август 30, 2017 12:01 Asia/Tashkent

Бугун чоршанба Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил шаҳривар ойининг 8-чиси Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил зил-ҳижжа ойининг 8-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил август ойининг 30-чи кунидир.

Эрон йилномасида шаҳривар ойининг саккизинчиси ва милодий ҳисоб билан август ойининг 30-чиси терроризм билан қарши кўраш олиб бориш куни деб ном қуйилган. Бундай ном қуйишнинг сабаби республика Эрон Ислом Жумҳуриятининг уша вақтдаги президенти Муҳаммад Али Ражоий ва бош вазири ҳужжатул-ислом Муҳаммад Жавод Боҳунарни бу кунда террор қилганларидир. Бундан 35 йил муқаддам демократия иддаочилари бўлмиш Ғарб давлатларининг ҳимоятида  бўлган ва янги бунёд этилган Эрон Ислом Жумҳурияти халқ тизимининг мухолифлари бош вазир идорасида бомба портлашлари билан президент ҳамда халқ ва инқилобий бош вазирни шаҳодатга етказдилар. Шаҳид Ражоий ўзининг ижтимоий фаолиятларини ўқитувчилик касби билан бошлади. У бир вақтнинг ўзида таълим бериш ҳамда шоҳ режими билан қарши кўраш олиб боришни бошлади ва ушбу кўрашни қамоқхоналарда кўп азоб-уқубат чекиш билан Исломий Инқилоб ғалаба қозонишигача давом эттирди. Шаҳид Ражоий Исломий Инқилоб ғалаба қозонишидан сўнг халқ таълим вазири, исломий кенгаш намояндаси, бош вазир ва республика президенти унвонида хизмат қилди. У президент бўлган пайтида шоҳ режимига қарши кўраш олиб боришда катта собиқага эга бўлган огоҳ ва донишманд руҳоний доктор Муҳаммад Жавод Боҳунарни бош вазирлик лавозимига тайинлади. Ражоий ва Боҳунар ихлосманд ва тақволи инсонлар ва айни ҳолда Исломий Инқилобнинг юксак мақсадларини амалда татбиқ этиш йўлида устувор ва сайъ-ҳаракатчан инсонлар бўлишлари сабабли инқилоб душманларининг ғазабига юзмаюз бўлишди. Ва бир неча муддат олдин Эрон Ислом Жумҳуриятига қарши қуролланган уруш ва террорни бошлаган мунофиқин гуруҳчаси бу кунда бош вазирнинг идорасида бомба қуйиш билан Ражоий ва Боҳунарни шаҳодатга етказдилар. Исломий Инқилоб раҳбари Ҳазрат Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ Боҳунар ва Ражоийнинг шаҳодатга етганларидан кейин шундай буюрган эдилар: “Ражоий ва Боҳунарнинг қадр-қийматлари шунда эдиким, улар халқ билан бирга эдилар.” 

Бундан 1378 йил олдин ҳижрий-қамарий 60 йил зил-ҳижжа ойининг 8-чисида:

Имом Ҳусейн алаҳиссаломнинг Маккадан Ироқ томон ҳаракати бошланди ва бу ҳаракат Карбало ҳаммосаси-қаҳрамонлиги билан охирга етди. Имом Ҳусейн алайҳиссалом Язид Бин Муовия билан байъат қилишдан ўзини тийиши натижасида, Куфага сафар қилиш мақсадида Маккани тарк этди.  Ул ҳазрат ундан тўрт ой олдин ўз ватани ва ўз яшаш юрти бўлган Мадинадан ўз оиласи ва қавм-қариндошлари билан Маккага келган эди. Имом Ҳусейн алайҳиссалом Маккада бўлган вақтида ушбу шаҳарда қарор олган Худонинг уйини зиёрат қилувчиларнинг кўп ҳузур топишларидан фойдаланиб, кўп мусулмонларни Язид Бин Муовия ҳукуматининг золимлиги ва фасодлигидан огоҳлантира олди. Шу билан бирга Куфа халқи томонидан қайта-қайта даъват этишлари ва шунингдек Язид ҳукуматининг омиллари томонидан Макадда ул-ҳазратнинг жонига қасд қилишлари натижасида, ул ҳазрат Куфа томон йўл олди. Ҳаж айёмларидан бўлган зил-ҳижжа ойининг саккинзичисида Маккани тарк этиш зимнида, Язиднинг золимона ҳукумати билан Имом Ҳусейн алайҳиссаломнинг мухолифат қилиши барчаларнинг диққат-эътиборини ўзига жалб этиши сабабига айланди.

Бундан 26 йил илгари милодий 1991 йил август ойининг 30-чисида:

Озарбойжон республикаси Совет Иттифоқидан чиқиб, ўз истиқлолига эришди. Бу сарзамин милодий учинчи асрнинг ибтидосидан бошлаб эронлик Сосонийлар сулоласининг тасарруфига кирди ва тарих даврлари давомида эса Эрон ер-ҳудудларининг бир қисми эди. Милодий 19 асрнинг бошларида Россияда чор императорлигининг мустамликачилик сиёсатлари оқибатида Россия ва Эрон ўртасида уруш бошланди. Бу урушлар Эроннинг мағлубияти билан тўгади. Натижада Озарбойжоннинг шимолий қисми милодий 1813 йилда Гулистон шартномаси асосида Россиянинг тасарруфига кирди. Россияда инқилоб вужудга келиши натижасида, Озарбойжон милодий 1918 йилдан бошлаб мустақил республика бўлди. Аммо ўнинг мустақиллиги икки йил ҳам давом этмади ва Озарбойжон Совет Иттифоқи республикалари қаторида жой олди. Милодий 1980 йилнинг охирларида Совет Иттифоқи парчаланиши арафасида Озарбойжон республикасида ва шунингдек ушбу мамлакатнинг  арманлар яшовчи Қорабоғ минтақасида истиқлолга эришиш ҳаракатлари бошланди. Озарбойжон республикаси милодий 1991 йил август ойининг 30-чисида Қарабоғ минтақаси масаласи бўйича ўз қўшниси Арманистон республикаси билан ихтилофлари шиддат олган бир пайтда ўз истиқлолини эълон қилди. Бу бўҳрон ҳалигача ҳам давом этмоқда. Озарбойжон республикаси Осиёнинг ғарби ва Каспий денгизининг қирғоқларида 86 мингу 600 квадрат киллометр масоҳат билан Эрон, Арманистон, Грузия ва Россия мамлакатлари билан қушни мамлакат саналади.         

Ёрлиқ