанская правда” газетасига берган интервьюсида.

Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон БМТнинг кўплаб аъзо давлатларининг “Хавфсизлик Кенгаши ҳозирги кўринишида бизнинг дунёдаги ҳақиқий вазиятни акс эттирмаётгани” ҳақидаги фикрига қўшилади.

"Шуни таъкидлаб ўтишимиз керакки, турли позицияларни ўзаро мувофиқлаштириш қанчалик мураккаб бўлмасин, Хавфсизлик Кенгашининг янги шакли қандай бўлишидан қатъи назар, у ўзига БМТ Низоми билан юкланган вазифаларни бажариш чоғида фаол ва самарали ишлаши ҳамда халқаро тинчлик ва хавфсизлик учун бош масъулиятни олиши керак", - дея таъкидлаб ўтди Абдураҳманов.

Шу билан бирга, унинг қўшимча қилишича, ислоҳот ўзаро тушуниш асосида амалга оширилиши керак ҳамда ташкилотга барча аъзо давлатларнинг талабларига жавоб бериши лозим.

Туркманистон президентини Ереванга қилган сафари жараёнида икки мамлакат ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорликка оид 10 та ҳужжат имзоланди.

Форс ахборот агентлигининг хабар беришича,  Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммадов  Ереванга  сафар қилиб, Арманистон президенти билан ўзаро ҳамкорликларини кенгайтиришга оид 10та ҳамкорлик ҳужжат имзолади.

Туризм соҳасидаги ҳамкорлик келишуви,  маданият ва ҳунар тармоқида ҳамкорлик дастури,  икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик дастури,  молиявий ва пул ювиш ҳолатлари борасида маълумотлар алмашиш келишув меморандуми,  спорт соҳасидаги ҳамкорлик ҳужжат, Туркманистон ва Арманистон олий ўқув юртлари ўртасидаги ҳамкорлик заминасида бир нечта академик келишуви  икки мамлакат президентлари томонидан имзоланган ҳамкорлик ҳужжатлар жумласидандир.

Айтиш керакки, ҳозиргача икки мамлакат ўртасида 70 дан ортиқ ҳамкорлик ҳужжат имзоланган. Туркманистон ва Арманистон республикалари МДҲ ташкилоти доирасида ҳам фаол ҳамкорлик қилишмоқда.

Мамлакат президентлиги учун асосий номзод бўлиб турган Қирғизистон бош вазири Сооронбай Жээнбеков истеъфо берди. Бу унинг сайловолди пойгасига киришиши билан боғлиқ ҳисобланади. 

«Бугун мен лавозимни бўш қолдиришга қарор қабул қилдим. Мен Қирғизистон президентини бу ҳақда хабардор қиламан. Бугун Марказий Сайлов Комиссияси мени президентликка номзод сифатида рўйхатдан ўтказди», - деган Жээнбеков ҳукумат йиғилишида.

Май ойида Қирғизистон Социал-демократик партияси(СДПК, амалдаги президент Алмазбек Атамбоев ҳам шу партия вакили) Жээнбеков номзодини шу йилнинг 15 октябрида бўлиб ўтадиган сайловлар учун илгари сурганди.

Янги ҳукумат сайлангунга қадар бош вазир вазифасини бош вазир ўринбосари Мухамметкали Абулгазиев бажариб туради.

Қирғизистоннинг амалдаги президенти Алмазбек Атамбоев 2011 йилда сайланган, конституцияга кўра у кейинги 6 йил муддатга сайланиши мумкин эмас.

Навбатдаги президентлик сайловларида бир қанча сиёсатчилар ўз номзодини қўйган; президентлик пойгасида яққол фаворит йўқ. Давлатнинг аввалги раҳбари Курманбек Бакиев ҳокимиятдан четлатилганди.

Мамлакатнинг собиқ бош вазири Темир Сариев ва «Республика Ота Юрт» партияси қурултойи парламентдаги мухолифат етакчиси, Қирғизистон собиқ бош вазири Омурбек Бабанов (У Қирғизистоннинг энг бадавлат шахсларидан бири) ҳам сайловда номзод.

«Ота Макон» социал-демократик партияси март ойида парламентдаги депутати Омурбек Текебаев номзодини президентлик учун номзод қилганди. Аммо Атамбоевнинг танқидчиси сифатида машҳур бўлган бу сиёсатчи ўтган ҳафтада 8 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Текебаевга қарши жиноий иш қўзғатилишига россиялик тадбиркор Леонид Маевскийнинг аризаси сабаб бўлган. Аризага кўра, россиялик 2010 йилда Текебаевга муваққат ҳукумат миллийлаштирган MegaCom уяли алоқа операторини сотиш масаласини ижобий ҳал қилиш учун 1 млн. доллар берган.

Жорий йилнинг 15 октябр куни Қирғизистон президентлик сайлови ўтказилиши кутилмоқда.

Бундан олдин  Қирғизистоннинг собиқ бош вазирлари Темир Сариев ва Омурбек Бабанов ҳам  президентлик сайловларда ўз номзодлигини қўйишганди. Ҳозиргача  Қирғизистон президентлик сайловларда қатнашиш учун 50 нафар ўз номзодлигини қўйишган.

  Қадрли тингловчилар, “Марказий Осиё  ўтган ҳафта ичида” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги   сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.

 

Ёрлиқ