Маънавий соғломлик
Бугунги кунда касалликларни даволаш, айниқса оғир ва гоҳида даволаши қийин бўлган касалликларни табобат қилиш учун тавсия этиладиган йўл-йуриқларидан бири бу дуо орқали даволаш йўли ҳисобланади
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Мен Адиба Қодирий "Маънавий соғломлик" туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Ҳаво тӯлқинларида бизга ҳамроҳлик қиласиз, деган умиддамиз.
Азизлар, ўтган дастуримизда айтган эдикки аксарият шифокорларнинг фикрига кўра соғлом қалбга эга бўлиш ва маънавий саломатликка эришиш учун “олдини олиш” босқичини жиддий қабул қилишимиз лозим. Касалликнинг хавфли белгилари ҳали мавжуд бўлмаган пайтда ва бу касалликнинг симптомлари ундан кейин ҳам зоҳир бўлмаслиги учун сайъ-ҳаракат қилишлозим бўлган вақтда бу босқич вужудга келади. Аммо касаллик пайдо бўлганида бошланғич даволашни амалга ошириш керак.
Азизлар, бугунги дастуримизда маънавий соғломликда дуонинг роли ҳақида сўҳбатлашамиз. Биз билан бирга бўлинг!
Бугунги кунда касалликларни даволаш, айниқса оғир ва гоҳида даволаши қийин бўлган касалликларни табобат қилиш учун тавсия этиладиган йўл-йуриқларидан бири бу дуо орқали даволаш йўли ҳисобланади.
Сизга маълумки ислом динида дуо катта аҳамиятни касб этади. Шунинг мазҳабий китобларда кўп касалликларни даволаш учун тиббий муолажа этиш қаторидамахсус дуоларни ўқиш ҳам тавсия этилади. Ажабланарли томони шундаки Ғарб жамиятида бир неча йиллар давомида касалликларни даволаш учун фақат моддий қарашга эга эдилар.
Бугунги нашр этиладиган мақолаларда шу нарсанинг гувоҳи бўламизки касалликни даволаш жараёнида беморларнинг мазҳабий ишончларига бефарқ қарашмайди.
Касалликларни даволашда дуо ўқиш муҳим рол ўйнайди. Инсоннинг руҳи-равонига кўмак бериб даволаш учун жисмга куч-қувват бағишлайди. Бунга асосланиб доктор Рандольф Сан-Франсизконинг умумий шифохонасида ажойиб бир тадқиқотни амалга оширди. У шифохонасининг юрак-терапияси бўлимида даволаётган 393 нафар касалларни икки гуруҳга бўлинди. Биринчи гуруҳда мунтазам дуо ўқиладиган шахслар уларга дуо уқишарди ва иккинчи гуруҳда эса ҳе кандай дуо уқилмасди. Бу икки гуруҳ даволанадиган дори-дармонлардан бир хил фойдаланишарди. Улар жинс, ёши ва юрак хасталиклар мизони жиҳатидан бир-бирларидан фарқ қилмас эдилар.
Бу тадқиқотдан ўн ой ўтгач ҳайратланарли натижа қўлга киритилди. Дуо билан даволанган гуруҳ дуосиз муолажа этилган гуруҳга қараганда беш баробар камроқ биотокка эҳтиёж сезишарди.
Исломий таълимотларда диний тавсиялардан бири бу оғриқни таскин бериш ва касалликни яхшилаш учун касал бўлган жойга қўлни қўйиб дуо қилишдир. Бу йўл-йуриқ дуо билан дармон қилишнинг янги техникасида турли исмлар билан тилга олинади.
Бундай даволашда шифокор ўз қўлини беморнингн касал бўлган жойга қўяди ва уни даволаш учун дуо қилади. Бу техникада даволанувчи қўлининг кафида пульс электромагнит майдони ёки жуда паст бўлган фриконс ижод этиладиким махсус мослама билан уни аниқлаш мумкин . Шахсга катта ёрдам берадиган дуонинг бошқа жиҳатларидан бири бу, бемор ягона шифо бергувчи куч-қудрат унвонида Парвардигорга ружўъ айлайди. У бу дуоларда ўз зайифлиги ва кучсизлигини эътироф этиш зимнида касаллик, ҳатто ўлим умрининг охири эмаслигини тушуниб етади. Бу механизм аниқ бир даволашига эга бўлмаган касалликларга дуч келган шахсларга ҳаёт кайфиятини яхшилаши ва юксалтириши мумкин.
“Сажжодия” саҳифасида Имом Сажжод (а)-нинг 15-чи дуосида ҳамда ул ҳазратнинг касаллик чоғида қилган муножотларида шундай келтирилади:”Эй худойим, соғликнинг ширинлигини менга ато этгин ва саломатликнинг лаззатини менга бахшида этгин. Гуноҳларимни кечиришинг билан менинг ҳолим яхшиланади. Ҳамда бу ғам –кулфатдан сенинг кўмакинг билан хурсандчиликка етай ва бу қийинчиликдан сенинг кушоиш беришинг билан муваффақиятга эришай.
Дуо ибодат турларидан бири бўлиб, инсон билан Аллоҳнинг орасини боғлайди. Дуо инсонда қўшиб яратилган нарса бўлиб, қийинчилик вақтида ўз-ўзидан, биров ўргатмаса ҳам инсон Аллоҳга илтижо қилиб келади. Инсон ҳаётдаги ҳодисалар қаршисида ожиз қолганда ўзига дуодан бошқа суянчиқ топа олмайди. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло мусулмонларни дуо қилишга буюрган. «Роббингиз: «Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман. Албатта, Менинг ибодатимдан кибр қилганлар жаҳаннамга хору зор ҳолларида кирурлар», деди» («Ғофир» сураси, 60-оят).