Ҳаётий муаммолар калиди
Ислом дини аввало, инсонларни покликка, бир-бирларига яхшилик қилишликка буюриб, ёвузликдан ва зулм қилишликдан қайтаради. Муборак динимиз таълимотида мусулмон кишининг зиммасига шариат томонидан бир қанча хақ-ҳуқуқлар юклатилади. Улар Аллоҳ таолонинг ҳаққи, сўнг ота-онаники, аҳли аёли ва қавму-қариндошларнинг ҳақларидир.
Ислом дини аввало, инсонларни покликка, бир-бирларига яхшилик қилишликка буюриб, ёвузликдан ва зулм қилишликдан қайтаради. Муборак динимиз таълимотида мусулмон кишининг зиммасига шариат томонидан бир қанча хақ-ҳуқуқлар юклатилади. Улар Аллоҳ таолонинг ҳаққи, сўнг ота-онаники, аҳли аёли ва қавму-қариндошларнинг ҳақларидир.
Исломда қариндошлик алоқаларини боғлаб туриш ҳар бир мусулмон учун вожиб қилинган. Бу алоқани узиш эса ҳаромдир.
Аллоҳ таоло бундай деб буюради:
«Қариндошга ҳаққини бер! Мискинга ва йўл ўғлига ҳам. Исрофгарчиликка мутлақо йўл қўйма» («Исро» сураси, 26-оят).
Бу ояти каримада Аллоҳ таоло қариндошларнинг бир-бирларида ҳаққи борлигини билдирмоқда. Имкони бор, ўзига тўқ кишида ночор, ёрдамга муҳтож қариндошларининг ҳаққи бор.
Бу ҳаққ уларга Аллоҳ таоло томонидан берилган. Бой-бадавлат киши ўз қариндошларига ёрдам берганида, миннат ёки фазлини кўрсатиш учун эмас, балки Аллоҳ таоло амрини адо этиш, Аллоҳ таоло белгилаган ҳақни бериш учун иш қилган бўлади.
Шунингдек, ночор қариндош ўзининг бой-бадавлат қариндошидан бирор нарса олганда, унинг олдида хору зор бўлиб эмас, Аллоҳ таоло унга белгилаган ҳақни олаётганини тушуниб, ўзини эркин тутиб олади.
Аллоҳ таоло «Бақара» сурасида 177 ояти каримасида яхшилик ҳақида сўз юрита туриб, жумладан, қуйидаги васфни ҳам айтган:
«Яхши кўрган молини қариндошларга, етимларга, мискинларга, йўл ўғлига, тиланчиларга, қул озод қилишга берса».
Яхши кўрган молидан қариндош-уруғларга; боқувчисидан ажраб қолган етимларга, яъни боқувчисиз қолган, балоғат ёшига етмаган ёш болаларга; мискинларга, яъни еб-ичиш ва яшаш учун етарли маблағи, даромади йўқ кишиларга; йўл ўғлига, яъни ватанидан узоқда нафақасиз қолган одамларга; тиланчиларга, яъни ўзида яшаш учун моддий имконияти йўқлигидан мажбур бўлиб бошқалардан моддий ёрдам сўраганларга; қул озод қилишга, яъни хўжаси билан маълум миқдор маблағ эвазига озодликка чиқишни келишиб қўйган қулларга бериш яхшиликдир.
Ота-она ва қариндошлар билан яхши муносабатда бўладиган инсон бегоналар билан ҳам муроса қилиб яшай олади. Қариндошлар билан, бошқалар билан алоқаси яхши бўлган одамнинг қалби роҳатда бўлади. Шунда у руҳан бардам ва соғлом кишига айланади. Кимки руҳан соғ бўлса, у жисмонан ҳам соғ бўлади ва иншааллоҳ, узоқ умр кўради.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон Ислом жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Ҳаётий муаммолар калиди” эшиттиришини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/ uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили [email protected]
Шуни яхши билиш лозимки, ота-она, ака-ука, опа-сингил каби қон-қариндошларга яхшилик қилиш силаи раҳмнинг энг аввалги поғонасида туради. Зеро, ота-она ва ака-укалар киши учун энг яқин қариндошлар ҳисобланадилар.
Силаи раҳм жамиятимиз гуллаб-яшнашининг энг биринчи ва энг муҳим омилларидандир. Агар ҳамма ўз қариндош-уруғлари билан чиройли алоқада бўлса, борди-келди қилса, давлатманд кишилар ўзларининг қўллари қисқароқ бўлган қариндош-уруғларига меҳрли-мурувватли бўлсалар, ҳолларидан хабардор бўлиб турсалар, оғирларини енгил қилсалар, бу қандай саодат! Қандай бахт!
Бундай жамиятга Аллоҳ таолоЎзининг раҳмат ва офият гулларидан ёғдириб, мустақил ватанимизни ободу гулистон айласа, арозий ва самовий балолардан асраса не ажаб...
Демак, силаи раҳм яхшиликка яхшилик билан, бордикелдига борди келди билан жавоб қайтариш эмас, балки, ёмонлик кўрилса ҳам, жафо кўрилса ҳам қариндошларга яхшилик қилиш, эътиборсизлик қилаётган қариндошга ҳам эътибор ва таважжуҳ билан бўлар экан.
Ҳақиқий силаи раҳм қилувчи деб мукофотлагувчини айтилмайди. (яъни бир қариндоши қайсидир яхшилиги учун яхшилки билан жавоб қайтариш, ёки меҳмонга чақиргани учун меҳмонга чақириш бу силаи раҳм эмас, балки, мукофотлаш, яхшилигини қатариш бўлади) Ҳақиқий силаи раҳм қилувчи инсон, гарчи қариндоши у билан алоқани узса ҳам силаи раҳм қилади.