август 27, 2017 14:08 Asia/Tashkent

743-қисм« Сажда " муборак сураси 15-19-ояти карималарининг шарҳи.

Бисмиллаҳир раҳманир роҳийм

Азиз тингловчилар ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад (с)нинг пок руҳларига салому салавотлар йўллаб, Қуръони каримнинг осон ва равон таржима ва шарҳига бағишланган "Нур томон йўл" дастуримизнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Суҳбатимиз аввалида эътиборингизни  "Сажда" муборак сураси 15  ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз:

«انَّمَا یُؤْمِنُ بِآیَاتِنَا الَّذِینَ إِذَا ذُکِّرُوا بِهَا خَرُّوا سُجَّدًا وَسَبَّحُوا بِحَمْدِ رَبِّهِمْ وَهُمْ لَا یَسْتَکْبِرُونَ ۩»(15)

Бу ояти карима қуйидагича таржима қилинган.

Албатта, Бизнинг оятларимизга уларла эслатма берилганда саждага йиқиладиган, Роббиларига ҳамд ила тасбиҳ айтадиган ва мутакаббирлик қилмайдиганларгина иймон келтирарлар. (Яъни, Аллоҳнинг оятлари тиловат қилинган чоғда таъсирланиб, қалблари эриб, ихлослари ортиб, Аллоҳни улуғлаб саждага йиқиладиган одамларгина оятларга иймон келтирар эканлар(15)

 

Албатта кўплаб инсонлар иймонли эканлигини иддао қилади. Аммо уларнинг хислат характери -қилмишлари эса сўзларидан бутклул фарқ қилади.

Бундай инсонлар иймон ва эътиқодли эканлигини иддао қилади, аммо  амаллари Қуръондаги меъёрларга мутлақо мувофиқ - мос эмас. Иймонли бўлганини иддао қилади аммо Худованди каримга сажда қилишдан бош тортиб, халқ олдида ҳам хокисор ва тавозули эмас.

Хуованди карим буюрганларидан бўйин товлаб халқ орасида ғурур ва такаббур билан яшайдилар.

 Бу ояти карима "Иннама" сўзи билан бошланади яъни ҳасрни ифодалайди. Яъни  фақат  бундай хусусият ва хилслатга эга инсонлар ҳақиқий мумин ҳисобланишади ва бошқалар эса аслида иймонсиз ва ё ёлғон иймон эгаларидир.

Ҳақиқий мумин хусусиятларидан бошқа бири  Қуръон ва Каломуллоҳга иймон келтириб, таслим бўлишидир. Улар Қуръон  нидосини эшитганида  таслим бўлади  ва Аллоҳга ҳамд- сано ва тасбиҳ айтишади.

 Қуръон оятлари асосида амал қилиб,  илоҳий дастуруларни шартсиз қабул қилади  ва ғурур ва таккабурга берилиб кетмайди.

Бундай шахслар бир томондан  илоҳий неъматларга шукроналар  айтиб, бошқа томондан  ҳаётнинг барча мусибатлари - мушкулотларида Худони айблашга уринмайди. Парвардигорни ҳар қандай нуқсон ва хатоликдан пок эканлигига иймон келтиради- ишонади.

Бу ояти каримадан қуйидагиларни урганиб оламиз:

1. Худовангдга сажда қилиш, намоз ўқиш уни мақташ ва тасбиҳ айтиш ҳаққиий мумин хусуиятлари ва нишоналаридан ҳисобланади.

2. Сажда ҳолидаги энг афзал ва яхши зикр ҳам  Парвардигорга шукроналар айтиш билан бирга тасбиҳ айтишдир. Намоз ўқимайдиган мусулмон киши иймон даражасига етмаганлиги аниқдир.

Азизлар энди эса Сажда муборак сураси 16-17 ояти карималари тиловатига қулоқ тутамиз.

«تَتَجَافَى جُنُوبُهُمْ عَنِ الْمَضَاجِعِ یَدْعُونَ رَبَّهُمْ خَوْفًا وَطَمَعًا وَمِمَّا رَزَقْنَاهُمْ یُنفِقُونَ»، «فَلَا تَعْلَمُ نَفْسٌ مَّا أُخْفِیَ لَهُم مِّن قُرَّةِ أَعْیُنٍ جَزَاءً بِمَا کَانُوا یَعْمَلُونَ»

Бу ояти карималарнинг таржимаси қуйидагича:

"Уларнинг ёнбошлари ётар жойдан йироқ бўлур. Улар Роббиларига қўрқув ва умидворлик ила дуо қилурлар ва ўзларига ризқ қилиб берган нарсаларимиздан инфоқ қилурлар.

Бас, ҳеч бир жон ўзлари учун қилиб ўтган амаллари мукофотига беркитиб қўйилган кўз қувончларини билмас. (Яъни, ҳеч бир одам яхши амаллари эвазига жаннатда беркитиб қўйилган, кўзни қувонтирадиган мукофотлар борлигини идрок қила билмас. Улар риё бўлмасин деб амалларни кечасида, махфий равишда қилгани учун Аллоҳ таоло ҳам уларга берадиган мукофотини махфий қилиб, беркитиб қўйган.(17)"

Худованди карим ва унинг каломи олдида тавозули бўлиш зарурлиги таъкидланган олдинги ояти карима давомида келтирилган бу оятлар иймон аҳлининг бошқа  характер ва хусусиятларини кўрсатиб қуйидагича буюради:  улар нафақат фарз бўлган яъни вожиб намозларни ҳам бажо келтирадилар,  ярим кечаларда уйқудан туриб-уйғониб  Худовандга намоз ўқиб- муножот қилишади. Худованд билан роз -ниёз қилиш ва ибодатда бўлишнинг энг муҳим пайти ҳам ярим кечалардир.

