сентябр 06, 2017 11:44 Asia/Tashkent
  • тақвим
    тақвим

Бугун  пайшанба,  ҳижрий-шамсий   1396  йил шаҳривар  ойининг 16-чиси,  ҳижрий қамарий 1438 йил зулҳижжа  ойининг  16- чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил сентябр  ойининг 7- кунидир.

967 йил муқаддам, ҳижрий-қамарий 471-йил зулҳижжа ойининг 16-куни андалусиялик мусулмон олим, мунажжим ва математик Абу Абдуллоҳ Муҳаммад бин Жаёний  оламдан ӯтди.

У Испаниянинг қадимий шаҳарларидан бири Қурдобада туғилиб,  бошланғич  таълимотни ӯзлаштиргач, Миср мамлакатининг пойтахти Қоҳира шаҳрига бориб, у ерда тӯрт йил яшади. Қоҳира мадрасаларида замонасининг илғор билимларини ӯзлаштирди.  Муҳаммад бин Жаёний нужумшуносликда Евклид услубининг ашаддий тарафдорларидан эди.

Евклиднинг "Усул" китобидаги  5-мақолага ёзилган шарҳ олимнинг илми нужумда ёзилган энг яхши асарларидан биридир.

Хххххххххххххххххххх

Бундан 118 йил бурун ,  1899 йилнинг  7 сентябр  куни:

 Хитойда Боксёрлар қўзғолони бостирилди. Боксёрлар  "Уйғунлик ва адолат"  ҳарбий гуруҳининг лақаби бӯлиб, бу гуруҳ  Хитой ички ишларига Ғарб давлатлари ва Япониянинг дахолатига қарши кураш бошлади. Боксёрлар Ғарб давлатларининг Пекиндаги элчхоналарини эгаллаб,   Хитойдаги ғарб  миссионерларига қарши шиддатли кураш олиб бордилар. Аммо зўравон қудратларга қарши бу қўзғолон Европанинг катта мамлакатлари,  Америка ва Япониянинг қўшма кучлари томонидан бостирилди ва Хитой уларга катта миқдордаги товон  тўлашга мажбур бўлди.

ххххххххххххххххххх

Бундан 33 йил муқаддам ҳижрий-шамсий 1363-чи   йил шаҳривар ойининг 16-кунида  Эрон халқининг ҳозирги замон уламоларидан бири Оятуллоҳ Мирзо Муҳаммад Боқир Оштиёний вафот этди. У ҳижрий-шамсий 1284- йили Теҳронда таваллуд топди. Бошланғич маълумотни олганидан кейин ўз билимини мукаммаллаштириш учун Ироқнинг Нажаф илмий ҳавзасига йўл олди. Оятулоҳ Оштиёний Нажаф шаҳрида ўз таҳсилотини уша даврнинг буюк олимлари наздида давом этди. У ижтиҳод даражасига эришганидан кейин Теҳронга қайтиб келди ҳамда талабаларга дарс бериш ва уларни тарбиялаш билан шуғулланди.

Форс тилидаги  "Иршод аз назари ислом",  яъни "Ислом нуқтаи назаридан кўрсатмалар", араб тилидаги   "Ислом динида моликият" номли асарлар буюк олим Оштиёнийнинг қаламига мансуб.

 

Ёрлиқ