Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун чоршанба Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил шаҳривар ойининг 15-чиси Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил зил-ҳижжа ойининг 15-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил сентябрь ойининг 6-чи кунидир.
Бундан 1224 йил олдин ҳижрий-қамарий 214 йил зил-ҳижжа ойининг 15-чисида:
Ислом дининг суюкли расули Муҳаммад Мустафо салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг пок навераларидан бўлмиш "Ҳодий" лақаби билан маълум бўлган ҳазрат Имом Али Ан-Нақий алайҳисалом Мадина шаҳрида таваллуд топди. Ул ҳазрат ўз бузургвор отаси Имом Жавод алайҳиссаломнинг дунёдан риҳлат қилишларидан кейин мусулмонларни ҳидоят этиш ва раҳбарлик қилишнинг хатарли рисолатини ўз зиммасига олди ва Мадина шаҳрида халқни ҳидоят этиш ва бошқариш билан шуғулланди. Имом Ҳодий алайҳиссаломнинг имомат қилиш даврлари нотинчлик ва тартибсизлик даври билан туғри келган эди ва Аббосийлар сулоласининг ҳокимлари бирин-кетин қудрат бошига келарди. Аммо Имом Ҳодий алайҳиссалом ва унинг тарафдорлари Аббосийларнинг золим ҳокими Мутаваккилга соладиган хатарлари Имом Ҳодий алайҳиссаломни Мадина шаҳридан Ироқда жойлашган Самиро шаҳрига кўчириш ва ул ҳазратни назорат остига қарор бериш сабабига айланди. Ҳукумат идоралари томонидан Имом Ҳодий алайҳиссаломга қарши қуйилган бу чеклов ва босимларга қарамасдан ул ҳазрат кўпгина шогирдларни тарбиялади. Уларнинг жумласидан парҳизкор муҳаддис ва олим ҳазрат “Абдулазим Ҳасаний” эди ва у ҳам Имом алайҳиссалом ва ёронлари билан бирга исломий асил маданиятни муҳофазат этарди. Имом Ҳодий алайҳиссалом Мутаваккил билан қилган тўқнашувларида Аллоҳ таолонинг азамати ва буюклигини назарга оларди ва ҳамиша ислом ва Муҳаммадий расм-русумларнинг ҳақиқийлигини далиллар билан таъкидларди. Бу буюк имомнинг таваллуд топган куни муносибати билан барча мусулмонларни табриклаган ҳолда, ул ҳазрат баён этган чиройли бир сўзни сизларга тақдим этамиз. Ул ҳазрат шундай марҳамат қиладилар: "Ҳар бир яхшиликдан афзалроқ бу эзгў амал қилувчи, арзийдиган ҳар бир сўздан яхшироқ нарса бу ушбу сўзни баён этувчи шахс ва илмдан афзалроқ нарса бу уша илмнинг эгаси ҳисобланади."
Бундан 52 йил илгари милодий 1965 йил сентябрь ойининг 6-чисида:
Покистон ва Ҳиндустон чегараларида бир ой давом этган нотинчликлардан кейин Ҳиндустон армияси Покистонга қарши кенг ҳужумини бошлади. Кашмир минтақаси масаласи юзасидан қўшни икки мамлакат орасида юзага келган бу уруш мазкур мамлакатларнинг иккинчи уруши эди. Уруш уч ҳафта давом этди ва Совет Иттифоқининг воситачилиги билан оташкесим эълон қилинди. Ва Ҳиндустон ва Покистон раҳбарлари милодий 1966 йил январь ойининг 10-чисида собиқ Шўролар Иттифоқи бош вазирининг востачилик қилиши билан Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида музокара қилишди. Тошкент музокараларининг охирида бир декларация қабул қилиндиким, унда Кашмир масаласи юзасидан келиб чиққан тортишувларни ҳал этиш ҳамда Исломобод ва Деҳли муносибатларини яхшилашнинг йўллари баён этилган эди. Агарчи, бу декларация дунёнинг турли мамлакатлари томонидан истиқбол этилган бўлсада, аммо Кашмирнинг моликияти бўйича Покистон ва Ҳиндустон ўртасида мавжуд бўлган ихтилофга якун бермади.
Бундан 39 йил олдин ҳижрий-шамсий 1357 йил шаҳривар ойининг 15-чисида:
Мустабид шоҳ режимига қарши Эрон кўрашувчи ва мусалмон халқининг кўрашлари ўз авжига чиққани оқибатида мамлакатнинг турли бурчакларида кенг кўча намойишлар бўлиб ўтди. Шунинг учун шоҳ режими халқнинг қиёмидан қурқиб, ҳар қандай эътирозли кўча намойишларни ўтказиш манъ этилади деб эълон қилди. Аммо уша вақтда Исломий Инқилобнинг раҳбари Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг баёноти Ироқнинг Нажаф шаҳрида содир этилдиким, унда халқдан ўз кўрашларини доимий равишда давом эттиришларини сўраган эдилар. Бу баёнотнинг бир қисмида Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ исломий мақсадларга етиш учун эътироз қилишни ибодат қилиш деб билдилар ва шундай марҳамат этдилар: “Аллоҳ таолодан наҳзатнинг янада гуллаб яшнаши ҳамда зулм ва мустабидликнинг қароргоҳи ағдариб ташлагунигача миллатнинг нажот бергувчи эътирозлар янада куч олишини тилаб қоламан!”