сентябр 04, 2017 09:24 Asia/Tashkent

Бугун душанба Ҳижрий- шамсий 1396-чи йил шаҳривар ойининг 13 -чиси: Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил зил-ҳижжа ойининг 13-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017-чи йил сентябр ойининг 4-чи кунидир.

Бундан 135 йил олдин милодий 1882 йил сентябр ойининг 4-чисида:

Америкалик кашфиётчи Эдисон томонидан биринчи электромотор ишлаб чиқарилди. Эдисон ишлаб ихтироъ этилган электромотор 300 от кучига  эга эди. Эдисон ушбу электромотордан фойдаланиб Нью-Йорк шаҳрида электроэнергия корхонасини ташкил этди. Бу корхона эса ушбу шаҳарнинг бир қисмини электроэнергия билан таъминларди. Шуни таъкидлаш жоизки Эдисон 1879-чи йилда электролампани  ҳам  ихтиро этди.

Бундан 100 йил муқаддам ҳижрий-қамарий 1338 йил зил-ҳижжа ойининг 13-чисида:

Кўрашувчи ва мужоҳид олим Мирзо Муҳаммад Тақий Ҳоирий Шерозий вафот этди. Мирзо Муҳаммад Тақий Гулшан Ҳоирий Шерозий имомия уламоларининг бузургворлари ва Мирзои Шерозий Аввал қулида тарбият олган ва унинг мумтоз шогирдларидан эди. У диний шаҳомат ва ғайрат, тақво ва илмда машҳур бўлган чеҳралар ва Англиянинг ишғолгарликларига қарши мусулмонлар инқилобининг раҳбаридан эди. Мирзо яхши билардиким, Ироқ ҳукуматининг раиси унвонида Британия давлатининг намояндасини қабул қилишни сўрашдан Англия давлатининг мақсади бу исломий мамлакатларга ҳукмронлик қилиш эди. Шунинг учун Ироқ халқининг қуролланган ҳаракати учун расмий ижозат берадиган дифоия фатвоси номи билан машҳур фатвони содир этди. Бу фатвода ҳуқуқ бўйича бўлган талаблар ироқликларга вожиб деб эълон қилинди ва агар Англия томонидан ушбу масала қабул қилинмаса мудофаа кучидан фойдаланишга ижозат берилган эди. Мирзо содир этган фатво мустамликачилик ҳукуматини ларзага келтирди ва Англия давлатини ўз позицияларидан орқага чекинишга мажбур этди. У Ироқ мусулмон халқи томонидан мустамликачиликка қарши милодий 1920 йилда амалга оширилган  инқилобнинг асосий раҳбари эди ва охири уларга қарам бўлган омиллар томонидан у заҳарланди ва 80 ёшида вафот этди.

                                          Мусиқа

Бундан  89 йил илгари милодий 1928 йил сентябрь ойининг 4-чисида:

Англиянинг машҳур донишманди Александр Фелминг томонидан пенцилин ихтиро этилди. Шотландиялик машҳур микробшунос Александ Фелминг милодий 1928-чи йил сентябр ойнинг тўртинчисида кўтилмаганда пенцилинни кашф этишга муяссар бўлди. Пенцилин микробни нобуд қилувчи кучли хосиятга эга бўлишига қўшимча заҳарланувчи модда эмас эди. Фелминг бу кашфиётни милодий 1929-чи йилда пенцилин номи билан эълон қилди. Аммо уша замонда бу илмий кашфиётга ҳеч ким қизиқиш зоҳир этмади. Шунинг учун ихтиро этилган пенцилин йиллар давомида Иккинчи Жаҳон уруши бошланиши ва шуниндек армиянинг хирурглари урушда ярадор бўлган шахсларнинг яраларини даволаш учун таъсир етказувчи восита ва янги йўналишни топиш фикрига тушганларигача лабараторияда боқий қолди. Ана шу вақтда табиблар пенцилин ва инфекцияли яраларни даволашда ушбу дори дармоннинг таъсири ҳақида тафаккур қилишди. Шу вақтда Гаворд Флори ва Эрнест Чейн номи билан маълум бўлган биолог- микробшунос олимлар пенцилинни амалий бир дори-дармон унвонида фойдаланишга топширишди. Бактериялар билан кураш олиб боришда ушбу қудратли восита кучли таъсир етказарди ва уша замонда кенг фойдаланди. Пенцилин дориси кашф этилиши билан бу қудратли антибиотик 20-чи асрнинг тиббиёт илмида бир инқилобни вужудга келтирди ва милодий 1945-чи йилда ушбу уч нафар олимлар тиббиёт соҳасида Нобель мукофотини олишга сазовор бўлишди.

                                     Мусиқа

Эрон йилномасида шаҳривар ойининг 13 чиси Эрон ва ислом дунёсининг буюк донишманди Абу Райҳон Муҳаммад Бин Аҳмад Хоразмий Берунийни улуғлаш куни билан туғри келади. Исломий асри ва дунё аҳлининг буюк донишмандларидан бўлмиш Абу Райҳон Беруний  ҳижрий-қамарий 362 йил бугунги Ўзбекистонда жойлашган Берун шаҳрида таваллуд топди. У ўз умрининг 25 йилини Хоразмда ўтказди ва турли илмларни ўрганди. Кейин Сомонийлар сулоласининг пойтахти Бухорога борди ва у ерда Амир Мансур бин Нўҳ Сомонийнинг маънавий ҳимоятларидан фойдаланди. Бу даврда Абурайҳон Беруний Ибн Сино билан илмий мукотаба олиб борарди. Абурайҳон Беруний Султон Маҳмуд Ғазнавий ҳукумати замонида дарборга йўл топди ва Султон Маҳмуднинг Ҳиндустонга қарши қилган ҳужуми ва ушбу диёрга қилган турли сафарлари чоғида у билан бирга эди. У бу сафарлар вақтида донишмандлар билан ошно бўлди. Ҳамда санскрит тилини ўрганишига қўшимча, ҳиндларнинг ақидалари ва илмларидан бохавар бўлди. Ва «Китоби милали ҳинд» унвонли китобини ёзди. Абу Райҳон Берунийнинг асарлари уша замонда инсоний илмнинг турли йўналишларига чегараланиб қолмасдан, балки ўзининг кенг андешалари билан маърифатнинг барча жиҳатларини ўзига қамраб олди. Агар анъанавий билимни бир четга қарор берсак, у интеллектуал маърифатларда, айниқса паталогик ва гуманитар илмлар хусусида ўзига хос нуқтаи назарга эгадир. Беруний қунт билан сайъ-ҳаракат қиладиган ёзувчилардан эди. У ўзидан 160-дан ортиқ асар мерос қолдирди. Бу китоблар турли фанлар, жумладан риёзиёт, астрономия, география, физика, механика, табиий илмлар, гиёҳшунослик, тиббиёт, адабиёт, таърих, дин ва фалсафа йўналишларида ижод этилган. У охири ҳижрий-қамарий 440 йил ражаб ойининг 2-чисида 78 ёшида Ғазнинда дунёдан ўтди.