Чунки инсон уша пайтда ҳар қандай иш, фикрий муамолардан ташқари енгиллик билан  сидқидилдан Худованд даргоҳига илтижо -муножот қила олади.

Инсон йўл қўйган хатоликлари ва гуноҳлари учун Парвадигор даргоҳидан кечирим сўраб унинг мағфиратига умидвор бўлади. Дўзах оловига гирифтор бўлишдан қўриб, йиғлайди-кўз ёши тўкади ва илоҳий лутф -марҳаматига кўнгил қўяди.

Шубҳасиз Парвадигори маннонга нисбаттан бундай ҳиссиёт ва умидворлик  инсонни Худо бандалари билан муносабатда яхши йўлни танлаши ва инсонларни ҳурмат эҳтиром қилиш томон етаклайди.

У имкон қадар  мўҳтож кишиларга ёрдам беради уларнинг муаммоларини ҳал қилишга ҳаракат қилади  ва Парвардигор унга насиб этган  қилган нарсалар  бойликларини  Худо бандаларига инфоқ қилиш яъни кўмаклаш йўлига сарфлайди.

Бу ояти карима давомида инфоқ этувчи ва мўҳтожларга ёрдам берадиган  кишиларга бериладиган илоҳий ажр совғалари мавзусига тўхталиб буюрилади: ҳар қандай риё ва иккиёзламачиликдан ташқари меҳр- муҳаббат билан Парвардигорга ибодат қиладиган ҳамда Худованд бандалари аҳволидан хабар оладиган-ёрдам берадиган шахсларга тасаввур қилиб бўлмайдиган илоҳий совғалар ва ажр мукофот насиб этилади.

Дарвоқи бундай инсонларга қандай ажр -мукофот  насиб бўлишини фақат Парвардигори олам биладию холос.

Бу ояти каримадан қуйидагиларни ўрганамиз:

1.ҳақиқий мумин   илоҳий ғазабдан омонда бўлмагани ва илоҳий раҳматдан ҳам бенасиб бўлмайдиганини яъши билади ва унга ишонади.

Иймонли шахс ҳардоим  қўрқув ва умид орасида яшайди ва ғурур ва ноумидликка гирифтор бўлмайди.

2.  Қуръонни тиловат қилиш учун эрта тонгда ўйқудан туриш ярим кечаларда Қуръони каримни тиловат қилиб Парвардигор билан роз -ниёзда бўлиш ҳақиқий муминнинг нишоналаридандир.

 Аллоҳнинг чексиз ажр-мукофотларига эришиш учун  эрта тонгда уйғониш қийинчилигига сабр -бардош қилиш тўғри келади.

Энди эса Сажда муборак сураси 18-19  ояти карималарининг таржимасига қулоқ тутамиз:

«أَفَمَن کَانَ مُؤْمِنًا کَمَن کَانَ فَاسِقًا  لَّا یَسْتَوُونَ»، «أَمَّا الَّذِینَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ فَلَهُمْ جَنَّاتُ الْمَأْوَى نُزُلًا بِمَا کَانُوا یَعْمَلُونَ»

Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:

"Ахир, мўмин бўлган одам фосиқ бўлган одамдек бўладими?! Тенг бўлмаслар.

Ҳа, иймон келтириб, яхши амалларни қилганларга, бас, уларга қилиб ўтган амаллари учун жаннатул маъво манзилдир."

Мазкур ояти карималарда ҳақиқий муминлар ва иймонли бўлишни иддао қиладиган кимсалар қиёсланади. Бу оятларда қуйидагича буюрилади:  ҳар икки гуруҳ ҳаётиниг оқибатига шоҳид бўлиб била олингларки,  Худованди карим дастурлари ва фармонига бўйин сўнадиган шахслар қандай ажр -мукофотга эришади, аммо  фақат иймонли бўлишни иддао қиладиган кимсалар Парвардигор  фармонидан бўйин товлагани туфайли   оғир ва қайғули оқибатларга дучор бўлиши аниқдир. Ҳеч қачон  Худо олдида бу икки гуруҳнинг қадр- манзалати бир хил эмас.

Ояти карималар давомида  биҳиштни  Парвардигори каримнинг солиҳ бандаларини кутиб олиш ва улардан истиқбол қилиш учун яратган  макон  эканлиги таъкидланади. Ҳар бир инсон яхши ишлар ва амалларига муносиб тарзда  ушбу буюк ва ажойиб макондан баҳралар олади.

Бу ояти карималар бизларга қуйидагиларни таълим беради:

1. Халқни иймонга даъват қилиш учун  ҳақиқий муминлар ва  гуноҳкор - фосиқлар ҳаётини  тақослаш керак токи  халқ ҳам ҳар икки гуруҳнинг эзгу ва ёвуз амаллари шунингдек ижобий ва салбий жиҳатларидан огоҳ бўлсин.

2. Иймонни амалдан ажратиш мумкин эмас, биҳишт эса  иймонли эканлигини иддао қиладиган кимсалар иддоасининг натижаси эмас балки  ҳар бир инсоннинг эзгу амалининг сўнгги ажр- мукофотидир.

Азизлар! янаги пайшанба Қуръоний суҳбатимизни давом этириш ниятида сизларни Парвардигор паноҳига топшириб, хайрлшамиз. Икки дунё саодати барчаларингизга насиб айласин.